Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:10

Доллар сўмга нисбатан янги рекорд қайд этди - нарх-наво ҳам ўсмоқда


 Тошкент бозорларида 1 кг гўшт 90 минг сўмгача сотилмоқда.
Тошкент бозорларида 1 кг гўшт 90 минг сўмгача сотилмоқда.

11 ноябрь куни Ўзбекистон тижорий банкларида долларнинг миллий валютага нисбатан курси янги рекорд кўрсаткични қайд этди. Spot нашри хабарига кўра, шу куни долларни сотиб олиш курси 10 минг 710 сўм, сотиш курси эса 10 минг 770 сўм қилиб белгиланган.

Аввалги рекорд шу йил 16 сентябрида қайд этилган бўлиб, ўшанда доллар курси 10 минг 760 сўмгача кўтарилган эди.

Ҳисоб палатасининг янги йил бюджети лойиҳаси юзасидан берган прогнозига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда 1 АҚШ долларининг қиймати 11 300 сўмдан ортиши кутилади.

Тошкентлик иқтисодчи Аҳмад Иброҳимнинг Озодликка айтишича, доллар курсининг ошишига нафақат ташқи таъсир, балки ички инфляция кўтарилаётгани ҳам сабаб бўлмоқда:

- Биринчидан, Американинг ўзида инфляция кейинги 30 йилдаги рекорд даражага етди. Бизда асосий импорт товарларнинг ҳаммаси долларда бўлгани сабаб уларнинг таннархи ошаётгани сўмнинг долларга нисбатан қобилиятини пасайтирмоқда. Асосий факторлардан яна биттаси, ўзимизнинг ички инфляция ҳам ошиб кетяпти. Таннархларнинг нисбатан ошиши, масалан, бензин нархи кўтарилгани, транспорт нархи қимматлашагани, озиқ-овқатларнинг ошгани - булар сўмнинг долларга нисбатига ўзининг таъсирини ошириб бормоқда. Шунинг учун доллар курсининг ошиш тенденцияси-кутиладиган эффект. Доллар курсининг ошиши оқибатида бирламчи эҳтиёж товарлари - гўшт, сут, ёғ маҳсулотлари қимматлаши кузатилади. Масалан, 1 кило лаҳм гўштнинг нархи 90 минг сўмгача сотиляпти. Экспорт қилинадиган маҳсулотлар таннархида ҳам ўсиш суръати кузатиляпти.

Иқтисодчи Аҳмад Иброҳим ўтган ойда картошка ва сабзи нархининг рекорд даражага чиққани сабабларига ҳам тўхталди. Бу ҳақда у билан суҳбатда батафсил тинглайсиз:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:12 0:00
Бевосита линк

Давлат Статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистонда йиллик нисбатда озиқ-овқат нархлари 14 фоизга, 2021 йилнинг 10 ойи ичида эса 7,3 фоизга ўсган.

Қўмитанинг билдиришича, бу кўрсаткич 2019-2020 йиллардагига нисбатан анча кам. Жумладан, озиқ-овқат нархлари 2019 йилда 19,5 фоизга, 2020 йилда 17 фоизга ўсган эди.

Расмий мониторинг натижаларига кўра, октябрь ойида мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 1,1 фоизга, хизматлар нархи эса 0,5 фоизга қимматлаган. Айни пайтда йиллик инфляция даражаси 10,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Қўмита ҳисоботида таъкидланишича, ўтган йилларда ҳам нархлар ошиши борасида озиқ-овқат маҳсулотлари етакчилик қилган. Озиқ-овқат 2019 йилнинг октябрида 2,3 фоизга, 2020 йил октябрида эса 2,8 фоизга қимматлаган.

Айни пайтда мустақил иқтисодчилар сўмнинг қурби ва инфляция кутилмалари билан боғлиқ расмий прогнозларга шубҳа билан қарашади. Ўзбекистон Молия вазирининг собиқ ўринбосари Абдулла Абдуқодиров Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 9 ноябрь куни эълон қилган 2022 йил баҳоригача сабзи нархи ўзгаришсиз қолиши ҳақидаги башоратини савол остига олди.

"Молия вазирлиги келаси йил режаларини тайёрлаётганда USD/UZS алмашув курсини бирмунча юқори белгилаяпти ва энергетика, транспорт, минерал ўғитлар соҳаларидаги нархлар ўсиши ўз шипига етгани йўқ. Боз устига оммавий тарзда фермер ва деҳқон хўжаликлари ўрнига экспортга интилган кластерлар яратилмоқда. Улар сабзини асосий экспорт маҳсулоти деб билмайдилар. Ҳали ҳаммаси олдинда...", деб ёзди иқтисодчи 11 ноябрь куни ўзининг Фейсбук саҳифасида.

XS
SM
MD
LG