Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:16

Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошиннинг Ўзбекистондан Лондонга қандай келгани сирлигича қолмоқда


Чашмаи Айюб мажмуасидаги мақбара пештоқидан ўғирланган кошин. Сурат Британия музейи томонидан Озодликка тақдим этилди.
Чашмаи Айюб мажмуасидаги мақбара пештоқидан ўғирланган кошин. Сурат Британия музейи томонидан Озодликка тақдим этилди.

Британияда чиқадиган “The Guardian” нашри 16 июль куни эълон қилган “Британия музейи ўғирланган артефактни Ўзбекистонга қайтаришга ëрдам беради” деб номланган мақола Бухоро шаҳри яқинидаги Чашмаи Айюб мажмуасидаги мақбара пештоқидан ўғирланган кошиннинг сирли "саëҳати"га бағишланди.

Баландлиги ярим метр келадиган исломий битикли кошин ЮНЕСКО жаҳон мероси рўйхатига киритилган ва 2014 йили ўғирлангани бўйи дом-дараксиз кетган.

Мақбарадн ўғирланган кошин ўрни ҳамон очиқлигича қолмоқда. Сурат Британия музейи томонидан Озодликка тақдим этилди.
Мақбарадн ўғирланган кошин ўрни ҳамон очиқлигича қолмоқда. Сурат Британия музейи томонидан Озодликка тақдим этилди.

Ўзбекистон расмий идораларининг бу ўғирлик бўйича жиноят иши очгани¸ ëхуд 8 асрлик бу қадим кошинни ўғирланган артефактлар рўйхатига киритишга ҳаракат қилганига оид бирор маълумот йўқ.

Кошин асл жойидан кўчирилганидан уч йилча ўтиб¸ у Лондондаги Mayfair галереясида сотувга қўйилган ва Британия нашрининг ëзишича¸ уни ҳинд ва ислом санъат асарларини йиғиш билан шуғулланувчи Simon Ray галереяси эгаси "яхши ниятда сотиб олган".

Оксфорд университетининг яқинда Бухорога бориб¸ Чашмаи Айюб мақбараси тепасидаги кошин¸ хусусан¸ улардан бирининг йўқлигига бевосита гувоҳ бўлган профессор Жеймс Аллен ¸ ўғирланган кошинни Simon Ray галереяси каталогида кўриб қолган. Ислом маданияти бўйича таниқли профессор дарҳол Ray галереясини бу кошиннинг ўғирлик қурбони бўлганидан огоҳлантирган¸ шундан сўнг Simon Ray¸ газетанинг ëзишича¸ дарҳол Британия Музейи билан боғланиб¸ уни музейга топшириш истагини билдирган.

Оксфор университетининг Бухорога сафар қилган профессори йўқолган кошиннинг Лондондаги галерея каталогида эканини аниқлаши ортидан¸ у Британия музейига топширилди.
Оксфор университетининг Бухорога сафар қилган профессори йўқолган кошиннинг Лондондаги галерея каталогида эканини аниқлаши ортидан¸ у Британия музейига топширилди.

Британия музейи куратори Dr St John Simpson¸ ўз навбатида Лондондаги Ўзбекистон элчихонасига топширилган кошинни “Марказий Осиёдаги диний ёдгорликдан олинган энг яхши, энг чиройли, энг йирик… санаси энг қадимий сирланган кошин битиги”¸ деб таърифлади.

Вобкент шаҳридаги Чашмаи Айюб ёдгорлиги пештоқидан кўчириб олинган кошиннинг б ўйи 52,5 см, эни эса 30,5 см ва дарахт япроғи суратлари билан безатилган кошинда "605 йилда" деган ёзув бор. Бу эса¸ милодий 1208-09 йилларга тўғри келади.

"The Guardian”нинг ëзишича¸ Вобкентдан сирли тарзда Лондонга йўл топган кошинни сотганлар унинг узоқ йиллар Германиядаги хусусий коллекцияда сақланганини айтган Simon Ray унинг асл жойига қайтганини кўриш истагида эканини билдирган.

Нашрга кўра¸ Simon Ray галереяси ва Британия музейига "олийжаноблик" учун самимий миннатдорлик билдирган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов¸ Чашмаи Айюб обидасининг таъмирланиб¸ ўғирланган бўлакнинг ўз ўрнига қайтарилишини ваъда қилган.

Чашмайи Айюбнинг кошин ўғирланишидан олдинги кўриниши. Сурат Британия музейи томонидан тақдим этилди.
Чашмайи Айюбнинг кошин ўғирланишидан олдинги кўриниши. Сурат Британия музейи томонидан тақдим этилди.

8 асрлик тарихий ëдгорликдан ўғирланган бўлакнинг Ўзбекистондан учоқда Европага олиб кетилгани ва божхона орқали ноқонуний олиб ўтилгани гумон қилмоқда.

Британия музейи куратори John Simpson¸ тинчлик ҳукм сураëтган Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ҳимоятига олинган тарихий обидадан қандай қилиб муҳим бир бўлакнинг кесиб олиниб¸ Лондонгача етиб келишидан ҳайратда эканини яширмаган.

"Кошин ҳокимият барқарорлиги, сайёҳлар қадами аримаслигига қарамай, баландлиги 10 метр бўлган пештоқдан кўчириб олинган. Ўғриларнинг довюраклиги одамни сескантиради. Айни жиҳат Ўзбекистон тергов тизимлари бошлаши шарт бўлган терговнинг таркибий қисми бўлиши лозим. Ўзбекистон ҳукумати Тошкентда Британия элчихонаси ва Жиноятчиликка қарши кураш миллий агентлиги… билан ҳамкорликда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва музей хизматчиларини санъат асарлари контрабандасини аниқлаш ва тергов қилиш бўйича ўқитишни режалаштирмоқда. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг масалани жиддий қабул қилганидан даракчидир"¸ деган Simpson газета билан суҳбатда.

Ўзбекистонда оддий фуқаро ўзи билан хорижга олиб чиқадиган ҳар бир буюм¸ айниқса¸ санъат ва тарихга оид буюм¸ бир эмас бир неча тизим чиғириғидан ўтказилади¸ бу жараëнда чегара-ўтказиш пунктларига бириктирилган Маданият вазирлиги мутахассисидан тортиб¸ МХХ қўриқчиларига қадар иштирок этади.

Ўзбекистон расмий идоралари Вобкентдан қандай ўғирланиб¸ қай тарзда Лондонга йўл топганига оид бирор расмий изоҳ бермаëтган 800 йиллик қадимий кошин¸ “The Guardian”нинг ëзишича¸ жорий ҳафта қайтаТошкентга юборилади.

XS
SM
MD
LG