Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:09

Навальнийнинг ўлими: одамлар Борисов қабристонига гул олиб келишда давом этмоқда

1 март куни Москвада мухолифатчи, президент Владимир Путиннинг асосий рақибларидан Алексей Навальнийни дафн этиш маросими бўлиб ўтди.

Навальнийнинг Россия шимолидаги қамоқхонада вафот этгани ҳақида расмийлар 16 февраль куни хабар қилишган.

Навальний сафдошлари унинг ўлдирилганини айтишади.

Видолашув маросими Москванинг Навальний яшаган "Мариньо" туманидаги "Утоли моя печали" черковида бўлиб ўтди.

Қаттиқ хавфсизлик чораларига қарамасдан Навальний билан видолашиш учун минглаб одамлар келишди.

Навальний оиласига аввалига жасадни беришмаган, кейин эса у билан хайрлашишга рухсат берилмаган.

Алексей Навальний қарийб 10 йил – Борис Немцов ўлимидан буён – Россиянинг бош мухолифатчиси эди. Унга қарши таъқиблар, заҳарлаш, мамлакатдан чиқариб юборишга уринишларга қарамасдан Навальний Владимир Путин режими коррупциясини фош қилишда давом этди.

Алексей Навальний сўнгги уч йил қамоқда эканига қарамай, Россиядаги бош мухолиф сиёсатчи бўлиб қолди.

Ғарб раҳбарлари Навальнийнинг ўлими учун Путин масъул эканини айтишган.

АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Навальнийнинг ўлими муносабати билан Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий қилди.

Навальная: Путин жавоб беради

Алексейнинг рафиқаси Юлия Навальная Мюнхен конференциясидаги чиқишида эрининг ўлими ҳақидаги хабар бўйича баёнот берди:

“Фақат Россия давлат ахборот манбаларидан келаётган бу мудҳиш хабарларга ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмайман. Путин билан унинг ҳукуматига кўпдан бери ишонмай қўйганмиз. Улар доим алдайдилар. Лекин агар бу рост бўлса, истардимки, Путин ва унинг барча аъёнлари менинг ватаним ва оилам бошига солган кўргиликлар учун жавоб беражакларини билсинлар. Ўша кунлар ҳадемай келади. Мен халқаро ҳамжамиятни ва барча кишиларни бирлашишга ва бу ёвузлик манбаини маҳв этишга чақираман”

Ateo Breaking портали Навальнийнинг отаси ўғлининг ўлимини тасдиқлагани ҳақида хабар қилди

Шолц: Навальнийнинг Россияга қайтиши катта жасорат эди

2020 йилнинг августида Навальнийни заҳарлаб ўлдирмоқчи бўлишди. Томскдан учиб кетаётиб дафъатан унинг тоби қочди. Сиёсатчи тушган учоқ Омскка қўндирилди, шифокорлар уни кома ҳолатига солдилар, шундан сўнг қариндошлари Навальнийнинг Берлиндаги Шарите клиникасига жўнатилишига эришдилар. Европадаги бир неча лаборатория сиёсатчи “Новичок” нервларни фалажловчи моддаси билан заҳарланган, дея хулоса берди. Муолажадан сўнг Алексей Навальний Россияга қайтишга қарор қилди – уни Москва аэропортидаёқ қўлга олишди.

“Мен Навальний заҳарланиб Берлинда даволанаётган вақтда у билан учрашганман. Унга Россияга қайтиши катта жасорат талаб этиши ва таваккалчилик бўлишини айтганман. У бугун ўша таваккалчилик бадалини афсуски ўз ҳаёти билан қоплади. Олдин билмаган бўлсак, энди билдик бу қандай режим эканлигини. У ерда танқид қилган, демократия тарафдори бўлган ҳар бир инсон ўз хавфсизлиги ҳақида қайғуришга мажбур. Биз ҳаммамиз бу воқеадан қайғудамиз. Бу даҳшатли фожеа Россия демократия йўлидаги уринишлардан кейин қандай ўзгарганини яққол кўрсатади. У ерда илгари бўлмаганидек, энди ҳам демократия бўлмайди", деди Германия канцлери Олаф Шолц.

Алексей Навальний қарийб 10 йил – Борис Немцов ўлимидан бери – Россиянинг бош мухолифатчиси бўлди. Уни таъқиб этдилар; заҳарлашга, қўрқитишга, мамлакатдан чиқариб юборишга уриндилар. Аммо у Владимир Путин режими коррупциясини фош қилишда давом этди.

Столтенберг: Навальний эркинлик овози эди

Ғарб раҳбарлари Алексей Навальний ўлими хакидаги хабардан ларзага келганликларини айтиб, мухолифатчининг ўлими учун Кремл жавобгар эканини таькидлашмокда.

“Алексей Навальний вафот этгани ҳақидаги хабарлардан чуқур қайғу ва хавотирдаман. Барча тафсилотлар аниқланиши керак, Россия жавоб бериши керак бўлган жиддий саволлар бор. Алексей Навальний эркинлик, демократиянинг кучли овози бўлди. НАТО ва унинг иттифоқчилари Навальнийни зудлик билан озод қилишга чақириб келди. Ҳозирги айтадиганларим, унинг оиласи ва яқинларига қаратилган. Биз Алексей Навальний сингари демократия ва эркинликка ишонадиган ҳар бир инсонни қўллаб-қувватлашда содиқмиз", деди НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

47 ёшли Навальний ўн йилдан бери президент Владимир Путин ва рус элитасини коррупция, очкўзлик ва ноқонуний бойлик орттиришда айблаб келаётган эди.

Алексей Навальний сўнгги уч йил қамоқда эканига қарамай, Россиядаги бош мухолиф сиёсатчи бўлиб қолаётган эди. У Россия ҳукумати учун ноқулай мавзуларда гапиришда давом этди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG