Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:22

Telegram'нинг қоронғи томони


Telegram асосчиси ва ижрочи директори Павел Дуров.
Telegram асосчиси ва ижрочи директори Павел Дуров.

Беларусда 2020 йилдаги натижалари сохталаштирилган президентлик сайловларидан сўнг норози оломон намойишлар жойи ва вақтини айнан Telegram гуруҳлари орқали мувофиқлаштирганди.

Шу билан бир қаторда наркодилерлар, педофиллардан тортиб, Украинада жанг қилаётган Россия ҳарбийлари ва дезинформация тарқатаётган уруш тарғиботчиларигача шифрлаш хусусиятлари ва модерациянинг йўқлиги сабаб Telegram'дан кенг фойдаланиб келмоқда.

24 август куни Парижда Telegram асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Telegram яна муҳокама мавзусига айланди.

Франция ОАВлари Дуров Франция Ички ишлар вазирлиги қошидаги вояга етмаганларга нисбатан жиноятларни тергов қилиш бўйича махсус бўлинма талабига биноан ҳибс этилгани ҳақида ёзди. Дуровга ҳозирча расман айблов эълон қилинган эмас.

Telegram 25 август куни Дуровнинг қўлга олинишига муносабат билдирар экан, Дуровнинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқлиги, ижтимоий тармоқдаги қонун бузилишлари учун унинг эгасини жавобгарликка тортиш бемаънилик эканини таъкидлади.


2011 ва 2012 йилларда Москвани ларзага келтирган оммавий норозилик намойишлари бостирилиши ортидан Дуров ва унинг акаси 2013 йилда Telegram'га асос солди. Илованинг асосий афзалликларидан бири хабарларнинг шифрланган бўлиши ва фойдаланувчиларнинг анонимлигидир. Гуруҳларда фойдаланувчининг телефон рақами кўринмайди.


Telegram фойдаланучилари сони 900 миллиондан ортиқ. Уларнинг аксарияти Россия, Украина ва бошқа собиқ Иттифоқ республикалари аҳолиси. Илова дунё бўйлаб Whatsapp ва Меssenger’дан кейин учинчи йирик платформа бўлиб турибди.

Эронда Telegram'дан 40 миллионга яқин одам фойдаланади.
2018 йилда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари пайтида Telegram асосий маълумот манбаи бўлган. Кўпгина эронликлар оила ва дўстлар билан мулоқотда шунингдек, давлат ОАВларида мавжуд бўлмаган янгиликлардан хабардор бўлиш учун Telegram'дан фойдаланишади.

Мутахассислар бошқа мессенжерлар билан таққослаганда, Telegram “ноқонуний контентни аниқлаш нуқтаи назаридан камчиликларга эга"лигини айтишади.
Мутахассислар бошқа мессенжерлар билан таққослаганда, Telegram “ноқонуний контентни аниқлаш нуқтаи назаридан камчиликларга эга"лигини айтишади.


Telegram'нинг шифрлаш хусусияти, болалар порнографияси ва ўғирланган кредит карта маълумотлари тарқатувчиларини ўзига жалб қилди. ББC 2019 йилда ўтказган текширув шуни кўрсатдики, Telegram ва Discord, полициянинг «қоронғи тармоқ» деб номланувчи жиноий бозорларга қарши муваффақиятли операцияларидан сўнг оммалашиб кетган.

ББC суриштируви давомида педофиллар айнан Telegram ва Discord орқали бошқаларга ноқонуний материалларга кириш учун ҳаволалар юбориб келгани, қолаверса, YouTube’даги видеоларнинг шарҳлар бўлимида ҳам турли телеграм гуруҳларига ҳаволалар қолдирганига оид далиллар топди.

Telegram дезинформация тарқатишда ҳам кучли восита эканлигини исботлади. 2023 йил ўтказилган журналистик тадқиқотда телеграм Марказий ва Шарқий Европадаги дезинформация учун энг асосий платформа бўлиб хизмат қилгани қайд этилган. Тадқиқотда шунингдек, немис тилидаги телеграм каналлари «Марказий ва Шарқий Европанинг қолган қисмига таъсир этувчи экстремал фикр маркази сифатида муҳим роль ўйнаши» таъкидланган.

Бу Германия ҳукумати билан зиддиятга сабаб бўлди. 2022 йилда Берлин Telegram'ни Германия қонунчилигига риоя қилмагани учун 5,1 миллион евро миқдорида жаримага тортди.

2022 йил февралида Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери Кремль Telegram'дан кўпроқ фойдаланмоқда.

ДФРЛаб агентлиги Россиянинг хусусий ҳарбий компаниялари Telegram'дан маблағ йиғиш, ҳарбийларни ёллаш ва маълумот алмашиш учун фойдаланганини аниқлади. Агентликка кўра, Вагнер ёлланма гуруҳи ҳудудий қабул бўлимларининг камида 30 та алоҳида канали бўлган. Бироқ, Роскомнадзор 2023 йил июнь ойида Вагнер исёни пайтида унга оид каналларни блоклаб қўйди.

Нукус воқеаларини ёритган Телеграм-канал ортида ким турибди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:02 0:00


Telegram'дан мулоқот ва ташвиқот воситаси сифатида кенг фойдаланиб келаётган россиялик блогерлар, расмийлар ва бошқалар Дуров ишини диққат билан кузатмоқда.

Россия хавфсизлик аппаратига алоқадор База телеграм канали Мудофаа вазирлиги ходимлари, таниқли бизнесменлар ва бир қанча хавфсизлик агентликлари ходимларига иловадаги иш билан боғлиқ ёзишмаларни ўчириш буюрилганини билдирди.

«Дуровнинг ҳибс қилиниши Россиядаги Z-блогерлар учун, учун ҳақиқатдан қўрқинчли, чунки уларнинг бутун фаолияти Telegram'даги аноним ва ярим аноним каналларга боғлиқ», деб тушунтиради Латвияда чиқадиган «Новая газета-Europe» нашри бош муҳаррири Кирилл Мартинов.

Форум

XS
SM
MD
LG