Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:15

АҚШ Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилди


АҚШ молия вазирининг терроризм ва молиявий разведка бўйича ўринбосари Браян Нелсонга кўра, Эроннинг баллистик ракета ва дронларни ўйловcиз тарқатиши беқарорликни кучайтириб, тинч аҳоли ҳаётини хавф остига қўяди
АҚШ молия вазирининг терроризм ва молиявий разведка бўйича ўринбосари Браян Нелсонга кўра, Эроннинг баллистик ракета ва дронларни ўйловcиз тарқатиши беқарорликни кучайтириб, тинч аҳоли ҳаётини хавф остига қўяди

Эронда янги президент Пезешкиён инаугурациясидан кейин АҚШ Молия вазирлиги Эронга баллистик ракеталар ишлаб чиқариш ва сотиб олишга ёрдам берган бир қатор жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан янги санкцияларни эълон қилди.

Қўшма Штатлар Эрон, Хитой ва Ҳонконгдаги беш жисмоний ва етти юридик шахсни санкциялар рўйхатига киритган.

АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси хабарномасида айтилишича, санкцияга киритилган шахслар "Эроннинг баллистик ракета ва дрон дастури учун муҳим бўлган акселерометр ва гипроскоп каби турли компонентлар"ни сотиб олишда воситачилик қилган.

Эроннинг санкцияга учраган ширкатларидан бири бўлмиш Electro Оptis Sairan Industries компанияси АҚШ Молия вазирлиги томонидан Россия Украинада фойдаланаётган Shahed дронларини ишлаб чиқаришда иштирок этгани даъво қилинган.

АҚШ 2007 йилда Эрон Мудофаа ва Қуролли кучлар логистикаси вазирлигини оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқарувчи ва уларни етказиб берувчи ташкилот сифатида қайд этган. Вазирлик Эроннинг баллистик ракета дастурига ҳам алоқадор.

"Эроннинг баллистик ракета ва дронларни ўйловсиз тарқатиши беқарорликни кучайтириб, тинч аҳоли ҳаётини хавф остига қўяди. Қўшма Штатлар Эроннинг қирғин қуролларни ишлаб чиқаришига ёрдам берганларга санкция қўллашда давом этади", дея таъкидлади Молия вазирлигининг терроризм ва молиявий разведка бўйича маслаҳатчиси Браян Нелсон.

Санкциялар Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён қасамёд қабул қилган кунда эълон қилинди.

Пезешкиён нисбатан мўътадил раҳбар бўлиши кутилаётган бўлса-да, бундан Вашингтоннинг умидлари катта эмас. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг таъкидича, сўнгги сўзни барибир Эрон олий диний раҳбари айтади.

Блинкен Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик АҚШ ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлардан бири эканини яна бир бор тасдиқлар экан, Теҳронга максимал даражада босим ўтказилаётганини урғулади.

Блинкенга кўра, ҳозиргача эронлик жисмоний шахслар ва ширкатларга нисбатан 600 дан зиёд санкциялар жорий қилинган.

Форум

XS
SM
MD
LG