Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:20

Исроил президенти: Ливанда пейжерлар портлашига алоқамиз йўқ


Яқин Шарқ, Ливан.
Яқин Шарқ, Ливан.

Исроил президенти Ицхак Герцог унинг мамлакати Ливанда пейжерлар ҳамда бошқа алоқа қурилмаларининг ёппасига портлашига алоқадор эмаслигини айтди.

“Мен дарҳол бу ёки бошқа амалиётга алоқадор эканимизни рад этаман”, деган Ицхак Герцог Sky News телеканалига берган интервьюсида.

Исроил Ливан билан урушга кириш ниятида эмаслигини айтган сиёсатчи “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатини Ливанда бошбошдоқлик ва вайронагарчиликлар келтириб чиқаришда айблаган.

17-18 сентябрь кунлари Ливан радикал шиа гуруҳи “Ҳизбуллоҳ” аъзолари фойдаланган минглаб пейжерлар, портатив рациялар ва мобил алоқа воситалари портлади.

Портлашлар оқибатида ўндан зиёд одам ҳалок бўлди, улар орасида “Ҳизбуллоҳ” аъзолари ҳам, тинч аҳоли вакиллари ҳам бор. Уч мингга яқин киши жароҳат олган.
АҚШ ва бошқа қатор давлатларда террорчи ташкилот деб эълон қилинган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ушбу портлашларда Исроилни айблади.

Reuters агентлиги ҳам портлаш ортида “Моссад” разведка хизмати тургани ҳақида ёзди.
ABC News телеканали АҚШ разведка хизматидаги манбаларига таяниб хабар беришича, Тель-Авив пейжерларни портлатиш амалиётини камида 15 йил давомида режалаштирган.
Исроил расмийлари ҳозирга қадар портлашлар юзасидан изоҳ бермай келаётганди.

XS
SM
MD
LG