Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:52

"Танлашга мажбур эмассиз". Дэвид Кэмерон Россия босқини ва Марказий Осиёдаги рақобат ҳақида


Бу Дэвид Кэмероннинг Британия ташқи ишлар вазири сифатида Марказий Осиё давлатларига биринчи ташрифи. Бишкек, 22 апрель, 2024
Бу Дэвид Кэмероннинг Британия ташқи ишлар вазири сифатида Марказий Осиё давлатларига биринчи ташрифи. Бишкек, 22 апрель, 2024

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё бўйлаб дипломатик сафари доирасида 23 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Тошкентда у ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация, шунингдек, минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолаган.

Кэмероннинг айни пайтда қисқа муддатли меҳнат таътилида бўлган Ўзбекистон президенти билан учрашиш-учрашмаслиги ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Бу Британия ташқи ишлар вазирининг сўнгги 27 йил ичида Тошкентга илк сафаридир. Кэмерондан аввал Ўзбекистонга 1997 йил февралида ўша пайтда Британия ТИВ раҳбари бўлган Малкольм Рифкинд ташриф буюрган эди.

Ўзбекистонга ташрифи арафасида Бишкекда бўлган Кэмерон Озодлик радиоси қирғиз хизматига берган интервьюсида президент Садир Жапаров билан мамлакатда матбуот эркинлиги ёмонлашгани ҳамда Россиянинг Украинага «ноқонуний бостириб кириши» ҳақида гаплашганини айтган.

Озодлик: Лорд Кэмерон, Озод Европа/Озодлик радиоси билан суҳбатлашишга вақт ажратганингиз учун ташаккур.

Дэвид Кэмерон: Мамнуният билан. Сафаримдан жуда хурсандман.

Озодлик: Бу сизнинг Британия ташқи ишлар вазири сифатида Қирғизистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларига биринчи ташрифингиз. Сиз 11 йил аввал Британиянинг Марказий Осиёга ташриф буюрган биринчи амалдаги Бош вазири бўлган эдингиз. Ушбу ташриф давомида нималарга эришмоқчисиз?

Дэвид Кэмерон: Менимча, муштарак манфаатларимиз бор. Иқлим ўзгаришига қарши курашда умумий манфаатларга эгамиз. Бу соҳада биргаликда ишлашимиз, яшил энергияга сармоя киритишимиз мумкин. Ўйлайманки, савдо ва ишбилармонлик алоқаларимизни, иш ўринларини кўпайтиришдан манфаатдормиз. Биз ушбу хавфли, зиддиятли ва кўпинча зўравон дунёда хавфсизлик масалаларини ҳал қилишдан ҳам манфаатдормиз. Таълим соҳасида ҳам ўз қизиқишларимиз бор.

Қирғизистонда таълимга катта сармоя киритяпсиз. Биз инглиз тилининг аҳамиятига қаттиқ ишонамиз ва буни тарғиб қилишни истаймиз. Кун тартибида кўп масалалар бор. Шуни айтмоқчиман: қаранг, бу рақобатга, тортишувга тўла дунё, йирик давлатлар бу билан ҳамкорлик қил, униси билан қилма, деб уқтиришга ҳаракат қилмоқда.

Танлашга мажбур эмассиз, деймиз. Биз бошқа ҳамкорларингизни рад қилинг, деб айтмаймиз. Биз сиз билан ҳамкорлик қилишни истаймиз, манфаатларимиз муштарак янги ҳамкор эканлигимизни ва биргаликда муваффақиятга эришишимиз мумкинлигини айтамиз.

Озодлик: Катта давлатлар ҳақида гапирсак, сиз Россиянинг Украинада давом этаётган уруши фонманзарасида минтақага ташриф буюряпсиз. Биламизки, Россия минтақада ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий таъсирини сақлаб қолади. Россиянинг Украинадаги уруши ҳақида гап кетганда минтақа ҳақида нима дейсиз? Марказий Осиё давлатларидан нима кутяпсиз?

Дэвид Кэмерон: Биз Россиянинг Украинага қилган тажовузини нотўғри деб ҳисоблаймиз, чунки Украина мустақил давлат, мустақил суверен давлат, худди сиз Қирғизистон Республикасида бўлганингиз каби. Дарҳақиқат, 1991 йилги референдумда Украинадаги ҳар бир вилоят, жумладан, Қрим ва Донбасс ҳам унинг мустақиллиги учун овоз берган эди.

Шунинг учун биз Россиянинг ноқонуний босқинига қаршимиз ва Украинадаги дўстларимизга ёрдам берамиз. Аммо, менимча, суверенитетнинг аҳамияти, чегаралар муҳимлиги, буларни ҳурмат қилиш муҳимлиги ҳақида ҳар ким учун хабар бор ва менимча, бу одамлар эшитишни хоҳлайдиган хабар. Одамлар буни тинглашни истайди.

Озодлик: Бир қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, Буюк Британияда жойлашган ташкилотлар Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида матбуот эркинлиги ёмонлашгани ва фуқаролик жамияти имконияти қисқариб бораётганидан хавотир билдиришмоқда. Президент Жапаров билан учрашувларингизда шу масалаларни кўтардингизми, бу борада қандайдир фикр-мулоҳазаларингиз борми?

Дэвид Кэмерон: Ҳа, кўтардик. Сиз биздан кутган барча масалаларни, жумладан, мамлакатларимиз учун соғлом ва ишлайдиган демократия муҳимлигини муҳокама қилдик. Жамоат ташкилотлари, хайрия ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамияти ташкилотларининг аҳамияти ҳақида гапирдик.

Улар давлатларимиз, демократик давлатларимизнинг бир қисмидир. Албатта, бир-биримизнинг фарқимизни ва бир-биримизнинг ёндашувимизни ҳурмат қилишимиз керак, уларнинг демократиямизда ўз ўрни ҳам бор. Улар демократияларимизни янада яхшилашда роль ўйнаши керак ва биз Буюк Британияда ана шундай ёндашувни қўллаймиз.

"Ноллаштириш" олдидан: Мирзиёев Германияга сафар қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:31 0:00

Озодлик: Марказий Осиёга ташрифингиздан олдин Исроилга ташриф буюрдингиз ва Марказий Осиё давлатлари Яқин Шарқда можаро авж олишидан қўрқиб, вазминликка чақирмоқда. Буюк Британия Ғазодаги бу можаро, Ғазодаги уруш ва умуман минтақадаги можаронинг охирини қандай кўради?

Дэвид Кэмерон: Биз ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишини хоҳлаймиз. Бу жуда муҳим. Биз Ғазога ёрдам етказамиз ва ҲАМАСдан гаровга олинганларни озод қиламиз.

ҲАМАС ҳозир уларни гаровда ушлаб турибди. Улар қарийб 200 кундан бери асирликда ва буни ўзгартириш керак. Хуллас, бизнинг чорловимиз шуки: келинг, урушдан танаффус қилайлик.

Келинг, гаровдагиларни озод қилайлик. Келинг, буни барқарор сулҳга айлантирайлик ва уруш муаммосини ҳал қилайлик, Исроилда ҳам шуни муҳокама қилдим.

Озодлик: Катта раҳмат, лорд Кэмерон. Вақт ажратганингиз учун ташаккур.

Форум

XS
SM
MD
LG