Тожикистон – Қирғизистон чегарасида 28-29 апрель кунлари содир бўлган қонли қуролли тўқнашувлар ортидан маҳаллий аҳоли вайронагарчиликни кўздан кечирмоқда. 3 май куни Қирғизистон ва Тожикистон ўз ҳарбий қисмларини чегарадан олиб кетишни якунлади. Ҳозирча икки мамлакат ўртасида имзоланган сулҳга амал қилинмоқда.