Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:25

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:04 20.12.2022

АҚШ Путиннинг Беларусни ўзлаштириб олиш нияти йўқлиги ҳақидаги сўзларини парадокс деб атади

Владимир Путин бу ҳақида душанба куни Минскда Беларус президенти Александр Лукашенко билан ташкил қилинган қўшма матбуот анжуманида гапирди.

Путин Россия ҳеч кимни “ўзига сингдириб олишни” режалаштирмаганини таъкидлар экан, бу “душманлар”нинг Россия ва Беларус ўртасидаги интеграциялашувни тўхтатишга уринишлари деб атади.

"Ташқаридан туриб гапираётган ўша виждонсиз танқидчилар ё нима ҳақида гапираётганини ўзлари ҳам тушунмайди ёки атайлаб мавзуни яхши билмайдиган одамларни чалғитиш учун гапиради. Гап "ўзига сингдириш"да эмас, гап иқтисодий муносабатларни келишиб олишда худди бошқа кўплаб интеграцион бирлашмаларда бўлгани каби. Қолган ҳаммаси аслида сафсата, бўлмаган гап. Бу душманларимизнинг Беларус билан интеграция жараёнимизни тўхтатишга қаратилган уринишлари. Улар буни жаҳон бозорларида ўзлари учун самарали ва хавфли рақобатчилар пайдо бўлмаслиги учун қилишмоқда”, — деди Путин.

АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Россия президенти Владимир Путиннинг Москва ҳеч кимни ўзига сингдиришни истамаслиги ҳақидаги баёнотига “хаспўшлаш”га уриниш (парадокс) сифатида қараш керак, деди.

Матбуот анжуманида сўзлаган Прайс Вашингтон Беларус Путинга урушда ёрдам берадими ёки йўқ, буни диққат билан кузатишда давом этишини ва агар бу содир бўлса, “тегишли” жавоб беришини айтди:

"Беларус Путиннинг Украинадаги урушига қўшимча ёрдам берадими ёки йўқ, буни жуда катта эътибор билан кузатяпмиз ва агар бунга қандайдир интилишни кўрсак, бунга муносиб жавоб берамиз ва Лукашенко режимига Путиннинг Украинадаги урушида шерик бўлиш оқибатларини кўрсатиб қўямиз.”

20:14 20.12.2022

Владимир Зеленский фронт чизиғига борди

Украина президенти Владимир Зеленский урушнинг 300-куни шиддатли жанглар кетаётган Бахмут шаҳрига етиб келди ва шаҳар ҳимоячиларига мукофотларни топширди, деб хабар беради “Суспилне” нашри.

“Менимча, Бахмут қаҳрамонлари ҳар бир одам оладиган нарсани олишга ҳақли. Мен уларнинг болалари, оиласи иссиқда, яхши ҳаёт кечиришини, соғ-саломат бўлишини истайман. Яна доим ёруғ бўлишини истайман, аммо ҳозир шундай оғир вазият, чироқ гоҳ бор, гоҳ йўқ. Энг муҳими кўнгил ёруғ бўлсин!”

Президентнинг фронтга бориши олдиндан режалаштирилмаган ва эълон қилинмаган.

Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никофоров "Суспилне" нашрига берган изоҳида президент “Бахмутдаги фронтга бориб, жангчиларни нишон ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаганини” айтди. Шунингдек, у Зеленский Бахмутдан Киевга қайтиб келганини ҳам таъкидлади.

Россия пропаганда оммавий ахборот воситалари рус армияси Бахмутни аллақачон эгаллаб олгани ҳақида маълумот тарқатган эди. Бу маълумотни Украина Қуролли Кучлари Бош штаби рад этиб, Украина қўшинлари русларнинг барча ҳужумларини қайтарганини таъкидлади.

Бахмут ҳозирда бутун фронтнинг энг қайноқ жойидир. Россия қўшинлари шу йилнинг май ойидан бери шаҳарни эгаллашга уриниб келмоқда.

15:10 21.12.2022

Зеленский Оқ уйда Байден билан учрашади

Зеленский Украина мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказиш учун АҚШга жўнаб кетди.

Владимир Зеленский бугун тонгда Жо Байден билан музокаралар ўтказиш, АҚШ Конгрессига мурожаат қилиш учун АҚШга кетаётганини билдирди.

“Украинанинг қаршилиги ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун АҚШга кетяпман”, дея изоҳ қолдирди Зеленский ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Зеленский Россиянинг Украинага бостириб кирганидан 300 кун ўтиб АҚШга ташриф буюрмоқда. Россиянинг Киевни бир неча кун ичида эгаллаш режаси пучга чиқди. АҚШ ва иттифоқчиларнинг миллиардлаб долларлик қуроллари украиналикларни кутилмаганда Россия учун мураккаб рақибга айлантирди.

Украинага ҳарбий ёрдамнинг галдаги пакети доирасида Қўшма Штатлар бу мамлакатга Patriot зенит-ракета мажмуаси батареясини етказиб беради. Бу ҳақда Оқ уйнинг 21 декабрь куни ёйинланган хабарномасида айтилган.

Ёрдам пакетининг умумий қиймати 1,8 миллиард долларни ташкил қилади. Бундан 1 миллиарди Patriot мажмуасининг қийматидир. Етказиб беришга ҳозирланаётган тизимнинг аниқ характеристикаси ҳамда унинг модификацияси тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ, бироқ батареяга одатда тўртта ракетали саккизта учириш мосламаси, радар ва команда пункти киради.

Тахминларга кўра, етказилажак мажмуа Украина учун махсус ишлаб чиқарилмайди, балки АҚШ армияси омборидан олиб юборилади.

Ташриф Зеленскийнинг февраль ойида Россия босқинидан кейинги илк хорижий сафари бўлади.

17:27 21.12.2022

"Путинга сигнал"

Зеленскийнинг ташрифи Россия президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон урушидан бери Европа ҳудудидаги энг йирик урушни бошлаб, Украинага бостириб кирганидан 300 кундан кўпроқ вақт ўтиб амалга оширилмоқда. Бу ташриф, шунингдек, Конгресснинг Украинага кенг кўламли ёрдамни ҳам ўз ичига олган 1,7 триллион долларлик харажатлар пакетини кўриб чиқишига тўғри келмоқда.

Сентябргача АҚШ ҳукуматини молиялаштирадиган бу қонун лойиҳаси Вакиллар палатаси ва Сенатдан ўтиши кутилмоқда.

Бироқ юқори мартабали амалдорнинг таъкидлашича, қўллов ҳар икки партиядан бўлишига Байден маъмуриятининг ишончи комил.

“Демак, бу муайян сиёсий партияга юбориладиган сигнал эмас, балки Путинга ва бутун дунёга Америка қанча керак бўлса, Украинага шунча ёрдам бериши ҳақида сигнал беради”, дейди расмий.

Украина ўзини ҳимоя қилиш учун АҚШ ҳарбий ёрдамига жуда боғлиқ. Агар қонун лойиҳаси ҳозир қабул қилинмаса, келаси йил бошида АҚШ ҳукумати фаолияти тўхтаб қолиши мумкин, ўшанда республикачилар Вакиллар палатасини назоратга олади ва кўпчилик Россия янги ҳужум бошлашини кутаётган бир пайтда Украинага ёрдам кечикади.

"Ҳозир Украинани молиялаштириш учун ҳамма нарса шу қонунга боғлиқ", дейди кучли диаспора гуруҳи бўлмиш Америка Конгресси Украина қўмитасининг алоқа бўйича директори Андрей Добрянский.

Шу ҳафта бошида Путин Беларус раҳбари Александр Лукашенко билан учрашиш учун уч йилдан бери биринчи марта Минскга борган эди.

Добрянскийнинг айтишича, Зеленский ҳам Путиннинг Беларусга ташрифидан кейин “катта шоу кўрсатиш” учун АҚШга келаётган бўлиши мумкин.

“Зеленский: “Мен хоҳлаган вақтда Оқ уйга бора оламан”, деб айта олади”, дейди у.

Бу ташриф Зеленскийнинг 3,5 йилдан кўпроқ вақт олдин президентликка келганидан буён Оқ уйга иккинчи ташрифи бўлади.

Зеленскийнинг сафари режаларини AP’га тасдиқлаган икки манбанинг айтишича, бу сафар хавфсизлик нуқтаи назаридан сўнгги дақиқада бекор қилиниши ҳам мумкин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG