Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:41

Чуст туманида 70 дан ортиқ бола заҳарланиш билан касалхонага ётқизилди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Наманган вилоятининг Чуст туманида камида 71 нафар бола заҳарланишда гумон қилиниб касалхонага ётқизилган.

Бу ҳақда 21 сентябрь кечаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарни Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Аброрбек Алижонов Озодликка тасдиқлади.

Унинг маълум қилишича, ҳозирча болаларнинг айнан нимадан заҳарлангани номаълум, текширув ва суриштирувлар олиб борилмоқда.

“Вазият ижтимоий тармоқларда тарқалаётганидек ваҳимали эмас. Болаларнинг кўпчилиги кўрикдан ўтказилиб, уйларига рухсат берилган. Ҳаммаси бўйича текширувлардан сўнг расмий маълумот берилади”,- деди мулозим Озодликка.

Олдинроқ Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Иминов номидан тарқатилган билдиришномада айтилишича, тумандаги 9 та мактабгача таълим муассасаси ва 2 та ўрта мактаб ўқувчилари бўлган болалар 21 сентябрь куни соат 16 дан бошлаб тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин оғриғи, ич сурилиши ва қусишдан шикоятлар билан туман тиббиёт бўлимига мурожаат қилишган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда 9 нафар боланинг ҳолати яхши бўлгани сабаб уйига рухсат берилган, қолган болалар ҳолати назоратда. Ҳолат юзасидан суриштирув ва текширув ишлари олиб борилаётгани айтилади.

Болаларнинг нимадан заҳарлангани ҳақида расмий маълумот йўқ. Ота-оналар ва шифокорлар номидан тарқатилаётган хабарларда болаларнинг йоддан заҳарлангани айтилмоқда. Озодликка маълум бўлишича, Наманган вилоятидаги боғча ва мактабларда ҳафтанинг ҳар чоршанбаси “йод куни” деб эълон қилинган.

Наманганлик ота-оналардан бири сешанба куни боғчадан барча ота-оналарга бу ҳақда билдирги келганини айтди. Олдинроқ мамлакат бўйлаб барча мактабгача таълим муассасалари ва мактаб болаларига бепул йод препарати тарқатилиши маълум қилинганди.

Телеграм каналларда чустлик ота-оналарга тегишли экани айтилган аудио ва видеомурожаатлар тарқалмоқда. Уларда заҳарланган болалар сони расмийлар айтаётганидан кўп экани иддао қилинади.

Бош прокуратура Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганини рад этди. Бош прокуратура тарқатган хабарда айтилишича, Чуст туманида болалар заҳарланиши юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG