Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:57

Қозонда "Озодлик" радиосининг татар-бошқирд хизмати журналисти ҳибсга олинди


Алсу Курмашева шу йилнинг 20 май куни шошилинч оилавий вазият туфайли Россияга борган.
Алсу Курмашева шу йилнинг 20 май куни шошилинч оилавий вазият туфайли Россияга борган.

Қозонда “Озодлик” радиосининг татар-бошқирд хизмати журналисти Алсу Курмашева қўлга олинди. Курмашева "хорижий агент" сифатида рўйхатдан ўтишдан бош тортганликда айбланган. Бу айблов учун жазо жарима, жамоат ишлари ёки беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Озод Европа/Озодлик радиоси медиа корпорацияси президенти вазифасини бажарувчи Жеффри Гедмин:

"Алсуни ҳамкасблари жуда ҳурмат қилишади, у оилада севимли аёл ва икки фарзанднинг меҳрибон онаси. Алсу оиласи бағрига қайтиши учун дарҳол озод қилиниши керак”, деб айтди.

АҚШ ва Россия фуқароси Алсу Курмашева турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан Прагада яшайди. У 20 май куни шошилинч оилавий вазият туфайли Россияга кетган. Курмашева 2 июнь куни Чехияга қайтиш учун парвозни кутаётган вақтда қўлга олинган. Қозон аэропорти ходимлари унинг иккала паспортини ҳам олиб қўйишган.

Курмашева Россия ҳукумати томонидан Волгабўйи республикалари аҳолисига босим кучайиб бораётган бир пайтда татар тили ва маданиятини ҳимоя қилиш ва сақлаш бўйича фуқаролик ташаббуслари ҳақида кўп йиллар давомида ёзган тажрибали журналист.

“Озодлик” радиоси ва унинг таҳририяти 2017 йилда Россия Адлия вазирлиги томонидан “хорижий агентлар” рўйхатига киритилган. Озодлик бу қарорнинг ҳуқуқий жиҳатдан асосланганини ҳеч қачон тан олмаган. Алсу Курмашеванинг шахсан ўзи "хорижий агент" сифатида тан олинмайди.

XS
SM
MD
LG