Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:44

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:58 23.1.2023

ISW: Путин “Вагнер”га ишонмай қўйди

АҚШнинг Урушни ўрганиш институти (ISW) янги ҳисоботида Путин Бахмутдаги муваффақиятсизликдан сўнг Пригожинга ва унинг “Вагнер ХҲШ”га ишонмай қўйгани ҳақида ёзди.

Экспертларга кўра, Россия президенти бир томондан, сафарбар қилинган маҳкумлар нималарга қодирлиги, иккинчи томондан эса Украина фуқаровий инфратузилмасига қарши ҳарбий кампания самарасини кўрсатишлари учун “Вагнер ХҲШ” асосчиси Евгений Пригожин ҳамда Россия ҚКнинг Украинадаги Бирлашган қўшинлари гуруҳи собиқ қўмондони Сергей Суровикинга имкон беришга қарор қилган.

“Бироқ иккала уриниш ҳам муваффақиятсизликка учраган, чунки “Вагнер ХҲШ” Бахмутни ишғол эта олмади. Украина фуқаровий инфратузилмасига зарбалар эса тинч аҳолининг турмуши оғирлашишига ва Россиянинг юқори аниқликдаги ракеталар захираси кескин камайишига олиб келди холос”, дейилади ISW ҳисоботида.

“Афтидан, Путин Пригожин ва унинг номунтазам кучларига суянишдан воз кечиб, яна Герасимов, Шойгу ва оддий ҳарбийларга ишонч билдирмоқда”, деб ёзмоқда таҳлилчилар.

20:59 23.1.2023

Донбасс минтақасида жанглар давом этмоқда

Ўтган суткада Украина армияси 11 аҳоли масканида ҳужумларини қайтарганини маълум қилди. Луганск ва Донецк вилоятларидаги ўндан ортиқ қишлоқларга ҳаводан ҳужум уюштирилгани ҳақида Украина Қуролли кучлари Бош штаби эълон қилди.

Шунингдек, Херсон вилоятининг оккупация қилинган қисмидаги Виноградово ҳамда Бриловка аҳоли пунктларига, 18-21 январь кунлари Россия армиясининг мадад кучлари етиб боргани хабар қилинмоқда.

Айтилишича, янги кучлардаги шахсий таркибнинг аҳволи оғир - “фақат ўқотар қурол билан қуролланган, зирҳли нимча каби индивидуал ҳимоя воситалари фақат айрим аскарларда бор, ҳарбий техника эса уларга умуман берилмаган”.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган бу маълумотларни бошқа мустақил манбалардан тезкор текшириш имконига эга эмас.

21:00 23.1.2023

Эстония Киевга замбараклар ва танк урувчи гранатомётлар беради

“Биз 155 мм калибрли барча гаубицаларимизни Украинага берамиз. Шу тариқа прецедент яратмоқчимиз, токи бошқа мамлакатлар Украинага унинг урушда ғалаба қозониши учун зарур қурол-аслаҳаларни беришга қизғаниб, ортиқ бирон баҳона тўқий олмасин”, деди Эстония элчиси Каймо Кууск.

Бу Эстония томонидан Украинага тақдим этилажак энг катта ҳарбий ёрдам пакети бўлиб, умумий қиймати 113 млн еврони ташкил қилади.

Ҳарбий ёрдам ўнлаб 155 мм калибрли FH-70 ва 122-мм калибрли D-30 гаубицаларини, минглаб 155 мм калибрли снарядларни, бир неча мингта М2 Carl Gustaf русумли танкка қарши гранатомётларни ҳамда артиллерия бўлинмалари учун зарур бошқа қурол-аслаҳаларни ўз ичига олади.

Ушбу қурол-аслаҳа партияси Украинага жўнатилганидан сўнг мамлакатнинг Киевга ҳарбий ёрдами ҳажми 370 миллион еврога етиши ва Эстониянинг йиллик ялпи ички маҳсулотининг бир фоиздан кўпроқ қисмини ташкил қилиши айтилмоқда.

21:00 23.1.2023

Франция Украинага Леклерк танкларини юбориш имкониятини истисно қилмади

Франция президенти Эммануел Макрон ҳам, Украинага Леклерк танкларини юбориш имкониятини истисно қилмади. Макрон матбуот анжуманида, танкларни юборишдан олдин украин ҳарбийларини ўқитишга кетадиган вақтни ҳисобга олиш кераклиги ва айни пайтда, бунинг ортидан Франциянинг хавфсизлигига таҳдид туғилмаслигига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади:

“Мен мудофаа вазирига Леклерк танкларини юбориш масаласини барча нарсани ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқишга топшириқ бердим. Буни уч нуқтайи назардан келиб чиқиб кўриб чиқиш лозим: Аввало, бизнинг ҳаракатимиз можарони янада авж олдириб юбормаслиги керак, иккинчидан, бу Украинага самарали ёрдам бўлиши учун украин дўстларимизга танклардан фойдаланишни ўргатишимиз керак”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG