Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:15

52 ўзбек ёниб кетган автобуснинг 3 ҳайдовчиси 5 йилга қамалди (ВИДЕО)


Автобус ҳайдовчиси Мақсад Пернебеков
Автобус ҳайдовчиси Мақсад Пернебеков

Январь ойида 52 нафар ўзбекистонлик умрига зомин бўлган автобус ёнғини бўйича қозоғистонлик беш киши турли жазоларга ҳукм этилди.

Қозоғистон шимоли-ғарбидаги Ақтўбе суди 9 ноябрда автобуснинг уч ҳайдовчиси беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

Суд уларни эҳтиётсизлик оқибатда одам ўлдириш ва автобусда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузишда айбдор деб топди.

Ҳайдовчилар шунингдек жазо муддатини ўтаб бўлгандан кейин 7 йил давомида автомобил ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Автобус эгаси бўлган Asia Transit Service ширкатининг икки ходими техник жиҳатдан носоз нақлиёт воситасини тижорий мақсадларда фойдаланганликда айбдор деб топилди.

Бундан ташқари, икки ходимдан бири техник ҳужжатларни сохталаштиришда ҳам айбдор деб топилди.

Суд уларни интизомий жазо сифатида 3,5 йилга манзил колониясига йўллаш ҳақида ҳукм чиқарди.

ВИДЕО: Ақтўбе фожиасига бағишланган махсус дастур
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:50 0:00

3 сентябрда бошланган суднинг илк кунида беш нафар айбланувчининг бирортаси ҳам ўз айбига иқрор бўлмаган эди.

9 июль куни Қозоғистон Бош прокуратураси мазкур шахсларга нисбатан тергов жараёни якунлани, иш судга ўтказилгани тўғрисида билдирган эди.

Шу йилнинг 18 январь куни Самара-Чимкент автойўлининг Ақтўбе вилоятидан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси тириклайин ёниб кетганди.

Ёнаётган автобусдан фақат уч киши – автобус ҳайдовчилари қочиб чиқишга улгурганди.

XS
SM
MD
LG