Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:14

Ўзбекистонда янги таҳрирдаги конституция кучга кирди. Расмийлар "ноллаштириш" ҳақида сукут сақламоқда

Марказий сайлов комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонуни кучга кирганини эълон қилди.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси якшанба куни ўтказилган референдумда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этгани ҳамда улардан 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз бергани ҳақида билдирган эди.

65 фоизга ўзгаргани айтилган конституция 65 яшар президент Шавкат Мирзиёевнинг 2040 йилгача ҳокимиятда қолишига йўл очади.

Мирзиёевнинг амалдаги ваколати 2026 йилда тугайди. Тузатишлар, президентлик муддатини беш йилдан етти йилгача узайтиради. Ўзбекистон қонунчиларига кўра, ўзгартиришлар конституциянинг тахминан учдан икки қисмини ўзгартиради.

Таклиф этилган тузатишлар дастлаб мамлакатнинг Қорақалпоғистон Мухтор Республикасининг ажралиб чиқиш ҳуқуқини бекор қилишни ўз ичига олган эди.

Бироқ 2022 йил июл ойи бошида минглаб қорақалпоқлар минтақанинг Ўзбекистондан мустақилликка интилиш ҳуқуқининг йўқ қилинишига қарши норозилик намойиши ўтказгач, Мирзиёев Қорақалпоғистон мақомини ўзгартириш ғоясидан воз кечган.

Ўзбекистон расмийларининг билдиришича, Қорақалпоғистонда хавфсизлик кучлари томонидан намойишлар тарқатиб юборилганида 21 киши ҳалок бўлган. Кейинчалик митингларнинг ўнлаб иштирокчилари конституциявий тузумни бузиш йўли билан ҳокимиятни эгаллашга уринганлик, оммавий тартибсизликлар уюштирганлик, давлат маблағларини ўғирлаш ва пул ювишда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Референдум мустақил Ўзбекистон тарихидаги учинчи референдумдир.

2016-йилда вафот этган Мирзиёевдан аввалги авторитар биринчи президент Ислом Каримов 1995 ва 2002-йилларда икки марта референдум ўтказган ва бу унга ҳокимиятни сайловларсиз узайтириш имконини берган. Президентлик муддати ҳам ўзгартирилди.

13:28 30.4.2023
election Uzbekistan
election Uzbekistan

МСК: Овоз берувчиларнинг 35.13 фоизи иштирок этди


Марказий сайлов комиссиясига кўра, соат 11:00 ҳолатига овоз берганлар сони 6 820 838 нафарни ташкил этмоқда. Бу жами овоз берувчиларнинг 35,13 фоизидир.

13:43 30.4.2023
Election Uzbekistan
Election Uzbekistan

Hook.report: Кузатувчиларни паловга таклиф қилишяпти

Hook.report нашрининг ёзишича, 131 та сайлов участкасида комиссия аъзолари ўз ҳудудларида овоз бериш участкасига кела олмайдиганлар рўйхатини олдиндан тузиб чиққан. Айни пайтда ушбу рўйхатда тузатишлар киритилмоқда, агар рўйхатдаги одамлардан бири овоз беришга келса, рўйхатдан ўчирилади

«Кузатувчилар астойдил палов ейишга таклиф қилинади. Айни дамда комиссиянинг деярли барча аъзолари ва “Миллий гвардия” ходимлари тушликка жўнаб кетишди. Участкада комиссиянинг икки нафар ходими, “ hook ”дан бир кузатувчи ва ЎзЛиДеПдан бир кузатувчи қолдирилди.

14:04 30.4.2023

Referendum Uzbekistan
Referendum Uzbekistan

Овоз бериш бюллетенлари букланмай ташланмоқда

Hook.report кузатувчилари Миробод туманида овоз бериш қутисига ташланган бюллетенлар букланмасдан, қандай овоз берилгани кўриладиган ҳолатда ташланмоқда. Кузатувчилар бундай ҳолат деярли барча сайлов участкаларида рўй бераётганини таъкидламоқда.

Бу сурати эълон қилингандан сўнг, сайлов участкалари ходимлари овоз берувчиларни бюллетенларни буклаб ташлашини назорат қилаётганини нашр ёзмоқда.

14:11 30.4.2023

МСК: Соат 13.00гача овоз берувчиларнинг 62,24 фоизи иштирок этди

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG