Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:44

Бир бегуноҳ йигитнинг умри ҳазон бўлиши мумкин


Россияда ўқиб юрган йигит Ўзбекистон қамоғига тушиши мумкинлигидан хавотирда эканини айтади мухлисимиз.
Россияда ўқиб юрган йигит Ўзбекистон қамоғига тушиши мумкинлигидан хавотирда эканини айтади мухлисимиз.

"Эркин микрофон"га Россиядан қўнғироқ қилган тингловчиларимиз Иркутск вилоятида бир талаба йигитнинг ҳибсга олинганидан хавотир билдирди.


Россияда ўқиётган йигитни "Нурчилик"да айбалб ҳибсга олишди

Озодликнинг “Эркин микрофон”ига Россиянинг Иркутск областидан қўнғироқ қилган Лазиза Собирова Ўзбекистондан шу областга келиб ўқиётган йигитлардан бирининг Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинганини айтди.

Унга кўра, Россиядаги магистратура босқичидаги таълимни якунлаётган талаба йигитни Ўзбекистонда “Нурчилар” оқимига алоқадорликда айблаб, сиртдан суд қилишган ва ўзини қидирувга беришган.

- Бир борганда, октябрда бориб паспортини алмаштирганда милициядан келган экан, мен ўқияпман, ҳеч қанақа бу билан ишим йўқ, деса, “Ҳа, бўпти, кетавер” деб туриб рухсат бериб юборган. Ноябрда суд қилиб решение чиқариб юборишди.

Озодлик: Паспортни алмаштиришга борганда, нурчиларга алоқадорликда гумон қилингани ҳақида гапиришганми?

- Ҳа, гапиришган. Бу бола “Менинг ҳеч қанақа айбим йўқ. Ҳеч қанақа нурчиларга қўшилганим йўқ. Фақат лицейда ўқиганман” дегандан кейин рухсат бериб юборишган “майли бор ўқийвергин” деб.

Озодлик: Яъни “Россияга бориб ўқишингни давом эттиравер” деб қўйиб юборишган.

- Ҳа. Октябр ойида қўйиб юборган. Лекин ноябр ойида заочно қамалди деб туриб федералний розискка бериб юборишган.

Озодлик: Неча йил муддатга қамоққа ҳукм қилишган экан?

- Бу тўғрисида билмаймиз.

Озодлик: Шартли жазо эмас, қамоқ жазоси беришган.

- Ҳа.

Озодлик: Кейин нима бўлди? Россияда нима бўлди?

- Россияда, мана уч кун олдин кўчада болалар билан юриб бозордан чиқиб уйга нарса олиб кетаëтганда тўртта болани маҳаллий милиция қўлга олган. Текшириш учун ушлаганда. Бу ерда ҳам ҳаммани қараб юришибдию. Учта болани студенческий билетлари билан қўйиб юборган. У болани федералний розискда деган фамилияси чиқиб ушлаб қолди. “Федералний розискдан чиқди. Биз қўйиб юбора олмаймиз. Ўзбекистонга депортация қилиб жўнатамиз” дейишди.

Озодлик: Боланинг ўзи ҳозир ички ишларда.

- Турмада.

Озодлик: Ҳибсга олингандан кейин у бола билан гаплаша олдингизми? Нима деяпти? Нурчиларга алоқаси борми йўқми?

- Ҳайрон. Ҳозир ҳеч нарсани тушуна олмаяпти у. Барибир мнеи қўйиб юборишади, дейди. Чунки юраги тозада. У болага кўнгли тозалигидан етиб кела олмаяпти. “Мени барибир қўйиб юборади. Менинг айбим йўқку” деб турибди. Ҳеч нарсага тушунмаяпти ҳозир у бола. Мана диссертацияси ëқланиш арафасида. Тўртта мақоласи чиқди международний нималарда ўзининг соҳаси бўйича. Аъзоми ëки аъзо эмасми тўғри гап менинг хабарим йўқ. Ëлғон гап гапиришнинг ҳожати йўқ.

Озодлик: Лекин ўртоқлари қамалган.

- Ҳа, қамалибди. Ўртоғимас, ўша турк лицейида ўқиб нима қилиб юрганлар қамалибди. Тоза, кўнгли пок, ажойиб бола. Қамалди ҳам дейлик. Қамалгандан кейин бу боланинг аҳволи нима бўлади? Битта бола йўқ деган ҳисобда. Тўғрими ë нотўғрими? Турмада эзилиб, калтак ҳам ейди, бошқа ҳам қилади. Асосийси морално эзилиб тугайди бу бола. Кейин қанақа бола бўлиб чиқади у ерда. Кўнгли қаттиқ, ҳаммани ëмон кўриб, ҳаëтга ишонмасдан ишонч қолмайдиган бола бўлиб чиқади. Хароб бўладида. Шунисига ачиниб кетаяпмиз биз, дейди Россиянинг Иркутск областидан қўнғироқ қилган Лазиза Собирова.

Маҳалла қўмитаси билан боғлиқ муаммолар ҳақида

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидан телефон қилган Тўрт том маҳалласининг собиқ котибаси Малика Ғофурова ишдан ноҳақ бўшатилганини айтиб, норози бўлди.

- Маҳалла котиби эдим. Ҳокимиятдан эртага мажлис бўлади деб хабар келди. Бизларга қаëқдаги рўйхатни олиб келдида, “Мана шу рўйхатдагилар айтилсин. Бошқа ҳеч ким айтилмасин. Мумкин эмас” деди.

Озодлик: Қачон келди шу хабар?

- 18 март куни. 15 март куни хабар келди. 18 март куни ўзларича халқни йиғишди. Бизлар йиғиб келдик. Кейин ҳе йўқ, бе йўқ улар “Состав билан бўшатамиз. Ким раис бўлса, номзодини қўямиз. Энди котибни ҳам сайлаб оламиз” дейишди. Мен ҳайрон. Котибни ўзи сайламайдику. Котибни ҳам сайлаб оламиз, дейишдида, маҳаллада ишлайдиганларни состав билан бўшатамиз” дейишди. Менинг маълумотим олий эди. 14 йил ишлаганман.

Озодлик: Мутахассислигингиз нима?

- Нархоз институтини тугатганман Тошкентда. Бухгалтер экономист, дейди 4 том маҳалласининг собиқ котибаси Малика Ғофурова.

Биз маҳалласи қўмитасида котиба бўлиб ишлаган Малика опанинг арзини тинглар эканмиз, айни пайтда унга болалар учун пособие пулини ололмай, маҳалла қўмиталари устидан тингловчилар қилган аризаларни ҳам етказдик ва айрим тингловчиларнинг саволларига жавоб олишга уриндик.

- Ҳар ойнинг ўзининг белгиланган числоси бўлади. Меҳнат биржасидан инспектор келадида, шу ерда маҳалла раиси бўлади, қишлоқ оқсоқоллари бўлади, биргалашиб ҳал қилишади фалончага бўлади, фалончага бўлмайди деб.

Озодлик: Бизга жуда кўп мурожаат бўлаяптида шу кунларда. Мана куни кеча ҳам гапириб туришган эди. “Тўрт ойлик болам бор. Ишга кирганимга уч-тўрт кун бўлди. Болам туғилганидан бери нафақа пули олганим йўқ. Маҳаллага неча марта мурожжат қилдим, комиссиядан ўтмайман. Нимага ўтмаëтганимизни ҳеч ким бизга айтмайди”, деган мурожаат бўлган эди яқиндагина.

- Ана шундайлар кўп мана бизларда ҳам.

Озодлик: Нимага шунақа?

- Эр билан хотин соппа-соғ, лекин ҳеч жойда ишлашни хоҳламайди улар.

Озодлик: Иш йўқ эканку.

- Ана шу ҳолда меҳнат инспекторига, БТИ нозири деймиз бизлар, ана шу ерга учраши керак. Кейин у киши буларга “Бирор жойда ишланглар. Даромадларинг етишмаса, мана пособие олинглар” дейди. Одамлар борку пособие пулга шундай суяниб қоладида ишлашни хоҳламайди. Бизлар ҳам уларга тавсия қила олмаймиз. Ишласин. Иш нима учун йўқ? Иш бор.

Озодлик: Қанақа ишлар бор?

- Фермерларда ишлар бор, бировнинг ишини қилиши мумкин. Бир жойларга бориб мардикор бўлиб келаяпти. Россияга бориб ишлаб келаяпти.

Озодлик: Энди Россияга борганининг сабаби ҳам иш йўқликдан биринчидан. Иккинчидан, у давлат ишида ишламаяптику. У бечора мардикорчилик қилиб ишласа ҳам пособие берилмайдими?

- Мардикорчилик қилиб ишласаю, ҳақиқатан ҳам аҳволи оғир бўлса, бизлар тайинлаймиз уларга.

Озодлик: Қанақа оилалар комиссия ҳисоби бўйича аҳволи оғир деб ҳисобланади?

- Биринчи ўринда боқувчисини йўқотганлар, эри касаллар, уйида ногиронлари борлар, эри ëки хотини касал бўлиб ишга яроқсиз – ана шуларга биз биринчи ўринда тавсия этишимиз мумкин. Кимга нафақа тайинланиши керак, кимга тайинланмаслиги керак низом асосида бўлиши керакда. Энди уставга таяниб ҳам қолмаймиз. Чунки айтганингиздай эр-хотин ишлашни хоҳлайди, лекин ишга жойлаша олмаган, аҳволи қийин. Болалари ëш. Шуларга тайинлаймиз. Мана далолатнома тузамиз. Уйларга борамиз. Ҳақиқатан қийин шунинг аҳволи. Кейин берамиз. Қайсидир бир йили бир нима бор эди. Хотини юрар эди ишлайман деб. Уйи ëниб кетди. Гап-сўзсиз бердик бизлар. Моддий ëрдам ҳам бердик. Низомдан ташқари ҳам қарор қабул қилишга ҳаққимиз бор.

Озодлик: Ҳар ойда белгиланган миқдор борми масалан фақат 10та одамга посибие берамиз, 10 кишини нафақага чиқарамиз деган? Ë унақа лимит йўқми?

- Лимит бор.

Озодлик: Ҳар ойда нечта болага пособие ëзишинглар мумкин?

- Илгари менинг ведомостимда 90-100 одам қилолсам, ҳозир шундан 55-65лари қолдида. Ана шунга қараб бизлар ҳисоб-китоб қиламиз.

Озодлик: Демак, ҳар ойда нафақа оладиган болаларнинг сони 60дан ошмаслиги керак-а?

- Ҳа. Уни туман молияси белгилайди. “Бу ойга пул кам бўлаяпти опа. Сал камайтирасиз. 50тадан ошмасин. Кейинги ойга майли 5-6та қўшинг” дейди.

Озодлик: Демак, ҳар ойда нафақа оладиган болаларнинг рўйхатини янгилаб турар экансизда.

- Рўйхатини янгилай олмаймиз. Тайинлагандан кейин олти ой берамиз бизлар. Менинг ведомостимда 60та одам. Шундан 10таси чиқади. Олти ой олган, ўзи чиқиб кетиши керак. Менга 50тага рухсат беради молия. Мен кейин уни тушунтираман. “Оғайнилар. Ҳисобимизда пул йўқ. Мана шундай ҳолат бўлаяпти. Аризаларни қабул қиламан, лекин мана комиссиядан ҳам ўтиб қўясизлар. Пулни ëза олмаймиз. Пулни кейинги ойга ëзишга нима қиламиз” деб ана шундай келиштирамизда.

Озодлик: Болалар пули ҳақида гапирадиганлар бор. Яна ногиронлик пенсияси. Шу масалаларда мурожаат қиладиганларнинг кўпчилиги айтадики, “Маҳалладан комиссиядан ўтиш фақат пора билан ҳал бўлади. Камида икки ойлигини бермасангиз, сизни ҳеч ким комиссиядан ўтказмайди” дейди. Шу саволга холис жавоб беринг Малика опа. Тўғрими нотўғрими?

- Холис, бошимда Худо бор ëлғон гап керак эмас. Бизларга ҳақиқатан аҳволи оғир келадими ўтказамиз. Бизлар 8та маҳалламиз. Бизларда унақа маҳалланинг ўзи йўқ. Ҳақақитан борми, қийинми, биринчи ўринда ëрдам берамиз.

Озодлик: Сизга пора таклиф қилишганми?

- Ҳа. Даже икки ойлик деган гапларни айтишади. Лекин қонун кўтармаса қийин, ëмонда у.

Озодлик: Сиз пора олмаганмисиз Малика опа?

- Пора олмаганман. Мени ноҳақ ишдан бўшатишди.

Озодлик: Сир бўлмаса, ойлигингиз неча пул эди?

- Ойлигим 200га ҳам етмайди.

Озодлик: Унда нимага бу ишга бунчалик харидор бўлаяпсиз?

- Бу ишга бунчалик харидор бўлаëтганим пенсиямга бир йил қолди. Менинг 14 йиллик иш жойим эди у ер, дейди 4 том маҳалласининг собиқ котибаси Малика Ғофурова.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG