Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:36

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

15:59 28.1.2024

Россия Украинага дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди

Россия ҳарбийлари январга ўтар кечаси Украинага дронлар ва ракеталар билан зарба берди. Ҳужум натижасида Кременчуг туманидаги саноат объектида катта ёнғин содир бўлди, дея маълум қилмоқда маҳаллий маъмурият.

Украина Ҳаво кучларига кўра, Украина ҳудудига саккизта “Шаҳед” зарбдор дрони йўлланган, шундан тўрттаси уриб туширилган.

Бундан ташқари, Россия армияси Полтава вилоятига иккита “Искандер-М”, Донецк вилоятига эса учта ЗРК С-300 ракеталари билан зарбалар берган. Полтава, Донецк, Запорожье ва Днепропетровск вилоятларида муҳим инфратузилма объектлари ҳужумга учрагани айтилмоқда.

Полтава вилояти маъмурияти Кременчуг туманидаги саноат объектига дрон келиб урилиши натижасида катта ёнғин чиққанини билдирди. Бу қандай объектлиги очиқланмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Astra телеграм-канали қайд этишича, Кременчугда йирик нефтни қайта ишлаш заводи бўлиб, корхона бир неча бор Россия зарбаларига учраган, охирги марта – ноябр ойи бошларида.

15:38 28.1.2024

Зеленский Америка ҳарбий ёрдамининг кечикаётгани ҳақида

Владимир Зеленский ўзининг шанба кунги видеомурожаатида АҚШ Конгрессидаги демократлар ва республикачилар ўртасидаги сиёсий келишмовчиликлар туфайли кечиктирилган АҚШ ҳарбий ёрдамини "жуда зарур" деб атади.

Шу билан бирга, Украина президенти "сўнгги ойда мудофаа пакетларида ижобий динамика" борлиги ҳақида гапирди.

"Албатта, осмонда назоратга эришиш ва ердаги имкониятларни, айниқса артиллерияни кучайтириш учун бизга кўпроқ ёрдам керак. Лекин, биз учун қанчалик қийин бўлмасин, бизда артиллерия, ракеталар таъминоти ва ҳаво ҳужумидан мудофаа учун ўқ-дори захиралари бор. Мен аскарларимизни ва украиналикларнинг ҳаётини қўллаб-қувватлаётган ҳар бир давлатга раҳмат айтаман”, — деди Зеленский.

Бахмут яқинида мудофаа чизиғини ушлаб турган украиналик аскарлар душман ҳужумини муваффақиятли қайтариш учун уларга кўпроқ ўқ-дори ва қурол-яроғ зарурлигини айтмоқда.

Украин кучлари мустаҳкам ҳимояланган Россия мудофаа чизиғини ёриб ўта олмаганидан кейин фронтнинг кўплаб ҳудудларида мудофаа позициясини эгаллади.

Украина Бош штаби ўтган 24 соат ичида 82 та жанг бўлганини маълум қилди.

Ҳисоботда айтилишича, украина ҳарбийлари Бахмут шаҳри яқинида русларнинг саккизта ҳужумини қайтарган.

80 алоҳида Галисия ҳужум бригадаси аскарлари Британияда ишлаб чиқарилган Л119 артиллерияларидан фойдаланмоқда. Улар рус қўшинлари асосан тунда кичик гуруҳларда олдинга силжишга ҳаракат қилаётганини билдирди.

15:34 28.1.2024

Путин Иккинчи Жаҳон урушига аталган ёдгорлик мажмуасини очди

Россия президенти Владимир Путин Ленинград қамалининг 80 йиллигига атаб қурилган ёдгорлик мажмуасини очиб берар экан, Европани «русобия» да айблади ва Болтиқбўйи давлатларидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатни танқид қилди.

Кремль Иккинчи Жаҳон урушидан рус жамиятини бирлаштириш учун асосий восита сифатида фойдаланиб келади. Путин 1991 йилда Совет иттифоқи парчаланганидан кейин маънавий қадриятлар ҳам йўқотилганини бир неча бор таъкидлаган.

Путин ўз нутқида "фашистларнинг мақсади мамлакатимизнинг энг бой табиий ресурсларини қўлга киритиш ва тинч аҳолининг аксарият қисмини жисмонан йўқ қилиш бўлган эди" дея гапирган:

"Реваншистлар ва неонацистлар Гитлер услуби ва мафкураси билан қуролланди. Болтиқбўйи давлатларида ўн минглаб одамлар ғайриинсонийликда айбланиб, энг асосий ҳуқуқларидан маҳрум қилинди ва таъқибга учради. Киев режими Гитлер тарафдорларини қўлламоқда. Европанинг бир қатор давлатларида русофобия давлат сиёсати сифатида тарғиб қилинмоқда".

Россия Украинага бостириб кирганидан бери рус расмийлари урушни гўёки нацистларга қарши кураш деб кўрсатишга уриниб келмоқда.

Украина эса буни империячилик уруши учун сохта баҳона сифатида қоралаган.

Кремль Украинадаги махсус ҳарбий операциясини Россия аҳолиси орасида тарғиб қилишда Иккинчи Жаҳон урушидан фойдаланиб келади.

15:30 28.1.2024

BBC ва Медиазона Украинадаги урушда ўлган 43 минг рус аскари шахсини тасдиқлади

ОАВ: Украинадаги урушда Россиядан камида 43 минг ҳарбий ўлган

Россия Украинада тўлақонли босқин бошлаганидан бери фронтда камида 43 014 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган, улардан 5 107 нафари – сафарбар қилинганлар, 8 062 нафари эса маҳкумлардир. Би-би-си рус хизмати ва “Медиазона” барчасининг шахсини аниқлади.

Журналистлар очиқ манбалардаги маълумотларни ўрганиб, ўлими тасдиқланган сафарбар қилинган аскарлардан 80 фоизи (4 130 нафари) 2023 йилда ҳалок бўлганини қайд этганлар.

Шунингдек, суриштирувда айтилишича, Россия Украинага тўлақонли босқин бошлаганидан бери ва 2024 йил 19 январ ҳолатига фронтда камида 3 079 нафар россиялик зобит ўлган, улардан 800 нафари майор ва ундан юқори унвонларда бўлган.

Журналистлар томонидан тасдиқланган ўлимлар сони бўйича Россия ҳудудлари орасида Краснодар ўлкаси (1 672 та ўлим), Свердловск вилояти (1 474 та ўлим), Бошқирдистон (1 381 та ўлим) ва Челябинск вилояти (1 210 та ўлим) етакчилик қилмоқда. Ушбу даврда Москвадан – 500 ва Санкт-Петербургдан 492 киши ҳалок бўлгани қайд этилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG