Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:45

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:50 26.1.2023

Кремл: Танк етказиб бериши Ғарбнинг можарода “бевосита иштироки”ни англатади

Кремл АҚШ ва Германиянинг Украинага жанговар танклар етказиб бериши ҳақидаги баёнотларига биринчи марта муносабат билдирди.

"Европа ва Вашингтондан Украинага қуроллар жумладан, танклар юборилиши Украинадаги жанговар ҳаракатларга аралашишни англатмаслиги борасида баёнотларни эшитиб келяпмиз. Биз бунга мутлақо қўшилмаймиз. Биз НАТО ва Европанинг ҳаракатларини можарога бевосита аралашув сифатида кўрамиз. Бу тенденция кучайиб бораётганига ҳам гувоҳ бўляпмиз”, деди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков

АҚШ президенти Жо Байден танклар Россия учун "ҳеч қандай ҳужум таҳдиди" эмаслигини ва танклар Украинанинг "очиқ ҳудудларда манёвр қилиш қобилиятини яхшилашга" ёрдам беришини таъкидлади.

19:59 26.1.2023
NORWAY-GOVERNMENT/
NORWAY-GOVERNMENT/

Норвегия ҳам "танк коалицияси"га қўшилди

Норвегия “танк коалицияси” доирасида Украинага Leopard 2 жанговар танкларини йўллайди, дея эълон қилди мамлакат мудофаа вазири Борн Арил Грамм.

Бу ҳақда NRK нашри хабар бермоқда.

“Норвегия ва унинг ҳукумати Украинага жанговар танклар беришни қўллаб-қувватлайди. Мамлакатимиз бу ташаббусга қўшилади”, деган вазир.

Аммо мулозим Киевга жўнатилажак танкларнинг аниқ сонини очиқламаган.

20:03 26.1.2023

Baykar ширкати Украинага иккита Bayraktar ТB2 зарбдор дронини текинга берди

Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Аввал ҳам мазкур ширкат шу русумдаги дронлардан бир нечтасини Украина армиясига совға қилган.

Хусусан, 2022 йилнинг май ойи охирларида Литвада Украина ҚК учун Bayraktar дронини сотиб олиш учун пул йиғилган эди.

Украинанинг Литвадаги элчиси одамлар қўшни давлат армиясига дрон олиб бериш учун пул йиғиши тарихда биринчи марта бўлганини таъкидлаган.

Бироқ “Байрактар”ларни ишлаб чиқарувчи турк ширкати литваликлар пул тўплаганидан хабар топгач, битта дронни Украина учун Литвага бепул тақдим этишини маълум қилган.

Литваликлар эса йиғилган пулни бомба ва ракеталар, дронга қарши милтиқлар, кичик разведка дронлари сотиб олишга, шунингдек украин ҳарбийларининг даволанишига сарфлашга қарор қилганлар.

20:06 26.1.2023

Словакия Украинага МиГ-29 қирувчи учоқларини бермоқчи

Мамлакат мудофаа вазири Ярослав Над шундай баёнот берди.

“Словакия ҳукуматининг қарори аввало Украина ҳукуматининг қарорига, шунингдек иттифоқчиларнинг ушбу масала бўйича розилигига боғлиқ”, деди мулозим.

Қирувчи учоқлар Словакиядаги ҳарбий-ҳаво кучлари базаларидан бирида сақланмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG