Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:59

Навальнийнинг ўлими: одамлар Борисов қабристонига гул олиб келишда давом этмоқда

1 март куни Москвада мухолифатчи, президент Владимир Путиннинг асосий рақибларидан Алексей Навальнийни дафн этиш маросими бўлиб ўтди.

Навальнийнинг Россия шимолидаги қамоқхонада вафот этгани ҳақида расмийлар 16 февраль куни хабар қилишган.

Навальний сафдошлари унинг ўлдирилганини айтишади.

Видолашув маросими Москванинг Навальний яшаган "Мариньо" туманидаги "Утоли моя печали" черковида бўлиб ўтди.

Қаттиқ хавфсизлик чораларига қарамасдан Навальний билан видолашиш учун минглаб одамлар келишди.

Навальний оиласига аввалига жасадни беришмаган, кейин эса у билан хайрлашишга рухсат берилмаган.

Алексей Навальний қарийб 10 йил – Борис Немцов ўлимидан буён – Россиянинг бош мухолифатчиси эди. Унга қарши таъқиблар, заҳарлаш, мамлакатдан чиқариб юборишга уринишларга қарамасдан Навальний Владимир Путин режими коррупциясини фош қилишда давом этди.

Алексей Навальний сўнгги уч йил қамоқда эканига қарамай, Россиядаги бош мухолиф сиёсатчи бўлиб қолди.

Ғарб раҳбарлари Навальнийнинг ўлими учун Путин масъул эканини айтишган.

АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Навальнийнинг ўлими муносабати билан Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий қилди.

Навалний жанозаси ва дафн маросимига камида 16,5 минг киши келди

1 март куни Москвада бўлиб ўтган сиёсатчи Алексей Навалний жанозаси ва дафн маросимига камида 16,5 минг киши келган. Бу ҳақда “Белий счётчик” лойиҳаси маълум қилмоқда.

Лойиҳа ҳисоблашича, Москва вақти билан соат 15:05–16:30 оралиғида Братеевский кўпригидан шунча одам пиёда ўтган.

Айни чоғда лойиҳа “Қайғумни арит” черкови ёнида тургандан сўнг Марьино метро бекатигача борганларни, шунингдек Борисово метро бекатидан чиқиб қабристонга борганларни ҳисобга олмаган.

“Ушбу сонга тасодифий ўткинчилар кириб қолган бўлиши мумкин, бироқ бу вақтларда кўприкдан пиёда ўтувчилар жуда кам бўлади (Борисово метро бекати очилганидан сўнг ушбу узун кўприкдан пиёда ўтиш ноқулай бўлиб қолган). Шундай экан, саноқ юритилган бир ярим соат ичида кўприкдан ўтган тасодифий йўловчилар миқдори юз-икки юз кишидан ортиқ бўлиши мумкин эмас”, таъкидлашмоқда “Белий счётчик” мутахассислари.

Биринчи март куни Навалний Москвадаги Борисово қабристонига дафн этилди.

У билан видолашув ва жаноза маросими Марьинодаги “Қайғумни арит” Биби Марям иконаси черковидаги ўтказилди.

Навалний қабрга қўйилганидан сўнг одамларга қабристонга киришга рухсат беришди.

Узун навбат ҳосил қилган одамларнинг сиёсатчи билан видолашиши қоронғи тушгунича давом этди. Шундан сўнг қабристон ёпилди.

Якшанба куни ҳам Навальний қабрига келган зиёратчиларнинг оқими тўхтамади.

Борисов қабристонига одамлар келишда давом этмоқда

2 март, шанба куни юзлаб одам Москвадаги Борисов қабристонига мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийга ҳурмат бажо келтириш учун келди.

“Келишга қарор қилдим, мен учун матонат тимсолига айланган инсон хотирасини ҳурмат рамзи сифатида қиляпман бу ишни”, - дейди ташриф буюрганлардан бири.

"У Россиядаги мавжуд сиёсий вазиятга кўзимни очган эди. Мен унинг барча суриштирувларини диққат билан кузатиб бордим, дўстларимга кўрсатдим”, дейди Рейтер агентлигига гапирган яна бир россиялик.

Навальний жамоаси у билан видолашиш учун келганларга миннатдорчилик билдирди. Оломон орасидан "Йўқолсин уруш!" деган шиорлар янгради. Россия ҳукумати буни "армияни дискредитациялаш" деб малакалайди, аммо қўлга олинганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Дафн маросимидан олиб борилаётган трансляциядан одамларнинг қабристонга қўйиб юборилаётганини кўриш мумкин.

Борисов қабристонида Навальний билан видолашув видеоси. Одамларни қабристонга қўйишмаяпти, навбат секинлик билан илдамлаяпти.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG