Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:49

Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳарорат -28 гача пасаяди. Аномал совуққа тайёрмисиз? 


Ўзбекистонда ҳам Россия шимолидаги каби совуқ ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Суратда Россия совуғида ишлаётган ўзбек йигити.
Ўзбекистонда ҳам Россия шимолидаги каби совуқ ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Суратда Россия совуғида ишлаётган ўзбек йигити.

Қозоғистон ва Қирғизистонда кузатилаётган аномал совуқ Ўзбекистонга ҳам кириб келмоқда. "Ўзгидромет" маълумотига кўра, 27 январдан бошлаб бир неча кун ўта совуқ бўлади, айрим ҳудудларда ҳарорат -28 даражагача пасайиши кутилмоқда.

"Ўзгидромет" совуқ ҳаво ҳарорати меъёрдан 7-12 даражагача пасайиб, об-ҳавонинг аномал совуқ бўлиши кутилаётганини маълум қилди.

Айни дамда, Қозоғистонда аномал совуқ сабаб вилоятлар ва пойтахт ўртасидаги қатнов узилиб қолган, йўллар ва мактаблар вақтинча ёпилган. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакат бўйлаб 223 одамни совуқ урган, уларнинг 73 нафари касалхонага ётқизилган.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам совуқ туфайли 26 январдан 31 январгача мактаблар фаолияти тўхтатилди.

26 январь куни Қирғизистон аномал совуқ сабаб Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни вақтинча тўхтатди. Миллий энергия холдинги вакили Омон Қалибековга кўра, Қирғизистонда электр энергияси тақчиллиги йўқ, лекин бу қарор шунинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Хўш, ўзбекистонликлар аномал совуққа тайёрми?, Бугунги кунда одамлар қандай қишлаяпти? Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида мамлакатнинг турли ҳудудларида яшовчи аҳоли вакиллари билан суҳбатлашдик:

Бухоро. Ғиждувонлик 45 яшар Абдураим:

- СМС келди совуқ бўлади деб. Майли ҳозир бўлсин совуқ, баҳорда эмас. Мен ўн чандон тайёрман совуққа. Ҳамма нарса етарли. Худога шукур газ бор. Электр энергияси яхши, ҳеч ўчмаяпти. Ундан ташқари ўтин ҳам сақлаб қўйганмиз. Ҳамма нарсага биз тайёрмиз.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:23 0:00
Бевосита линк


Қашқадарё: Яккабоғлик 30 яшар Элмурод Одилов:

- 4-5 йилдан бери газни умуман кўрганимиз йўқ. Лекин свет бу йил умуман ўчмади. Кўмирнинг ўзи йўқ, лекин кўмирнинг кули бор. Маҳалладан арзон нархда берилган. Уйни қиздириш учун озроқ ғўзапоя олиб қўйганмиз. Ғўзапоя бир боғи 2,5 минг сўм. Бир боғ билан битта хонани қиздириш мумкин. Ҳозир оби-ҳавони кўрдим, кун совиб келаяпти экан. Қорақалпоғистонда -17 даража экан. Ўзимизга шу совуқ келар экан. Қозоғистондаги совуқ об-ҳаво оқими 27 январь кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг бутун ҳудудларини қамраб олади деяпти. Лекин биз бундай совуққа тайёр эмасмиз. Энди бошга тушганни кўз кўради дейди. Вақт кўрсатади нима бўлишини.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:25 0:00
Бевосита линк

Қорақалпоғистон: Тўрткўллик 30 яшар Аҳмад Ниёзимбетов:

- Совуқ бизда, кўчага чиқа олмай ўтирибмиз. Газ йўқ. Молларнинг тезагини қуйиб, таппи қилиб қўйганмиз, қишга ғамлаб. Шу таппиларни ёқиб ўтирибмиз. Кейин у ёқ- бу ёқдан чопиб, олиб келган ўтинларимиз бор. Шулар билан бир амаллаб уйларни қиздириб ўтирибмиз. Оилада 13 жонмиз. Шунинг учун 3 хонани қиздирамиз. Энди ғамлаган ўтин билан таппимиз 15 кун ичида тугайди. Кейин яна ўтин ғамлаш керак.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:01 0:00
Бевосита линк

Фарғона. Ёзёвонлик 53 яшар Раҳматжон Миржалилов:

- Бугун эълон қилди: Эҳтиёт бўлинглар, январь охири қаттиқ совуқ бўлади деди. Айтганидай, бугундан бошланди. Шамол билан бўлаяпти. Энди тайёр одамлар ҳам бор, лекин бу совуққа шахсан мен тайёр эмасман. Совуққа тайёр бўлиш учун болаларнинг кийим-кечаги бут бўлиши керак. Лекин домда тураман, газ бор.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:18 0:00
Бевосита линк


Хоразм. Янгибозорлик 66 яшар Рўза опа:

- Бугун яхшигина совуқ. Кўчага чиқсанг, оғзи-бурнинг музлаб қолади. Печга ўтин ёқиб, қиздираяпмиз уйларни. Бу йил кўмир қиммат бўлиб кетди, ололмадик. Шунинг учун ўтин ёқиб ўтирибмиз. Тўқайнинг ўтинларини машинада олиб келиб, сотишади. Бир машина ўтин 400-300 минг сўмдан сотишади. Ҳамма шуни олиб, бир амаллаяпти.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00
Бевосита линк


Самарқанд шаҳри. 63 яшар Назарали ака:

- Аллоҳга минг қатла шукур, бу йил газимиз ҳам, светимиз ҳам яхши. Бу йил ўтган йилларга нисбатан анча яхши. Уйлар иссиқ. Шунинг учун биз қаттиқ совуққа тайёрмиз.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:52 0:00
Бевосита линк

Сизчи, азиз муштарий, қандай қишлаяпсиз, аномал совуққа тайёрмисиз? Бу ҳақда шу ерга шарҳ сифатида қолдиришингиз мумкин. Ёки Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755 орқали ёзишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG