Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:57

Оққўрғонда коронавирус юқтирганликда гумонланиб юзлаб оила карантинга олинди


Оққўрғон марказига кириш-чиқиш чекланди, кўчалар бошига ҳарбий ва миллий гвардиядан назоратчилар қўйилди.
Оққўрғон марказига кириш-чиқиш чекланди, кўчалар бошига ҳарбий ва миллий гвардиядан назоратчилар қўйилди.

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида коронавирусга чалинганликда гумонланиб юзлаб оила карантинга олинди.

Оққўрғон марказига кириш-чиқиш чекланди, кўчалар бошига ҳарбий ва миллий гвардиядан назоратчилар қўйилди.

Оққўрғон соғлиқни сақлаш тизимида ишлайдиган мулозимнинг айтишича, коронавирусда гумонланиб вафот этган бир аёлнинг жанозасида қатнашган элликдан ортиқ одам ва улар блан контактда бўлган бошқа одамлар оилавий карантинга олинган.

Оққўрғон туманининг Ҳамзаобод МФЙда яшаган аёл 5 май куни туман марказий касалхонасида вафот этди.

Бу хабарни тасдиқлаган Оққўрғон соғлиқни сақлаш тизимида ишлайдиган, матбуотга гапириш ваколати йўқлиги учун исми сир қолишни сўраган врачлардан бирининг айтишича, бу аёл ўлганидан кейин коронавирусда гумонланган:

Касалхонада свет ўчиб қолганда,аппарат ўчиб бу аёл ҳам жон берган.


“Бу аёл икки-уч йил олдин эри билан Россияда ишлаб, ўша ердан ўпка касаллигини орттириб келган экан. Даволаниб юрган, совуқ сувни кўп ичиши оқибатида томоғи ҳам шишиб кетган. Кейин касалхонага ётқизилган. Аҳволи оғирлашгани учун сунъий нафас бериш аппаратига уланган. Ўша куни кечқурун қаттиқ шамол бўлиб, касалхонада свет ўчиб қолганда,аппарат ўчиб бу аёл ҳам жон берган. Форма 2 тўлдирилганда нега қарамадиларинг, бу коронавирус бўлиши мумкин эди деб, кўмиб бўлинганидан сўнг у билан алоқада бўлганлар карантинга олинган”.

Врачнинг айтишича, касалхона карантинга ёпилган ва ўлган аёлнинг жанозасида қатнашган одамлар ҳам назоратга олинган.

Исми сир қолишини сўраган оққўрғонликлардан бирининг айтишича, бошқа аёлда ҳам коронавирус борлиги аниқланган:

Оққўрғон тўполон бўлиб кетди. Юздан ортиқ оила карантинга олинди.


“Бизнинг маҳалламизда Тошкентда магазинда ишлайдиган бир қиз бор. У уйига келган. Мазаси бўлмаганда, аптекага бориб укол олган. У аптекачи ҳам уч-тўрт сўм ишлаш мақсадида ўша аптекада битта хонани палата қилиб ўзи укол қилар экан. Хуллас, бу қизда вирус аниқланган. Кейин аптекачини олиб кетишди карантинга, уйдагилари борми ундан дори олганлар борми, ҳаммасини уй-уйида карантинга ёпишди. Оққўрғон тўполон бўлиб кетди. Юздан ортиқ оила карантинга олинди. Кўчаларнинг бошида ҳарбийлар, Миллий гвардия аскарлари турибди”

Касалхонада ўлган аёлнинг жанозасида қатнашган Бекобод шаҳридан бўлган шахс билан контактда бўлган одамларнинг ҳаммаси карантинга олингани ҳақида Бекобод шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати шундай хабар тарқатди:

Ўша ҳудуд поликлиникасидаги 53 нафар ҳамшира ва 24та хонадон 14 кунлик уй чекловига олинди ва тиббий кузатувда бўлади.


“Сизларга шуни маълум қиламизки, кеча Бекобод шаҳрига яқин бўлган ҳудудлардан бирида бир фуқаро Оққўрғон туманига таъзияга бориб келган. Бу кишининг оила аъзолари ҳар хил ташкилотларда фаолият юритади. Таъзияга борган фуқаро, унинг оила аъзолари, ўша ҳудуд поликлиникасидаги 53 нафар ҳамшира ва шаҳримизда 24та хонадон 14 кунлик уй чекловига олинди ва тиббий кузатувда бўлади. СПЦ2да ишловчи барча ходимлар тиббий назоратга олинди. Биргина инсоннинг эътиборсизлиги ёки карантин талабларини менсимасдан қилган ҳатти-ҳаракати, яқинларининг, қолаверса кўплаб бегунох фуқароларнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин.

9 май 2020 йилдан назорат кучайтирилди ва рейд бошланди, карантин қоидаларига роия қилмаган фуқароларга чоралар кўрилади.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати”.

Расман тасдиқланмаган маълумотга кўра Оққўрғон туманида 4 нафар коронавирусга чалинган.

Аммо ўзини таништирмаган Оққўрғон тумани ҳокимлиги мулозими буни инкор қилди:

“Тўғри, гумонланиб карантинга олинганлар бор, лекин бу ҳозирча гумон. Врачлар коронавирус анализи ижобий чиқди, деб бирорта ҳам хулоса бергани йўқ”.

XS
SM
MD
LG