Совет давридан бери демократия ва инсон ҳуқуқлари қадриятлари учун курашиб келган машҳур диссидент Валерия Новодворская Ўзбекистонда Ислом Каримов бошқарувидаги режимга баҳо берди ва бу режимга қарши кураш йўллари ҳақида мулоҳаза юритди.
Новодворская хоним, хусусан, Ўзбекистон мухолифати демократик услубда курашмоғи зарурлигини айтар экан, диний йўналишдаги гуруҳлар кураши Каримовни тахтда сақлаб қолишга ҳисса қўшажагини урғулади.
Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг текин мардикор қилиб Каримов бориб кўрадиган иншоотларда ишлатилишига баҳо берган Новодворская бу ҳолат совет амалиëтининг баттарин кўринишидир, деди.
Ўзбекистонликлар Каримовга сиғинишни бас қилиб, Озодлик ва Демократия ҳақида ўйласагина, мустабидлик барҳам топади деди Озодлик билан суҳбатда Новодворская хоним.