Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:47

АҚШ президенти БМТ миграция келишувидан чиқишга қарор қилди


Бошпана излаб бораётган Роҳинжа мусулмонлари, 1 сентябрь, 2017-йил
Бошпана излаб бораётган Роҳинжа мусулмонлари, 1 сентябрь, 2017-йил

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатни БМТ миграция келишувидан чиқаришга қарор қилди. 2 декабрь куни АҚШ Давлат департаменти ҳужжатнинг бир неча шарти “АҚШнинг иммиграция ва қоқчинлар бўйича сиёсатига ҳамда Трамп маъмуриятининг иммиграция принципларига мос келмаслигини” билдирди.

“Натижада, президент Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг бу жараёнидаги иштирокини тугатишга қарор қилди”, дейилади билдирувда.

Давлат департаменти АҚШнинг бу жараёндаги иштироки 2016 йилда, “Обама маъмурияти БМТнинг Миграция бўйича Нью-Йорк декларациясига қўшилишга қарор қилиши ортидан” бошланганини қўшимча қилди.

БМТнинг Нью-Йоркда имзоланган декларацияси “дунё етакчиларининг кишилар ҳаётини сақлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда глобал миқёсда мажбуриятларни бўлишишга қаратилган сиёсий аҳдини ифода этади".

193 давлат қувватлаган бу ҳужжат“барча қочқин ва мигрантлар ҳуқуқларини уларнинг статусидан қаътий назар ҳимоя қилишни” кўзлайди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли 2016 йил қабул қилинган қочқинлар ва мигрантлар бўйича Нью-Йорк декларациясидаги “глобал ёндашув” АҚШ суверенлигига мос эмаслигини таъкидлаган.

“Америка ўзининг иммигрант меросидан ҳамда жаҳон бўйлаб мигрант ва қочқин гуруҳларга кўмак бериш бўйича кўп йилдан бери пешқадам эканидан фахрланади. Аммо, бизнинг иммиграция бўйича қарорларимизни фақат ва фақат америкаликлар чиқариши керак. Чегараларимизни қандай қилиб назорат қилиш ҳамда мамлакатимизга кимни киритиш бўйича қарорларни ўзимиз чиқарамиз”, дея таъкидлайди элчи.

АҚШ бу қарорини ушбу ҳужжатнинг ижроси ва якуний шакли муҳокамасига бағишлаб, 4-6 декабрда Мексикада бўлиб ўтадиган уч кунлик конференция олдидан эълон қилди.

XS
SM
MD
LG