Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:54

АҚШ Исроилдан Ғазога кўмакни кўпайтиришни талаб қилди


АҚШ Исроилга Ғазо бўлгасига инсонпарварлик кўмаги ҳажмини ошириш бўйича талабнома йўллади.

Би-би-си хабарига кўра, Қўшма Штатлар Исроил ҳукуматига инсонпарварлик кўмагини кенгайтириш учун 30 кун муҳлат бераркан, ушбу талаб бажарилмаса, айрим ҳарбий кўмак турлари тўхтатилишидан огоҳлантирган.

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Мэтью Миллер Исроилга “хусусий дипломатик мактуб” тарзида талабнома йўлланганини тасдиқлаган.

Миллерга кўра, Ғазо бўлгасига етиб бораётган инсонпарварлик кўмаги жуда оз.

Вашингтон Исроил тавсияни қабул қилган ҳолда ғазоликларга инсонпарварлик кўмагини кескин оширишига умид қилмоқда.

Халқаро ташкилотлар бир йилдан буён уруш кечаётган Ғазо бўлгаси аҳолиси озиқ-овқат, сув ва дори-дармон тақчиллигидан азият чекаётгани ҳақида бонг уриб келади.

XS
SM
MD
LG