Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:39

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

22:40 7.1.2023

Украина Киркоров, Пелагея, Лолита, Петросян ва бошқаларга қарши санкция жорий қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг бир қатор россияликларга нисбатан шахсий санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳаммаси бўлиб, санкциялар рўйхатида россиялик санъаткорлар, бошловчилар, шоуменлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг 119 та исми мавжуд.

Булар Баста (Василий Вакуленко), Пелагея (Телегина), Клава Кока, Михаил Шуфутинский, Ирина Аллегрова ва Сергей Бобунец каби санъаткорлардан ташқари, рўйхатга тарғиботчилар Маргарита Симонян ва Александр Дугин, телебошловчилар Леонид Якубович, Михаил Галустян ва Жанна Бадоева, блогер Амиран Сардаровлардир .

Бу шахсларга нисбатан қўлланилган чора-тадбирлар қаторида активларни музлатиш, тижорат фаолиятини тўлиқ тўхтатиш, хўжалик ва молиявий мажбуриятларнинг бажарилишини тўхтатиб туриш кабилар бор.

18:36 8.1.2023

Зеленский: Москванинг баёнотларига ишониб бўлмайди

Украина президенти Владимир Зеленский Бахмутга снарядлар тушганини айтиб, Россиянинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги чақириғини “кўзбўямачилик” деб атади:

“Дунё Москванинг баёнотларига ишониб бўлмаслигини яна бир бор кўрди. Улар сулҳ ҳақида нималардир деб туриб амалда эса Бахмут ва Украинанинг бошқа позицияларига снарядлар ёғдиришди. Фақат рус босқинчиларини Украина заминидан қувиб чиқариб, Россияни Украина ва Европага босим ўтказиш имкониятидан маҳрум қилибгина ўт очишни тўхтатишга эришиш, хавфсизлик ва тинчликни тиклаш мумкин”.

Рейтерс агентлиги Бахмутга ракета снарядлари тушганини тасдиқлади, бироқ ҳужум манбаини аниқлай олмади.

Жума куни Владмир Путин Рождество муносабати билан ўт очишни 36 соатга тўхтатишга топшириқ берди.
Православ христианлар Рождествони 7 январда нишонлашади.

18:39 8.1.2023

Путиннинг буйруғига қарамай Бахмутга ўқ узилди

Россия Рождество байрами муносабати билан сулҳ эълон қилганига қарамай, шанба куни Бахмут кўчаларида портлаш овозлари эшитилди.

"Ўт очишни тўхтатиш қандай бўлаётганини биласизми? Путин ўт очишни тўхтатди деса, аслида бунинг акси бўлади: Ҳозир ҳечқанақа ўт очишни тўхтатиш режими йўқ. Кеча руслар бизни ўққа тутди. Кечаси бироз тинчроқ ўтди. Бу одатга айланган. Бир куни ўққа тутишса, эртаси куни тинчиб қолишади. Отишмалар қачон бўлишини айтиб бўлмайди, куннинг исталган вақтида авж олиши мумкин", дейди кўнгилли Васил Лиесин.

Украина таклифни рад этганига қарамай, кремль Россия армияси шанба куни Владимир Путин томонидан эълон қилинган 36 соатлик оташкесин режимига амал қилганини, таъкидлади.

Москванинг баёнотида айтилишича, рус қўшинлари Украина кучларининг ҳужумидан кейингина, артиллериядан ўт очган.

18:44 8.1.2023

Россия Украинани Рождество сулҳини бузганликда айблади

Россия мудофаа вазирлиги Украина сулҳ таклифини рад этганига қарамай, бир томонлама ўт очишни тўхтатиш режимини ярим тунгача сақлаб қолишини маълум қилди.

“Россия қўшинларининг бирлашган гуруҳи 6 январь куни соат 12:00дан буён махсус ҳарбий операция ўтказилаётган ҳудудда ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилмоқда. Бироқ Киев сўнгги 24 соат ичида тинч аҳоли яшайдиган ҳудудлар ва Россия позицияларини артиллериядан ўққа тутишда давом этди”, деди Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков.

Конашенков рус қўшинлари Украина кучларининг ҳужумидан кейингина жавобан артиллериядан ўт очганини билдирди.

Украина Москванинг сулҳ таклифини рус қўшинлари қайта қуролланиб олиши учун мўлжалланган ҳийла дея рад этди ва босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун жанг қилишда давом этишини маълум қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG