Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:29

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:56 18.12.2022

Россия назоратидаги Донецкда уч киши жароҳатланди

17 декабрь Украина кучлари Россия назоратидаги Донецк шаҳрини ўққа тутган. Бу ҳақда аннексия қилинган ҳудудларда фаолият юритаётган расмийлар маълум қилишди.

Россия дастаклаб келаётган «Донецк Халқ Республикаси» ўз Telegram каналида хабар беришича, шаҳарнинг Будённий туманига берилган зарбалар натижасида уч киши яраланган.

Улашилган видеода вайрон бўлган иморатларни кўриш мумкин.

Уйи зарбалар ортидан вайрон бўлганини айтган маҳаллий турғун Романнинг сўзларига кўра, 46 ёшли рафиқаси Оксананинг қўли синган ва шифохонага олиб кетилган.

«Иккита (снаряд) келиб тушганини эшитдим. Биринчисини аниқ эшитдим, иккинчиси ғира-шира эслайман. Уйимиз вайрон бўлди, шунинг учун дўстларимизникига келдик».

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги 16 декабрь куни «юқори аниқликдаги» қуроллар билан Украина ҳарбий-саноат мажмуаси ҳамда энергетика ва ҳарбий объектларга зарба берилганини маълум қилган эди.

Россия ва Украина Рождество муносабати билан оташкесим имзоланмаслигини маълум қилган. Айни дамда қарийб 10 ойдан бери тинчимаётган можарога барҳам бериш учун музокаралар олиб борилмаяпти.

19:00 18.12.2022

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги Россия қўшинлари позицияларига борди

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Шойгу вертолётда олдинги марраларни айланиб чиққан ва қўмондонларнинг ҳисоботларини тинглаган. Вазир айнан қаерларда бўлгани очиқланмаган.

Хабарда қайд этилишича, Шойгу “қўшинларни ҳар томонлама таъминлашни ташкиллаштиришга, шахсий таркибнинг дала шароитида яшаш шарт-шароитларига, шунингдек тиббиёт ва таъминот бўлинмалари фаолиятига алоҳида эътибор берган”.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин 17 декабрь, шанба куни Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган қўшин турлари бирлашган штабида бўлиб, қўмондонлар билан йиғилиш ўтказгани маълум қилинган эди.

АҚШнинг Урушни ўрганиш институти (ISW) Кремль шу тариқа Путинни уруш даврининг масъулиятли раҳбари ўлароқ кўрсатишга тиришиб, уруш тарафдорларининг президентга қаратилган танқидларини юмшатмоқчи бўляпти, деб ҳисоблайди.

Шунингдек, ISW экспертлари фикрича, Кремль Рамзан Қодиров ва Евгений Пригожин ҳамда уларга бўйсинувчи ҳарбий тузилмалар нуфузи ортиши манзарасида Мудофаа вазирлигини ягона ва самарадор ташкилот сифатида кўрсатишга ва унинг имижини яхшилашга ҳаракат қилиб, вазиятни мувозанатга келтиришни истайди.

19:03 18.12.2022

NYT: Вашингтон Украинадан Россия Бош штаби бошлиғи Герасимов турган жойга зарба бермасликни илтимос қилган

Вашингтон Украинани Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов бўлиб турган ҳудудга зарба беришдан қайтаришга уринган. Бу ҳақда ўз аноним манбаларига таяниб, The New York Times газетаси хабар қилмоқда.

Айтилишича, баҳорда АҚШ разведкаси Герасимовнинг фронтга – Украинага сафарига ҳозирлик кўрилаётганини аниқлаган ва бу маълумотни Киевдан сир тутишга уринган. Бироқ Украина махфий хизматлари барибир бундан хабар топган. Аввалроқ Ғарб ОАВлари украин ҳарбийлари Украина ва унга туташ ҳудудлардаги Россия армиясига доир разведка маълумотларини НАТОдан реал вақт режимида олиши ҳақида ёзган эди.

The New York Times мақоласида иддао қилинишича, Вашингтон Украинадан Герасимов бўлган штабга ҳужум қилмасликни сўраган. Киев эса аллақачон зарба берилганини билдирган. Газета манбалари АҚШ расмийларининг бу позициясини Россия Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлмиш Бош штаб бошлиғининг ўлдирилиши Россия билан АҚШ ўртасида уруш чиқишига олиб келиши эҳтимоли билан изоҳлаганлар.

Украина президенти офисининг маслаҳатчиси Алексей Арестович "Фейгин LIVE" канили ёйинида Украина ҚК Россия Бош штаби бошлиғини йўқ қилмоқчи бўлганини тасдиқлади.

Арестовичга кўра, воқеа апрель ойи охирида ёки майда Изюм шаҳрида рўй берган. “Биз Герасимов турган жойга зарба бердик, бутун штаб устига ўқ ёғдирдик. Катта офицерлар ва қўриқчилардан анча-мунчаси ўлди, лекин ўзи сал олдинроқ у ердан кетган экан – улгурмадик”, деган Арестович.

Аввалроқ Пентагон расмий вакили Жон Кирби АҚШ Украинага Россия олий ҳарбий раҳбарларининг локацияларига доир разведка маълумотларини бермаслигини айтган эди.

19:39 19.12.2022

Украина барча мудофаа сценарийларига тайёрланмоқда

Владимир Зеленский мамлакат чегараларини ҳимоя қилиш “доимий устувор вазифа” экани ҳамда Украина Россия ва Беларус билан юзага келиши мумкин бўлган барча сценарийларга тайёр эканини билдирди.

"Биз чегара ҳақида ҳам батафсил гаплашдик. Россия билан бўлгани каби Беларус билан ҳам чегарани ҳимоя қилиш доимий устувор вазифамиз. Биз барча эҳтимолий мудофаа сценарийларига тайёрланяпмиз. Минскдан фойдаланиш ҳам уларга бу урушда ёрдам бермайди. Буни Украина қарши урушда бир неча бор кўрдик." деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида.

Зеленский бу ҳақда Владимир Путиннинг Беларусга ташрифи арафасида, Москванинг эҳтимолий янги ҳужуми Беларус орқали бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар фонида таъкидлаб ўтди.

Зеленский ўз мурожаатида Ғарб давлатларини Украинани кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга чақирди. Зеленский шунингдек, Украина шарқидаги энг шиддатли жанглар кетаётган Бахмут шаҳри Украина кучлари назоратида эканини айтди.

Россиянинг инфратузилма обьектларига уюштирган сўнгги ҳужумларидан сўнг уч миллион аҳоли учун электр энергияси қайта тикланди. Икки кун ўтиб эса умумий тўққиз миллион украиналик хонадонида электр энергияси таъминоти қайта йўлга қўйилди, дея маълум қилди Зеленский.

Россия ўтган жума куни Украина электр тармоғига ракеталар билан вайрон қилган эди. Ҳужум натижасида тўққиз энергетика обьектига зарар етди, камида уч киши ҳалок бўлди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG