Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:16

Атом электр станцияси Ўзбекистон зулматини ëрита оладими?


Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш йўлида 19 октябрь илк одимни ташлашди: президентлар АЭС қурилишининг рамзий тугмасини босдилар.

Расмий Тошкент баëнотига кўра¸ АЭСнинг биринчи энергоблоки 2028 йил охирида ишга тушади.

Айни пайтда бу қурилишдан ташвишга тушганлар ҳам йўқ эмас.

Баъзиларнинг хавотири асосида АЭС қурилиш мўлжалланган Жиззахдаги Айдаркўл атрофида эко ҳудуднинг ядро чиқиндилари билан ифлосланиши мумкинлиги ётади.

Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида қатнашган Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов "АЭСқурилиш қарори тендор танловларисиз қабул қилинганидан" хавотир билдирди.

Атом электр станцияси Ўзбекистон зулматиини ëрита оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:40:48 0:00

Тошкентлик таҳлилчи Анвар Назирнинг ишонишича¸ Ўзбекистон ҳали АЭС қуришга тайëр эмас.

- АЭС қуриш учун катта маблағ ва жуда кўп сув керак бўлади. Бу миқдордаги сув табиатда мавжуд эмас. Бу ҳақда СССР даврида илмий хулосага келинган эди. Чунки СССР даврида қуришмоқчи эди. Иккинчидан АЭС катта миқдордаги радиоактив чиқиндилар чиқаради ва улар атроф муҳит учун ўта хатарлидир, - деди у.

АҚШда истиқомат қилаëтган собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев эса АЭСнинг афзалликлари ҳақида гапирди.

Унга кўра, АЭС самарали ишлаëтган мамлакат сифатида АҚШни кўрсатиш мумкин.

- АҚШда 60 та АЭС самарали ишлаб турибди. Агар тарозига қўйсак, АЭСнинг ижобий тарафи салбий тарафидан кўпроқ¸ - дейди собиқ дипломат.

Ўзбекистонлик яна бир собиқ мулозим Анвар Ҳусаинов эса¸ қуëш шамол ва дарëлардан энергия оилиш устивор бўлиши керак, деган фикрни изҳор қилди.

- Роғун ГЭСи битаяпти мана. Тожикистон бу ГЭСдан чиқадиган барча электр энергияни истеъмол қила олмайди. Ўзбекистон бу энергияни сотиб олиши мумкин, - деди Анвар Ҳусаинов.

XS
SM
MD
LG