Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:10

Ўзбекистонда янги таҳрирдаги конституция кучга кирди. Расмийлар "ноллаштириш" ҳақида сукут сақламоқда

Марказий сайлов комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонуни кучга кирганини эълон қилди.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси якшанба куни ўтказилган референдумда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этгани ҳамда улардан 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз бергани ҳақида билдирган эди.

65 фоизга ўзгаргани айтилган конституция 65 яшар президент Шавкат Мирзиёевнинг 2040 йилгача ҳокимиятда қолишига йўл очади.

Мирзиёевнинг амалдаги ваколати 2026 йилда тугайди. Тузатишлар, президентлик муддатини беш йилдан етти йилгача узайтиради. Ўзбекистон қонунчиларига кўра, ўзгартиришлар конституциянинг тахминан учдан икки қисмини ўзгартиради.

Таклиф этилган тузатишлар дастлаб мамлакатнинг Қорақалпоғистон Мухтор Республикасининг ажралиб чиқиш ҳуқуқини бекор қилишни ўз ичига олган эди.

Бироқ 2022 йил июл ойи бошида минглаб қорақалпоқлар минтақанинг Ўзбекистондан мустақилликка интилиш ҳуқуқининг йўқ қилинишига қарши норозилик намойиши ўтказгач, Мирзиёев Қорақалпоғистон мақомини ўзгартириш ғоясидан воз кечган.

Ўзбекистон расмийларининг билдиришича, Қорақалпоғистонда хавфсизлик кучлари томонидан намойишлар тарқатиб юборилганида 21 киши ҳалок бўлган. Кейинчалик митингларнинг ўнлаб иштирокчилари конституциявий тузумни бузиш йўли билан ҳокимиятни эгаллашга уринганлик, оммавий тартибсизликлар уюштирганлик, давлат маблағларини ўғирлаш ва пул ювишда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Референдум мустақил Ўзбекистон тарихидаги учинчи референдумдир.

2016-йилда вафот этган Мирзиёевдан аввалги авторитар биринчи президент Ислом Каримов 1995 ва 2002-йилларда икки марта референдум ўтказган ва бу унга ҳокимиятни сайловларсиз узайтириш имконини берган. Президентлик муддати ҳам ўзгартирилди.

21:10 30.4.2023
Referendum Uzbekistan 2023
Referendum Uzbekistan 2023

"Таътилдаги ходимларни ҳам мажбурлашмоқда"

"Наманган Ҳудудий Электр тармоқларидан ёзмоқдамиз. Бизда Референдум умуман шаффоф эмас.

Таътилдаги ходимларни мажбуран референдум участкасига масъул этиб, овоз беришга даъват қилишимизни мажбурлашмоқда.

Овоз бериш участкасидан тинимсиз расм ва видео талаб қилишмоқда. Шуми янги Ўзбекистон? Кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас".

13:31 1.5.2023

МСК раиси: Референдумда иштирок этганларнинг 90 фоиздан кўпроғи Конституцияга киритилган ўзгартишларни ёқлади

Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси бўйича 30 апрель куни ўтказилган референдумда овоз беришда қатнашганларнинг 90,21 фоизи, дастлабки натижаларга кўра, бош қомуснинг ўзгартирилишини ёқлаб, 9,35 фоизи эса бунга қарши овоз берган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев 1 май куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Мулозимга кўра, референдумда сайловчилар рўйхатига киритилган 19 миллион 722 минг 809 нафар сайловчидан 16 миллион 673 минг 189 нафари ёки 84,54 фоизи овоз берган. Айни пайтда бюллетенларнинг 0,49 фоизи ҳақиқий эмас, деб топилган.

МСК раиси референдум халқаро стандартлар ва Ўзбекистон қонунчилигига тўлалигича мос ҳолда ўтказилганини иддао қилди. Унга кўра, референдумнинг якуний натижасига таъсир қилмайдиган алоҳида камчиликлар ўз вақтида, жумладан, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик эътибори билан аниқланиб, бартараф этилган, айрим жиддий қонунбузарликлар эса Марказий сайлов комиссияси томонидан масъул бошқармалар билан биргаликда ўрганилади.

16:50 1.5.2023

БП вакили референдум жараёнида қоидабузарликлар ўрганилаётганини билдирди

Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бош прокурор ўринбосари Шоҳруҳ Аминов участка комиссияси аъзоси бўлган аёл кетма-кет ўн олти бюллетенни тўлдириб, белги қўйгани ҳолати юзасидан прокуратура томонидан ўрганиш ўтказилаётганини ҳақида маълум қилди.

БП мулозимига кўра, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 772-сонли референдум участкаси комиссия аъзоси ўзбошимчалик билан бюллетенлардан 16 донасини олиб, оила аъзолари номидан референдум қонунчилигини бузган ҳолда уларга белги қўйган.

Мазкур қоидабузарлик Комиссия раиси томонидан аниқланиб, мазкур бюллетенлар бекор қилиниши таъминланган ва умумий ҳисобдан чиқарилиб, бузиб қўйилган бюллетенларга қўшилган. Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ушбу иш бўйича ўрганиш олиб борилмоқда, деди Бош прокуратура мулозими.

Шунингдек, Шоҳруҳ Аминов референдум иштирокчиларидан қонун бузилиши ҳолати мавжудлигини текшириб кўриш учун жами 7 та хабар ва мурожаат келиб тушгани ҳақида қайд қилган.

Мурожаатларнинг 5 таси Тошкент шаҳри, бири Самарқанд вилояти, яна бири эса Наманган вилояти ҳисобига тўғри келган. Бешта қонун бузилиши ҳолати Интернет тармоғи мониторинги натижасида аниқланган, биттаси Марказий сайлов комиссиясидан олинган, қолган биттасини фуқароларнинг ўзлари йўллашган.

17:03 1.5.2023

МСК: Овоз бериш участкаларининг учтасида натижалар ҳақиқий эмас деб топилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 8-Сирдарё вилояти округи ҳудудида жойлашган 226-сонли, 10-Тошкент округида жойлашган 651-сонли ва 14-Тошкент шаҳар округи ҳудудидаги 772-сонли референдум участкасида кузатилган қоидабузарлик важидан мазкур участкаларда референдумнинг якуний натижаларини ҳақиқий эмас, деб топди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси котиби Худоёр Маматов МСКнинг 1 май куни ўтказилган мажлисида маълум қилди.

Котиб Маматов даставвал Сирдарё вилоятидаги 226-сонли референдум участкасида соат 19:30 ларда комиссия аъзолари томонидан бюллетенлар овоз бериш қутисига ташланаётгани ҳолати кузатилганини қайд этди.

Шунингдек, мулозимга кўра, Тошкент вилоятидаги 651-сонли референдум участкасида комиссия аъзолари томонидан овоз берувчи фуқарога бюллетенлар ишлатиб бўлингани маълум қилинган. Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизими (СЖБАТ) орқали ўрганилганда ушбу участка бойича соат 18:00 ҳолатига овоз берувчиларнинг иштироки 100 фоизни ташкил этгани қайд этилган. Ваҳоланки, ушбу участка бўйича овоз бериш якунлари ҳақида тузилган баённомада фойдаланилмаган бюллетенлар сони 646 тани ташкил этган.

МСК вакили келтирган яна бир қоидабузарлик ҳам Тошкент шаҳрида кузатилган бўлиб, унга мувофиқ, 772-сонли референдум участкаси комиссия аъзоси 16 та бюллетендаги “Ҳа” вариантига белги қўяётган видео тарқалган. Ўрганиш давомида комиссия аъзоси бўлган фуқаро бюллетенларни қариндошларининг номидан тўлдираётгани ҳақида важ келтириб ўтган.

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасига биноан овоз бериш чоғида йўл қўйилиб, оқибат натижада овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарлик туфайли овоз бериш якунлари Марказий сайлов комиссияси томонидан айрим участкалар бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин ҳамда улар бўйича овоз бериш натижалари умумий натижалардан чиқариб ташланиши лозим”, деган Худоёр Маматов мазкур қоидабузарликлар саналган участкалардаги овоз бериш натижалари ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўла олишини қўшимча қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG