Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:42

Андижон туман ҳокими режани бажарган фермердан ҳам ерни топширишни талаб қиляпти


Фарғона водийсидаги қишлоқлардан бири
Фарғона водийсидаги қишлоқлардан бири

Андижон туман ҳокими Улуғбек Исомиддинов барча фермерлардан ерларини давлат заҳирасига топшириш ҳақида мажбурий тарзда ариза ёздириб олди.

Бу ҳақда Озодликка арз қилган фермерларнинг айтишича, қарздорлиги бўлмаган ва контрактация шартномаларини юз фоиздан ошириб бажариб келган фермерлардан ҳам ерини топшириш талаб қилиняпти.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00
Бевосита линк

“Абдуқаҳҳор ворислари” фермер хўжалиги Шокиржон Йўлдошевнинг акаси номига қайд этилган. Хўжаликни акаси берган ишончнома асосида бошқараётган Шокиржоннинг Озодликка айтишича, туман ҳокими мажлисга келмагансан деган баҳонада ундан ерини тортиб олмоқчи:

- Ҳокимнинг менга шахсий адовати бор. Бир чақирганда ҳақорат қилган ва мен муносиб жавоб қайтарган эдим. Ўшандан буён ёмон кўриб қолган. 2015 йилда ҳам еримни олиб қўйган эди. Вилоят прокуратураси хўжалик судининг қарорини бекор қилганидан сўнг, еримни қайтариб олган эдим. Энди яна мажбуран ариза ёз деди, мен ёзмадим. Лекин тумандаги 97 фоиз фермер ариза ёзиб берди. Ҳар йили режаларни ортиғи билан бажариб келамиз, бир сўм ҳам қарздорлигим йўқ. Ўтган йили режаси тўлмай қолган қўшни фермерга 15 тонна пахтани текинга бериб юбордим. Лекин мендан ҳам ерни топширишни талаб қиляпти,- дейди "Абдуқаҳҳор ворислари” фермер хўжалиги бошқарувчиси Шокиржон Йўлдошев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:57 0:00
Бевосита линк

“Одинахон олтин толаси” фермер хўжалиги раҳбари Одинахон Ҳожибекованинг айтишича, у ҳам буғдой топшириш режасини ҳар йили ортиғи билан бажариб келган бўлсада, ҳоким ерини топшириш ҳақида ариза ёздириб олган:

- Мен икки йил олдин фермер хўжалигини қабул қилганман, пахта йўқ, буғдой экаман. Олганимдан бери туман ҳокими Улуғубек Исомиддинов тинчлик бермаяпти. Икки йилдан бери айтган тоннасини бераман. Биринчи йили 110 фоизга бажардим, иккинчи йил ҳам ортиғи билан бажардим. Мана ўтган йил кузда буғдойни сепиб, биринчи сувдан чиқариб, кўкариб қолганда яна мени еримни "заҳирага олдим" деб, айтяпти. Ўзи мени ерим ҳар йили за=ирага олинади. Унинг мажлислардаги сўкинишларини эшитмай деб, бормай қўйганман,- дейди Одинахон Ҳожибекова.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:46 0:00
Бевосита линк

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 50 йил, фермер хўжалиги раҳбари бўлиб 20 йил ишлаган агроном, 68 яшар Маҳбубахон Султонованинг айтишича, икки йил олдин унинг ери ҳам асоссиз равишда ҳоким томонидан тортиб олинган:

- Мен 20 йил аввал Жаҳон бозорининг олдидаги ташландиқ ерни олиб, фермерликни бошлаган эдим. Икки йил олдин қурилиш учун бу ерни беринг дейишди, мен рози бўлмадим. Кейин менга қарздорлик, планлари тўлмаган каби қуруқ туҳматлар қилишиб, ерни тортиб олишди. Мени қарздорлигим ҳам йўқ, планларни ҳам доим бажариб келганман, қўриқ ерни лорсилдоқ ер қилдим. Лекин булар қалбаки ҳужжатлар билан судга беришди. Мен ҳам судга бердим. Аммо, суд ҳокимнинг тарафини олди. Мендан кейин иккита фермерга сотишди. Ҳозир у ерлар ўт босиб кетган, аввалги лорсилдоқ ердан асар ҳам қолмаган, - дейди Маҳбубахон Султонова.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00
Бевосита линк

Исми сир қолишини сўрган андижонлик фермерлардан бирининг айтишича, туман ҳокими фермерлик тўғрисидаги қонунга ҳам, фермерларнинг ҳуқуқларига ҳам "тупуриб қўйган":

- Давлат контрактация шартномасини ҳар йили бажарсангизу, яна ерни топшир деб буйруқ берса асабингиз бузилади-да. Биз мактабда ўқиганимизда Жанубий Америкада Чили деган давлат бор эди. Бошлиғи генерал Пиночет эди. Бизнинг ҳоким ҳам худди шу Пиночет сингари ёнига иккита мелисани қўйиб олади-да, хоҳлаганини гапириб, хоҳлаганини сўкади. Президентимиз ёниб-куйиб, одамларга шароит қилиб бер, фермер, тадбиркор ривожланса юрт бой бўлади деяпти, булар планинг тўлса ҳам ерингни топшир деб ҳаммани асабига ўйнаяпти. Ахир, фермерлар тўғрисида қонун бор, ерни олиш қоидалари бор. Агар уч йил сабабсиз режани тўлдирмаган бўлса судни қарори билан ол, лекин ҳар йили режани ортиғи билан бажарган фермерларга осилиб нима қиласан,- дейди фермерлардан бири.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:14 0:00
Бевосита линк

Озодлик Андижон туман ҳокими Улуғбек Исомиддинов билан боғланиб, нега фермерларнинг ери ёппасига олинаётгани сабаби ҳақида сўрамоқчи бўлди.

Телефонда ўзини Улуғбек Исомиддинов эканлигини тасдиқлаган ҳоким, Озодлик мухбири билан гаплашаётганини билганидан сўнг, мухбирга "бошқа жойга тушиб қолдингиз", деб алоқани узди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:11 0:00
Бевосита линк

Озодлик Андижон вилоят, Андижон туман ҳокими Улуғбек Исомиддиновнинг 25 январда ўтказилган йиғилишда чигит экишда қўлланиладиган “плёнкага” пул ўтказмагани учун фермерларни ҳақорат қилгани ҳақида хабар берган эди.

Ўшанда Озодлик билан суҳбатлашган туман ҳокими ҳақиқатан ҳам йиғилишда шахсни таҳқирловчи сўзларни ишлатиб юборганини тан олган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG