Линклар

 
Сенат айбсизлик презумпцияси ҳақидаги қонунни тасдиқлади
Шошилинч хабар
19 март 2025, Тошкент вақти: 04:21

Сенат айбсизлик презумпцияси ҳақидаги қонунни тасдиқлади


Ўзбекистон Сенати.
Ўзбекистон Сенати.

Олий Мажлис Сенати 17 март куни янги таҳрирдаги Конституция қабул қилингани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ҳамда қўшимчаларни маъқуллади.

Юқори палата матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу қонун билан Жиноят-процессуал кодекси ҳамда “Судлар тўғрисида”ги қонунга гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

“Биз ватан хоини эмасмиз” - Сариосиёликлар Мирзиёевдан адолат кутмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:32:37 0:00



Шу билан бирга, агар шахснинг ўз айбини тан олгани унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги ҳақида банд киритилмоқда.

Суд жараёнида иштирок этаётган гувоҳ ўзига ва яқин қариндошларига қарши кўрсатма бермаслик ҳуқуқи ҳам жорий этиляпти.

Сенаторлар маъқуллаган қонун ҳужжатида судья ваколатига ва одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ҳамда уларнинг ҳисобдор эмаслиги ҳам белгиланган.

XS
SM
MD
LG