Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:38

Оилавий тадбиркорликка кредит ажратиш тўхтади - банкларда пул тугади


Аҳоли бандлигини таъминлашга имтиёзли кредитлар ажратиш учун молиявий ресурслар июннинг бошида тугаган, қўшимча ресурслар қачон келиши ҳозирча номаълум.

Бу маълумотни Озодлик кредит ололмаётган фуқаролардан келаётган шикоятларни ўрганиш жараёнида “Агробанк” марказий идораси мулозимидан сўраб билди.

Ўзбекистон президенти жорий йилнинг 7 мартида қабул қилган 4231- қарорда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганларга 8 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилажаги белгилаб қўйилган.

Оилавий тадбиркорликка кредит ажратиш тўхтади - банкларда пул тугади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:49 0:00
Бевосита линк

Қашқадарё вилоят, Ғузор туман, Жарариқ Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Навбаҳор маҳалласида яшовчи 60 яшар бухгалтер Муҳиддин Мейлонов Озодликка ёзган хатида “Агробанк”дан 3 йилдан буён кредит ололмаётгани тўғрисида шикоят қилди.

Озодлик билан 2 июль кунги суҳбатда Мейлонов 2017 йили кам таъминланган оилаларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун бериладиган кредит; 2018 йили эса, ўғли ёш тадбиркорларга бериладиган имтиёзли кредит сўраб, “Агробанк”нинг маҳаллий шўъбасига мурожаат қилганини, лекин кредит ажратилмаганини айтиб берди.

Ғузорлик Муҳиддин Мейлоновнинг ўғли кредит олиш учун йиққан ҳужжатлар тўплами
Ғузорлик Муҳиддин Мейлоновнинг ўғли кредит олиш учун йиққан ҳужжатлар тўплами

Муҳиддин Мейлоновнинг айтишича, у Президентнинг 7 мартдаги қароридан руҳланиб, қўй-эчки боқишни ташкил қилиш учун жорий йилнинг 11 майида яна “Агробанк”ка кредит сўраб мурожаат қилган, кредит ажратилиши учун талаб қилинадиган ҳужжатларни тўлиқ топширган, банк гаров талаб қилмаган, кафилликка МФЙ ўтган.

“Ўшандан бери банкка ҳар куни бораман, сабр қил, дейди, эртага кел, дейди, бозордан кейин кел, дейди...”, деб зорланди Муҳиддин Мейлонов. Унинг айтишича, айни пайтда кредит олганлар ҳам бор:

“Яқин бир қариндошим, И.У. исмли отаси йўқ камбағал йигит, кеча бўласининг менга айтишича, қуруқ жилднинг ичига битта NN қоғоз билан, паспортининг ксерокопиясини солиб берган, 30 млн сўм кредит олган”.

Муҳиддин Мейлоновнинг, узунқулоқ гапларга таяниб айтишича, “30 млн сўм кредит олиш учун 100 доллар пора бериш керак”. Бироқ Мейлонов бу гап тахмин эканлигини, чиндан ҳам шундай, деб айтиш учун далил-исботи йўқлигини таъкидлаб айтди.

“Агробанк”нинг Ғузор туман шўъбаси кредит бўлими ходими, Озодлик саволларига жавобан, бу йил кам таъминланган оилаларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун 2000 дан ортиқ оилага жами бўлиб 30 млрд сўмлик кредит берилганини билдирди. Унинг айтишича, "шу кунда кредит ажратиш учун банкда ресурс йўқ".

Ғузорлик Муҳиддин Мейлоновникига ўхшаган шикоятлар кейинги ҳафталарда Озодликка бот-бот келиб турибди.

Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида яшовчи, ҳозирда ишсиз 40 яшар ҳайдовчи Алламберган Орзаев кредит ололмаётганидан Озодликка шикоят қилган ўнлаб ўзбекистонликлардан яна бири.

Алламберганнинг 2 июль куни айтишича, у чорва боқиш учун 20 млн сўмлик кредит сўраб, “Агробанк”ка 2018 йилнинг сентябрида мурожаат қилган, лекин ўшанда ундан ҳатто ҳужжатларини қабул қилишмаган.

Бу йил Алламберган Орзаев яна бир неча бор – йил бошидан буён ҳар ой – сўнгги бор май ойида кредит сўраб борди. Бу гал энди у 30 млн сўм сўради:

“Май ойида яна бориб, 8 фоизлик кредитдан 30 млн сўраб, мол боқмоқчиман, десам, менга ҳозир ресурс йўқ, документ қабул қилмаяпмиз, дейишди. Шунда мен устингиздан арз қиламан, Президентнинг ишонч телефонига мурожаат қиламан, деганимдан кейин ҳужжатларимни қабул қилишди, лекин барибир результат бўлмаяпти”.

“Агробанк” бош идорасининг ўзини таништирмаган мулозими 2 июль куни Озодликнинг имтиёзли кредитлар билан боғлиқ вазиятга доир саволига жавобан бундай деди:

“Ҳозирги кунда кредит берилмаяпти. Чунки ресурс йўқ. Ресурс ўтган ойнинг бошида тугаган. Кредитнинг сиз айтаётган турига ресурсни бизнинг банк ажратмайди. Бу кредитлар Республика Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда халқаро молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан берилади”.

Шу кунгача қанча кредит сўрови тўпланиб қолгани, имтиёзли кредитлар ажратиш учун тилга олинган институтлардан қачон ресурс келиши тўғрисида “Агробанк” бош идораси мулозими маълумот бера олмади.

“Агробанк” мулозимининг айтишича, Президент қарори билан оилавий тадбиркорликни кредит билан таъминлашга бошқа банклар ҳам жалб этилган.

Ўзбекистон Республикаси президенти 2019 йилнинг 7 мартида “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4231- қарорни имзолаган.

Қарорда “аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини […] имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттириш тақозо этилаётгани” уқтирилган.

Президент қарори билан имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3 - 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилиши белгилаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG