Линклар

Шошилинч хабар
06 январ 2025, Тошкент вақти: 18:10

Нукусда ҳарбий хизматчи 5 кишини пичоқлади


Иллюстратив сурат, бу тасвирнинг Нукусдаги холатга алоқаси йўқ.
Иллюстратив сурат, бу тасвирнинг Нукусдаги холатга алоқаси йўқ.

Нукус шаҳридаги ФВВга қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган 19 ёшли аскар 5 кишини пичоқлади. Бу ҳақда Ўзбекистондаги маҳаллий нашрлар хабар берди.

Гумонланувчи маст ҳолатда бўлгани, ўткир тиғли жисм билан бир хонадоннинг 5 нафар аъзосини сабабсиз пичоқлагани хабар қилинмоқда.

"Котил ухлаб ётган уй эгаларини бирма-бир пичоқлаган. Оқибатда бир фарзандни отаси 1996 йилда туғилган фуқаро вафот этган, 6 киши тан жароҳати олган", дейилади Vodiy1.uz нашри хабарида.

Пичоқланиш оқибатида жароҳатланганлардан бири вафот этди, қолганларига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Бош прокуратураси воизи Ҳаёт Шамсуддинов Телеграм каналида Нукусдаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг иш юритувига олингани ҳақида ёзди.

XS
SM
MD
LG