Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:51

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

21:34 19.1.2023

Россия босқинини қўллаган қозоқ депутати партиясидан қувилди

Россия президенти Владимир Путин сиёсати ва Украинага ҳарбий босқинни қўллаб-қувватлаган Қозоғистон парламенти Мажлиси аъзоси Азамат Абилдаев “Ак Жол” партиясиданчиқариб юборилди.

19 январь куни партия сайтида эълон қилинган “Ак Жол” партиясининг пресс-релизида айтилишича, партия Абилдаев депутатлик мандатини тугатишни сўраб, МСКга мурожаат қилган.

“Ак Жол” партияси раиси Азат Перуашев телеграм-каналида: “Ак Жол” партияси республикамиз ва бошқа дўст давлатларнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимо ҳурмат қилади ва қўллаб-қувватлайди”, деб ёзди.

Абилдаев партия чиқарилишига эътирози йўқлигини айтмоқда. Аввалроқ у, Озодлик радиосига берган интервьюсида, Украинага босқинини давом эттираётган Россияни қўллаб-қувватлашини очиқ айтган.

-------

20:22 20.1.2023

Қозоқ қизи: Босқинчилар Россия Украинадан кейин Қозоғистонга кўз тикади

Қозоғистонлик Мадина Каттер уруш бошланганидан сўнг Берлиндаги ишини ташлаб, Украинага келди ва волонтёрлик билан шуғуллана бошлади.

Бир неча ҳафта ичида 10 кишилик жамоа тузиб, зирҳли нимчалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Улар шу пайтгача 600 дан ортиқ зирҳли нимчалар тайёрлаб, Украина мудофаачиларига текинга беришди.

“Берлинда ҳаётим идеал эди: севган ишим билан шуғулланардим, яхши пул топардим. Аммо Украинада уруш бошлангач, ҳеч нима кўрмагандек яшашда давом эта олмаслигимни тушундим. Украиналик дўстларим бор, уларга қандайдир ёрдам беришим керак эди. Қолаверса, Украина енгилган тақдирда Россия бу билан қаноат қилмаслигини биламан. Босқинчилар Украинадан сўнг албатта Қозоғистонга кўз тикади», дейди Мадина.

Мадина уруш тугаганидан сўнг бошпанасиз қолган украиналиклар учун уйлар қуришни режаламоқда.

20:23 20.1.2023

Украин аскари Бахмут марказидаги учоқ монументи устига давлат байроғини тикди

Донбасс минтақасидаги бу шаҳар учун ҳануз шиддатли жанглар бормоқда. Россия томони бу ҳудудга артиллерия қуроллари ва профессионал жангчиларини жалб қилгани айтилмоқда.

Бахмут – Донбасснинг энг оловли нуқталаридан бири. Украина Қуролли кучлари қўл остидаги ушбу шаҳарга Россия армияси муттасил ҳужум қилмоқда.

Бахмутда қолган кексалар пенсия олиш учун 20 чақирим наридаги Часов Яр шаҳрига бориб келишади.

Аҳоли кўпинча уйларида снарядлардан ҳосил бўлган туйнукларни ямаш ва кўчада турли вақтларда турли жойларда пайдо бўладиган бозорчадан тирикчилик учун ул-бул сотиб олиш билан банд бўлади.

Пулсиз қолганларнинг эса бутун умиди волонтёрлардан. Муттасил ҳужумларга қарамай, Бахмут кўчаларида стихияли равишда бозорчалар пайдо бўлади.

20:24 20.1.2023

Дизертир рус аскарлари сони ортмоқда

Россия армияси оддий аскари Дмитрий Перов 31 ёшда эди. 13 январь куни у Украинанинг жанглар бўлаётган ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан тарк этади.

Перов ўзи билан автомат, бешта ўқдон ва бир нечта гранатани олиб кетади. Ҳар ҳолда Воронеж ички ишлар бошқармаси тарқатган билгида шундай дейилган. Россия телеграм-каналлари эса, ўз навбатида, ташқи кузатув камераларидан олинган видеони ёйинлади. Унда Воронеждаги автобус бекатида турган одам Перов экани айтилади.

Қочоқ аскар 17 январь куни уйида, онасининг ёнида бўлгани маълум. Эртасига эса полиция Дмитрий Перовни Липецк вилоятида тутишга ҳаракат қилади. Айтишларича, аскар қаршилик кўрсатгач, “спецназ” жангчилари уни отиб ўлдиришган.

Россия Жиноят кодексида дезертирлик учун модда бор. Унда етти йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган. Қурол билан қочган эса 10 йилгача муддатга қамалади. Сафарбарлик даврида ёки ҳарбий можаро шароитида қочганлар энг кўп – 15 йилгача озодликдан маҳрум қилинадилар.

Урушдан нафақат сафарбар қилинганлар, балки ёлланма аскарлар ҳам қочишмоқда. Январь ойида “Вагнер ХҲШ” жангчиси Андрей Медведев Норвегияга қочиб кетди. Ҳозир у Ослода, чет эл фуқароларини сақлаш марказида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG