Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:37

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:00 3.1.2024

Владимир Зеленский: Путин сизларни бутун ЕИ, НАТО, эркинлик ва демократиянгизга қўшиб еб ташлайди

Россия аннексия қилган Қримни иҳоталаш ва Қора денгизда Россия флотини мағлуб этиш 2024 йилда Украина қуролли кучларининг асосий приоритетлари бўлади. Украина президенти Владимир Зеленский The Economist журналига берган интервьюсида шундай баёнот берган.

Зеленскийга кўра, Украина аллақачон Қора денгиз флотининг бир қанча кемаларини йўқ қилиш билан яриморолда ғалабаларга эришмоқда. Бироқ Киевнинг муваффақияти Ғарб мамлакатлари кўмагига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шу боис президент The Economist билан суҳбатда, Қрим кўпригини яксон қилиб яриморолни Россиядан узиб қўйиш учун Украинага “Таурус” қанотли ракеталари беришни сўраган.

Айни чоғда Зеленский бултур ёзда Украина армияси ҳужуми олдидан ахборот сизиб чиқиши Россияга мудофаага яхши тайёрланишда қўл келганини айтиб, аниқ режалардан сўз очмаган.

The Economist президент Украина шарқидаги Россия оккупация қилган ҳудудларни Киев қўл остига қайтариш муддатларини белгиламаганига эътибор қаратган. Зеленскийга кўра, биринчи галдаги вазифалар Харков, Днепр, Запорожье, Херсон ва Николаевни мудофаа қилиш бўлади.

Украина раҳбари АҚШнинг ҳарбий ёрдамига умид боғлаётганини урғулаган. Шу билан бирга Украина Ғарбнинг кўмаги етарли бўлмаслигини ҳисобга олиб ўз қурол ишлаб чиқариш қувватларини оширмоғи лозим, дея таъкидлаган президент. У АҚШ ҳукуматидан Украинага артиллерия тизимларидан тортиб Ҳаво Ҳужумидан Мудофаа ракеталарига қадар – барча турдаги қуролларни ишлаб чиқариш учун лицензия беришни сўраганини маълум қилган.

Зеленский Европа Украинани қўллаб-қувватлаш билан ўзини Россия агрессиясидан ҳимоя қилаётганини яна бир карра эслатган. Украина енгилгудек бўлса, Путин Ғарб билан уруш қилишга жазм этади, дея уқтирган Украина етакчиси.

“Путин қўрқувни йиртқич ҳайвон каби ҳис этади, чунки унинг ўзи бир ҳайвон. У қон исини сезади, ўз кучини яхши ҳис қилади. Ўшанда у сизларни бутун ЕИ, НАТО, эркинлик ва демократиянгизга қўшиб еб ташлайди”, деди Зеленский.

18:57 3.1.2024

"Сўнгги уч кунда 300 ракета ва 200 дрон!"

Президент Владимир Зеленский сешанба, 2 январ куни Россия сўнгги уч кун ичида ҳужумларда 300 га яқин ракета ва 200 дан ортиқ дрон ишлатганини айтди. Зеленский кечки видеомурожаатида сўнгги ҳужумлар максимал вайронагарчиликка сабаб бўлганини билдирди.

"Бугун кун бўйи душман 100 га яқин ҳар хил турдаги ракеталар билан ҳужум қилди. Улар имкон қадар кўпроқ зарар етказиш учун муайян нишонларга зарба берди . Бу мутлақо онгли террор. 29 декабрдан бугунгача руслар Украинага 300 ракета ва 200 дан ортиқ дрон билан ҳужум уюштирди. Ҳозиргача ҳеч бир давлат дрон ва ракеталар иштирокидаги бу каби ҳужумни қайтармаган. Биргина бугуннинг ўзида 10 та Кинжал ракетаси уриб туширилди", деди Украина президенти.

Россия 29 декабрь куни уруш бошидан бери Украинага энг йирик ҳаво ҳужумини амалга оширди ва камида 39 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Украина томони Россия йирик ҳужумлар учун ракеталарни тўплаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Россия Украинанинг 2023 йил ўртасида бошланган қарши ҳужумини муваффақиятсиз тугагани айтиб келади. Сўнгги ойларда фронт чизиғида айтарли ўзгариш бўлмади.

12:09 3.1.2024

Белгород ва Севастополга яна ракеталар билан зарба берилди

Россиянинг Белгород шаҳрига 3 январь куни тонгга яқин ракета билан зарба берилди. Бу ҳақда Белгород вилоят губернатори Вячеслав Гладков маълум қилди.

Унга кўра, шаҳарга отилган бир нечта ракета уриб туширилган. Вайроналар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот йўқ. Гладковнинг айтишича, Валуйск шаҳар округи атрофидаги Солоти қишлоғи ҳам ҳужумга учраган. Бу қишлоқда икки уйнинг томига зарар етган ва ойналар синган. Ҳужум оқибатида қишлоқда ҳеч ким жабрланмаган.

“Белгородда вазият мураккаблигича қолмоқда. Саҳардан бери икки марта ҳужум бўлди. Ҳаводан мудофаа тизими ишлади. Ёруғ тушиши билан уйма уй юриб, келтирилган зарарни ўрганамиз”,- дейилади Гладковнинг билдирувида.

Хабарларда 3 январга ўтар кечаси Россия аннексия қилган Севастополга ҳам зарба берилгани айтилмоқда. Шаҳарнинг Россия томонидан тайинланган расмийларига кўра, ракета уриб туширилган ва ҳеч қандай зарар етказилмаган. Озодликнинг “Қрим.реалии” лойиҳаси эса Севастополда портлаш овозлари эшитилгани ҳақида ёзди. “Кримский ветер” телеграм каналининг иддао қилишича, Севастополда икки марта портлаш овози эшитилган ва шундан сўнг шаҳар узра тутун кўтарилган.

30 декабрда Белгородга Россиянинг Украинага қарши уруши давомида энг катта зарба берилган эди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, бунинг оқибатида 25 киши ҳалок бўлган, юздан ортиқ киши яраланган. 1 январда касалхонада 4 ёшли ярадор қиз вафот этгани маълум қилинди.

Украина ҳарбийлари бу ракета ҳужумлари тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирмаяпти.

29 декабрда Россия Украина ҳудудига уруш бошланганидан бери энг кенг қамровли ҳужум уюштирган эди. Ўшанда Украинада тинч аҳолидан 40 нафарга яқин киши ҳалок бўлган ва ўнлаб киши яраланганди.

12:04 3.1.2024

Путин 2023 йилда имзолаган ҳар икки фармонидан бири махфий бўлди

Россия президенти Владимир Путин 2023 йилда имзолаган фармонларнинг тенг ярми махфий бўлди. Бу ҳақда “Медизона” хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2023 йилда Путин имзолаган фармонларнинг 49,5 фоизи расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинмаган. 2022 йилда махфий қарорлар Путин имзолаган умиймий фармонлар сонининг 45 фоизини ташкил қилган эди.

“Медиазона”нинг билдиришича, ҳарбийларни мукофотлаш ва қамоқлардан урушга ёлланган маҳкумларни авф этиш тўғрисидаги айрим фармонларга ҳам махфийлик муҳри урилган.

Украина урушига қадар Россия президенти энг кўп махфий фармонлар чиқарган йил 2001 бўлган эди. Ўшанда иккинчи чечен уруши доирасида имзоланган фармонларнинг 47 фоизи махфий бўлган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG