Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:54

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:46 13.1.2023

Украина омбудсмани: Россия шу пайтгача ўлган деб ҳисобланган украин фуқароларининг тирик эканини тасдиқлади

Россия ва Украина омбудсменлари Туркия пойтахти Анқарада ўтказилган халқаро анжуман доирасида гуманитар масалалар бўйича музокара ўтказди.

Бу икки томоннинг учинчи учрашувидир. Сешанба куни кечқурун ва чоршанба куни иккита учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашув ҳам аввалги икки учрашув каби ёпиқ эшиклар ортида бўлди. Учрашувда Туркия бош омбудсмани иштирок этди.

"Биз Анқарада бўлиб ўтган йиғилишда ўз мамлакатларига қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхатини алмашдик. Муҳими, бу инсон ҳуқуқлари масаласи бўлиб, уни самарали ва тўғри ҳал қилиш учун уни сиёсийлаштирмаслик керак”, - дейди Россия инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Татьяна Москалкова.

Украина парламенти инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмени Дмитрий Лубинец эса бундай деди:

"Туркия президентидан гуманитар йўлак бўйича янги ғоя ҳақидаги янги ташаббусни эшитдик. Менимча, бу яхши. Ўйлайманки, бу янги платформа маҳбусларни алмашиш тартибини яхшилашга ёрдам беради".

Анқарада бўлиб ўтган учрашув сўнггида Лубенецнинг билдиришича, "Россия томони шу пайтгача ўлган деб ҳисобланган украин фуқароларининг тирик эканини тасдиқлаган. “23 нафар йигитимиз, қаҳрамонларимиз тирик. Бу ижобий ҳолат", - деб ёзди украин Омбудсмени ўзининг Телеграм-каналида.

Украинанинг Туркиядаги элчихонаси мулозимининг айтишича, музокаралар тахминан тўрт соат давом этган, бироқ расмий бирон бир сезиларли ютуқларга эришилгани ҳақида маълумот бермаган.

Туркия матбуотига кўра, учрашувда барча томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз фикрларини билдирган.

Болалар ҳуқуқлари, инсон ҳуқуқлари ва маҳбуслар алмашинуви бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва гуманитар коридор очиш муҳокама қилинди, деди Туркия бош омбудсмени Шереф Малқоч.

Украина Омбудсменининг сўзларига кўра, томонлар рўйхатларини алмашган – айни пайтда Россия биринчи марта “аслида 2014 йилдан бери Россия Федерациясида асирликда сақланаётган” шахслар рўйхатини қабул қилган. “Бизда 2014 йилдан бери асирликда бўлганлар рўйхати бор, бизда “Кремл асирлари” рўйхати бор – 158 нафар Украина фуқаролари, уларнинг аксарияти Қрим-татар халқи вакиллари”, — деб ёзган Лубинец.

Унинг сўзларига кўра, Россия томони “бу одамлар қаерда, қандай ҳолатда экани ҳақида маълумот беришга” рози бўлган.

20:05 13.1.2023

Давлат Думаси спикери Россияни тарк этган фуқароларнинг мол-мулкини мусодара қилишни таклиф қилди

Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Жиноят кодексига Россия армиясини “обрўсизлантирган”и учун мамлакатни тарк этган россияликларнинг мол-мулкини мусодара қилиш бўйича ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.

Федерация Кенгашининг Конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раҳбари Андрей Клишас бу ғояни амалга ошириш мумкин, деб ҳисоблайди, бироқ унинг сўзларига кўра, жиноий ҳуқуқбузарлик мазмунини белгилаш ва Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш зарур.

Россияда 2022 йил 21 сентабрда “қисман сафарбарлик” эълон қилинди. Кейин минглаб руслар мамлакатни тарк этишга қарор қилишди, улар Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркияга кетишди.

Сўнгги пайтларда Россияда юқори мартабали сиёсатчилар мамлакатни тарк этган фуқароларни “сотқинлар” деб атай бошладилар.

Собиқ президент Дмитрий Медведев уларни "кунлари охиригача" Россияга киритмасликни таклиф қилди ва Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин улар учун солиқларни ошириш зарурлигини эълон қилди.

14:14 14.1.2023

Украинага янги ракета ҳужуми

14 январь куни эрталаб Киев, Чернигов, Суми, Полтава ва Черкас вилоятларида ҳаво огоҳлантириш сиреналари янгради. Киевнинг Днепровский туманида портлаш овозлари эшитилмоқда. Маҳаллий маъмурият муҳим инфратузилма объектига зарба берилгани ҳақида хабар беради.

Киевда ракета парчалари нотурар жой ҳудудига тушган, деди Украина пойтахти мери Виталий Кличко.

Киев вилоятида Копилов қишлоғидаги турар-жой массивида (аниқ нима бўлгани ҳозирча номаълум) бўлди, деди президент девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко.

14:36 14.1.2023

Украин расмийлари яна ҳужумлар бўлиши мумкин демоқда

Черкас вилояти губернатори украиналикларни Россия шанба куни кечроқ яна йирик ракета зарбаси бериши мумкинлигидан огоҳлантирди ва аҳолини ҳаво ҳужуми сиреналари вақтида панага ўтишга чақирди.

Жанубий Николаев вилояти губернатори Виталий Ким Россиянинг 17 та "Ту" бомбардимончи самолёти ўз ҳаво базаларидан ҳавога кўтарилганини айтди. Унинг баёноти Киев ва Харьковда муҳим инфратузилма обеъктларига ҳаво зарбалари берганидан кўп ўтмай янграган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG