Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:42

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

12:36 15.12.2022

Россия Давлат думаси Украинада содир этилган жиноятлар учун жазоламасликни таклиф қилмоқда

Давлат думаси биринчи ўқишда Украинанинг босиб олинган ҳудудларида “Россия манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида" содир этилган жиноятлар учун жазо берилмаслик тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Лойиҳага берилган шарҳда қайд этилишича, қонун ўзларини “ДХР”. “ЛХР” деб номлаб олган айримачи ҳудудларга, Херсон ва Запорожье вилоятларига даҳлдор бўлади. Бу ҳудудларда 2022 йилнинг 30 сентябригача “Россия манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида” содир этилган жиноятлар кечирилади.

Ҳужжатда айнан қандай жиноятлар “Россия манфаатлари йўлида содир этилгани” белгилаб берилмаган.

“Адвокатская улица” юридик нашри эксперти Михаил Беньяш қонунда бундай меъёрнинг белгиланиши судларга ҳар қандай жиноятчини оқлаш имкониятини яратишини ва коррупция учун омил бўлишини билдирди. “Давлат “Менинг манфаатим йўлида ҳар қандай жиноятларни содир этаверинг, мен кечираман” демоқда. Бу ғирт ёввойиликдир”, - деди Беньяш.

Украина Бош прокуратураси, Ҳаагадаги халқаро суд ва ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари урушда Россия ва Украина содир этган ҳарбий жиноятларни қайд этмоқда ва тергов ўтказмоқда.

18:35 15.12.2022

Украиналиклар Донецкни миналардан тозаламоқда

Украиналик сапёрлар гуруҳи Донецк вилоятидаги ҳудудни портламаган гранаталар, танкка қарши минглаб миналардан тозалади.

“Биздаги маълумотларга кўра, бу ерда 2000 дан ортиқ мина бор”, деди Олександр исмли сапёр:

“Бундай турдаги миналар Град, Ураган каби снарядлар билан қўлланмоқда. Миналар тебраниш детектори эга. Уни жойидан қўзгъатиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам уларни зарарсизлантириш қийин. Биз бундай минани аниқлаганимизда, уни жойида йўқ қиламиз”.

Баъзи миналарни зарарсизлантиришнинг имкони бўлмагани боис, масофадан туриб портлатилди.

Миналар ва портламай қолган снарядлар ягона хавф эмас. Мина бўйича мутахассислар ёниб кетган ҳарбий техника ва ҳатто қолган жасадларга ҳам портловчи моддалар ўрнатилган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Украина Экология ва табиий ресурслар вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатни мина ва портловчи моддалардан буткул тозалаш учун камида ўн йил керак бўлади.

18:36 15.12.2022

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинага етказилган Ғарб қуроллари қонуний нишон эканлигини билдирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Ғарб томонидан Украинага етказиб берилган барча ҳарбий техникалар Россия учун қонуний нишон дея таъкидлади.

“Ғарб томонидан Украинага етказиб берилаётган барча қуроллар Россия кучлари учун қонуний нишон сифатида йўқ қилиниши ёки тортиб олинишини эслатиб ўтмоқчимиз”, деди Захарова.

Вашингтон Украинага Патриот ракетага қарши мудофаа тизимини юборади. Бу борадаги тегишли қарор шу ҳафтада эълон қилиниши мумкин, дея маълум қилди АҚШ расмийси Рейтерс агентлигига.

Патриот АҚШнинг самолётларга, қанотли ракеталарга ва баллистик ракеталарга қарши энг илғор мудофаа тизимларидан бири ҳисобланади.

Мазкур ҳарбий техника радар ва бошқа ёрдамчи воситалар билан билан ҳам жиҳозланган.

Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Патриот тизимлари етказиб берилишини провокацион деб атаб, олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

18:39 15.12.2022

Чехия Украинага олтита вагонда генератор ва иситиш мосламалари юборди

Кеча Прага темир йўл вокзалидан генератор ва иситгичлар ортилган олти вагондан иборат поезд йўлга чиқди. Жўнатма украиналикларга қаттиқ қишдан ўтиб олишлари учун кўмак сифатида юборилди

626 та дизель иситгич ва 18 та генератор Киев ва Николаевга жўнатилади, деди Прага мери Зденек Хриб.

"Киев Прага учун биродар шаҳар. Николаев шаҳри эса Россия армиясининг бомбардимонларидан вайрон бўлган. Шу сабабли биз Украинага ёрдам жўнатяпмиз", - деди Хриб.

Россия октябр ойидан бери Украинанинг энергетика ва иситиш тизимларига узоқ масофали ракеталар ва дронлар билан зарба бериб келяпти. Москва бундан мақсад Киевнинг ҳарбий салоҳиятини пасайтириш ва уни музокарага ундаш эканлигини иддао қилган.

Европа парламенти ноябрь ойи охирида “Умид генераторлари” кампаниясига старт берди. Европарламент Европанинг энг йирик шаҳарларини Украинадаги шифохоналар, мактаблар, сув таъминоти обектлари узлуксиз ишлашини таъминлаш учун генераторлар ва трансформаторлар ҳадя қилишга чақирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG