Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:27

Афғонистонда полиция бўлимига қилинган ҳужумда камида 16 одам ўлди


Афғонистон. Гардез шаҳри полиция тренинг марказига қилинган ҳужумда яраланганлар касалхонага олиб келинди. 2017, 17 октябрь.
Афғонистон. Гардез шаҳри полиция тренинг марказига қилинган ҳужумда яраланганлар касалхонага олиб келинди. 2017, 17 октябрь.

Афғонистон расмийларининг билдиришича, мамлакат жануби-шарқидаги Гардез шаҳридаги полиция бўлими ва унинг ёнидаги машқ марказига қилинган ҳужумда камида 16 одам ҳалок бўлган, 100 дан ошиқ одам жароҳат олган.

17 октябрь куни амалга оширилган ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, икки худкуш террорчи бомба ўрнатилган машиналарни Пактиё вилояти Полиция бўлими олдида портлатиб юборган. Бунинг ортидан бир неча террорчи маҳкамани ўққа тутган.

Вазирликнинг билдиришича, тўқнашувлар беш ҳужумчи ўлдирилганидан кейин тўхтаган.

Аммо юқори лавозимли полиция расмийси ҳужумчилар сони 11 нафар бўлганини айтди.

Ўлганлар орасида оддий фуқаролар, жумладан, аёллар, талабалар ҳам борлиги айтилмоқда.

Хавфсизлик расмийлари Озодлик билан суҳбатда ўлганлар орасида полиция қўмондони Торял Абдионий ҳам борлигини айтишди.

Расмийларнинг билдиришича, 16 октябрь куни кеч қўшни Покистоннинг Куррам ҳудудида дрон ёрдамида амалга оширилган ҳужумда 20 нафар жангари йўқ қилинган.

Ҳужум Афғонистондаги толибларга алоқадаор “Ҳаққоний” тармоғи марказларидан бирини мўлжалга олган.

2014 йил Афғонистондан НАТО қўшинлари олиб чиқиб келигланидан кейин, мамлакат бўйлаб террор ҳужумлари кўпайди.

Яқинда АҚШ президенти Дональд Трамп жангариларни енгиш учун янги стратегия эълон қилди.

АҚШ расмийларининг билдиришича, яқинда Афғонистонга қўшимча 3 минг америкалик аскар юборилади.

Ҳозирда мамлакатда 11 минг америкалик ҳарбий бор

XS
SM
MD
LG