Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:38

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:59 31.12.2022

Янги йил арафасида Украина шаҳарлари ҳужумга тутилди

Киевнинг учта туманида портлаш овозлари эшитилди, дея билдирди шаҳар мери Виталий Кличко.

"Портлашлардан бири пойтахтнинг Соломенский туманидаги турар-жой бинолари орасида эшитилди. Шунингдек, Печерский ва Голосеевский туманларида портлашлар содир бўлди. Вайронагарчиликлар кузатилмоқда", - деди Кличко ўзининг Телеграм-каналида.

Шунингдек, Хмелницкий шаҳрининг ҳужумга тутилгани ҳақида хабарлар бор . Шаҳарга ракета ҳужуми уюштирилди, икки киши яраланди, деди Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирил Тимошенко.

Тернопол ва Запорожьеда ҳам вайронагарчиликлар бор.

Днепропетровск, Одесса, Кировоград, Николаев каби бир қанча ҳудудларда энергетиклар кўпчилик истеъмолчиларга электр энергиясини профилактик равишда тўхтатиб қўйишди - бу мутахассисларнинг фикрига кўра, энергетика инфратузилмаси объектларига зарарни камайтириш мақсадида қилинган.

21:12 31.12.2022

Маҳбусларнинг янги алмашинуви: Украина 140 киши, Россия 82 кишининг қайтиб келгани ҳақида хабар берди

140 нафар ҳарбий асир Украинага қайтарилди, деди Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак.

Қайтганлар орасида ярадорлар, Мариупол, Змеиний ороли ҳимоячилари ва мудофаа кўнгиллилари бор.

Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги 82 аскарни асирликдан қайтарганини маълум қилди.

21:41 2.1.2023

Урушга борган уч ўзбекистонлик маҳбус Вагнер лагеридан қочди

Уч нафар Ўзбекистон ватандоши “Вагнер”гуруҳининг Луганскдаги ҳарбий лагеридан қочиб кетишган. Ўзбекистонлик бу уч киши Россия қамоғида сақланаётган пайти “Вагнер” томонидан Украина урушида қатнашиш учун ёлланган бўлишган. Уларнинг қамалиш сабаблари маълум эмас.

Россия Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, “Вагнер” ширкати лагеридан уч ўзбекистонликдан ташқари яна уч маҳкум қочган. Улар Қирғизистон, Беларусь ва Россия ватандошларидир. Ҳозирда бу олти кишига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Янги йил кечаси хабар қилинган бу воқеа аслида 21-22 декабрь кунлари содир бўлган. Лагердан қочган олти кишида ҳам қурол борлиги айтилмоқда.

Экспертларга кўра, “Вагнер” гуруҳи Украинадаги урушга нафақат маҳкумларни балки Марказий осиёлик меҳнат мигрантларини ҳам ёллаб келаётгани аниқланган.

Россия Украинада кетма-кет муваффақиятсизликка учрагач, вагнерчилар ва қодировчиларга таянишга мажбур қолмоқда

21:43 2.1.2023

Путин урушда ғалаба қозонишига ваъда берди

Россия уруш оловини ҳали бери сўндирмаслиги Путиннинг анъанавий Янги йил табригида ҳам сезилди. Путин 22 йиллик ҳукмронлиги даврида Янги йил табиригини ҳар доим Кремл фонида қилган. Бу сафар Путин жангавор кийимдаги ҳарбийлар фонида россияликларга табрик йўллади:

«Махсус ҳарбий операцияда қатнашганларни Янги йил билан чин қалбимдан табриклайман. Ҳозир мен билан бирга бўлганлар, фронтдагилар, кейинчалик жанг қилиш учун ўқув марказларида тайёргарликдан ўтаётганлар, касалхонада ётганлар ёки ўз бурчини бажариб, уйга қайтганларни табриқлайман».

Кремль шу пайтгача Украинадаги урушни кўпчилик россияликлар ҳаётига таъсир қилмайдиган чекланган кампания сифатида тақдим этиб келди. Аммо жанговар кийимдаги аскарлар фонида ёзилган нутқида Путин урушни устувор масала сифатида тақдим қилди.

Путиннинг бу йилги Янги йил табриги тўққиз дақиқа чўзилди. Бу Путин 22 йиллик ҳукмронлиги даврида сўзлаган энг узун янги йил табригидир. Ўз нутқи давомида Путин можарога қарши чиқаётганларни нишонга олди.

Россия сўнгги олти ой ичида жанг майдонида катта ютуқларга эришмаган бўлса-да, Путин пировардида Россия ғалаба қозонишига ваъда берди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG