Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:04

АҚШ университетлари Фаластин тарафдорларининг намойишлари ичида қолди


Фаластин тарафдори бўлган фаолларнинг Нью Йоркдаги Колумбия университети ташқарисидаги намойиши. 20 апрель, 2024.
Фаластин тарафдори бўлган фаолларнинг Нью Йоркдаги Колумбия университети ташқарисидаги намойиши. 20 апрель, 2024.

АҚШ университетлари сўз эркинлиги билан хавфсизлик орасидаги нозик чегарани топишга уриниб, Ғазодаги урушга қарши норозилик акцияларига чиққан талабаларга чора кўрмоқда.

Йел университети

Душанба, 22 апрел куни Йел университети ҳудудида қарийб 45 намойишчи кампусга ноқонуний кириш ҳақидаги моддага асосан ушланди. Кейинроқ уларнинг барчаси судга келиш мажбурияти тушунтирилгач, қўйиб юборилгани айтилмоқда. Жума куни намойишчилар кампус ҳудудида чодирлар тикишган ва бутун дам олиш кунларини университет раҳбариятидан Исроил билан бизнес қилувчи мудофаа ширкатларига сармоя тикмасликни талаб қилиб, акциялар ўтказишга бағишлаган эди. Норози талабаларни бир неча марта университет ҳудудидан чиқиб кетишга чақирганлар.

Уруш анатомияси: Араб-Исроил урушлари, Исроил-Фаластин зиддияти тарихи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:23 0:00

Нью-Йорк университети

Нью-Йорк университети кампусида ҳам бир қанча талаба қўлга олинган. Улар лагер ташкил қилишган ва 22 апрел куни норозилик акцияси иштирокчилари сони бир неча юз кишига етган. Университет вакилига кўра, маъмурият дастлаб талабалардан тарқалишни сўраган, бироқ кампусда тартибсизлик – “қўрқитувчи шиорлар ва аксилсемит хатти-ҳаракатлар” бошлангач, полицияни чақиришга тўғри келган.

Колумбия университети

Колумбия университети ҳудудида ва ҳатто ташқарисида ҳам намойишлар авж олгач, маъмурият, “эҳтиросларни пасайтириш ва барчага кейинги қадамларини ўйлаб кўриш учун имкон бериш мақсадида” дарсларни онлайн режимга ўтказган. Ўтган ҳафта университет кампусида Фаластинни қўллаб намойишларга чиққан юздан зиёд талаба ушланган эди. Норозилар университет ҳудудида чодирлар тикиб, лагер ташкил қилгани айтилмоқда.

Душанба, 22 апрелда норозилик чиқишлари давом этган. Кампус дарвозаси олдида йигирмага яқин намойишчи “Дарёдан денгизга қадар Фаластин озод бўлажак!” дея хитоб қилиб турган. Уларга яқин жойда Исроилга хайрихоҳ талабалардан иборат кичик гуруҳ намойиш қилган.

Ҳарвард университети

Ҳарвард университети кампуси бегоналар учун ёпиб қўйилган. Талабаларга фақат маъмурият розилиги билан чодир тикиш ва столлар қўйишга рухсат берилиб, қоидаларни бузганлар интизомий жазо олиши ҳақида огоҳлантирилган.

Ҳарвард талабаларининг Фаластин билан бирдамлик қўмитаси маълум қилишича, университет фаолиятини вақтинча тўхтатган. Талабалар ташкилоти Associated Press агентлигига тақдим этган хабарномада Қўмита қоидаларни бузгани ва тренингларда қатнашмагани, шундан сўнг унга синов муддати тайинлангани ҳақида гап боради. Ҳарвард раҳбарияти АР саволларига жавоб бермаган.

Массачусетс технология институти

Якшанба куни кечқурун Массачусетс технология институти ҳудудида ҳам йигирмага яқин талаба лагер қуриб олган. “Университет ҳатто [Ғазода] ўт очишни тўхтатишни талаб қилишга ҳам чақирмади, биз шуни талаб қилмоқдамиз”, деган талабалардан бири акция мақсадини тушунтирар экан.

***

Яҳудий талабаларга кўра, Исроилни танқид қилиш кўп ҳолларда антисемитизмга ўтиб кетиб, уларни хавотирга қўймоқда. Бу талабалар, Фаластинни қўллаб-қувватлаб норозилик акциялари ўтказаётганларга жавобан ҲАМАС ўтган йили кузда Исроилда гаровга олинган одамларни ҳануз ушлаб турганини эслатишади.

Бухоро яҳудийлари Юлдуз Усмоновани антисемитизмда айбламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:02 0:00

АҚШда террорчи ташкилот деб топилган ҲАМАС гуруҳининг 2023 йил октябрда Исроилга ҳужумидан сўнг норозилик чиқишлари кўплаб талабалар шаҳарчаларини қамраб олди. Ўшанда жангарилар 1200 дан зиёд кишини ўлдириб, қарийб 250 кишини гаровга олишган эди. Шундан сўнг Исроил “ҲАМАСни ўқ қилиш” мақсадида унинг назоратидаги Ғазо бўлгасида ҳарбий амалиёт бошлаган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Исроил зарбалари натижасида 34 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг аксари аёллар ва болалардир. Ушбу маълумот мустақил манбалар орқали тасдиқланган эмас.

Форум

XS
SM
MD
LG