Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:26

“Ўзфармсаноат” тугатилди. Фармацевтика бозорига янги-эски ўйинчилар кирмоқда


Аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон билан таъминлашни устивор вазифа қилиб белгилаган президент Шавкат Мирзиëев¸ “Ўзфармсаноат” концернини ривожлантиришга оид 12 та қарордан сўнг¸ 13-қарор билан бу структурани бутунлай тугатди. Аҳолини Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқариладиган сифатли ва арзон дори-дармон билан таъминлаш вазифаси энди янги тузилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига юкланди.

“Ўзфармсаноат” мотамда

Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери мамлакат фармацевтика соҳасидаги асосий ўйинчи бўлиб келган “Ўзфармсаноат” концернининг 8 ноябрь куни Озодлик гаплашган мутасаддиси¸ бу қарордан “ҳамма мотамда” эканини таъкидлади.

Бугун раис ҳаммани тўплаб айтдилар¸ бугундан бошлаб ҳаммамиз ишдан бўшадик. Сизларнинг қаторда мен ҳам”¸ деб. Шу гапни айтиб¸ ўзлари Самарқандга кетдилар. Бугундан ишсизмиз ҳаммамиз. Бошқарувда 40 та одам ишлайди. Таркибига кирган корхоналар сони 172 та. Биласиз¸ бизда президент қарори муҳокама қилинмайди¸ уни фақат бажариш керак. Шунақа қарор керакмиди, йўқми¸ деган савол сўралмайди. Шунақа қарор чиқаришга эҳтиëж борми¸ деган муҳокама бўлгани йўқ. Қарор чиқди¸ бу ëғи энди ура-ура¸ бос-бос”¸ деди 7 ноябрь куни тугатилган “Ўзфармсаноат” мутахассиси.

Суҳбатдош таъкидича¸ Шавкат Мирзиëев президент бўлганидан 7 ноябрга қадар фармацевтика соҳасини ривожлантиришга бағишланган 12 та қарор чиқарилган.

Биз бу қарорларни бажарамиз деб чопқиллаб юрувдик. Ички маҳсулотни бунчага оширибсан¸ бунча дори чиқарибсан¸ бунча инвестицион лойиҳа киритибсан¸ деб қарсакбозлик қилиб туриб¸ 13-қарор билан “Ўзфармсаноат”ни ўлдирди-қўйди. Ўзи чет элларда 13 рақамини бежизга бехосият дейишмас экан”¸ дейди тугатилган концерннинг ишсиз қолган мутасаддиси.

Президент қарорига мувофиқ¸ “Ўзфармсаноат” ўрнида тузиладиган Агентликка раҳбарни шахсан президентнинг ўзи тайинлайди ва унинг мақоми Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 1-ўринбосари даражасида бўлади.

Вазирликнинг 8 ноябрь куни Озодлик боғланган расмийси¸ ҳоизрча янги агентликка кимнинг раҳбар этиб тайинланиши маълум эмаслигини билдирди. Тугатилган концерн ходимлари тақдири¸ бу расмийнинг айтишича¸ янги раҳбарга боғлиқ бўлади.

Ўзфармсаноат” ходимларидан кимларга янги агентликдан иш таклиф этилади¸ қайсиларига йўқ¸ бунисини агентликнинг янги раҳбари ҳал қилади”¸ деди вазирлик расмийси.

“Ўзфармсаноат” тугатилишининг расмий сабаби

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 7 ноябрь куни имзолаган қарор “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” деб аталади.

Чиқарилган аввалги қарорларга қарамай¸ мамлакат фармацевтика тармоғидаги аҳволнинг қониқарсизлиги айтилган янги қарорга берилган расмий шарҳда¸ айниқса¸ бу тармоқдаги маҳаллий ишлаб чиқариш авҳоли танқид қилинган.

Бугунги кунда тармоқдаги маҳаллий корхоналар юқори сифатли ва рақобатбардош фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш имконига эга эмас.

Масалан, “Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концерни таркибига кирувчи корхоналар умумий сонининг 19 фоизи фаолият юритмаяпти, 30 фоизининг ишлаб чиқариш фаолияти тайёр маҳсулотни қадоқлаш, ўраш ва ёрлиқ ёпиштириш билан чегараланган.

Ҳозирги вақтда дори ишлаб чиқариш учун импорт қилинаётган хом ашё умумий сонининг 23,4 фоизи тайёр маҳсулот ҳисобланади.

Маҳаллий фармацевтика корхоналарининг илмий-тадқиқот ишларини ўтказишга бўлган манфаатдорлиги мавжуд эмаслиги оқибатида “Ўзфармсаноат” концерни корхоналари томонидан рўйхатдан ўтказилган асл дори воситаларининг улуши бор йўғи 1,3 фоизни ташкил этади”¸ дейилади расмий шарҳда.

Шундан келиб чиқиб¸ президент “Ўзфармсаноат” концернини тугатиш¸ унинг заминида Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этишга қарор берди.

Қўшиб ëзиш?

Президентнинг 7 ноябрь кунги қарори билан тугатилган “Ўзфармсаноат” ДАК раҳбари Мирзанозим Дўсмуротов жорий йил 9 февраль куни маҳаллий матбуотда эълон қилинган баëнотида¸ фармацевтика саноатидаги аҳволга оид бутунлай бошқача рақамларни келтирган эди.

Мамлакат фармацевтика бозорида маҳаллий маҳсулот улуши 50%дан ошди, 2017 йил охиригача эса ушбу кўрсаткични 70%гача етказиш режалаштирилган”¸ деган Дўсмуротов ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига қатъий белгиланган нархдаги дори-дармонлар рўйхати ҳам кенгайиб¸ маҳаллий дори-дармонлар нархининг арзонлашиб боришини ваъда қилган эди.

Президент қарорига берилган расмий шарҳда¸ Ўзбекистон ичкарисида ишлаб чиқарилаëтган асл дори-рамоннинг бозордаги улуши 1¸3 фоиздан ошмаслиги¸ қолгани четдан келтирилган тайëр маҳсулотни қадоқлаш¸ ўраш ва ëрлиқ ëпиштириш экани айтилди.

Икки расмий баëнотда келтирилган рақамлардаги бунча катта тафовутдан¸ ички ишлаб чиқариш миқдорига оид рақамларни сохталаштириш¸ хусусан уларни бўрттириш “Ўзфармсаноат” тугатилишида белгиловчи роль ўйнагани англашилади.

“Ўзфармсаноат” тугатилишининг норасмий изоҳлари

Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги асосий монополист ҳисобланган “Ўзфармсаноат” давлат концернининг тугатилиб¸ унинг ўрнида мақоми пасайтирилган агентлик ташкил этилиши ортидаги сабаблар турли талқинларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан¸ Фарғона.ру нашри бу ҳаракатни бозор эгалари ўзгаргани билан изоҳлашга уринди.

Фарғона”га етиб келган маълумотларга кўра¸ 2011 йилгача Ўзбекистон фармацевтикасини Гулнора Каримова бекитиқча назорат қилиб келган. Аммо президентнинг тўнғич қизи четга сурилганидан кейин¸ бу сердаромад соҳа унинг онаси Татьяна Акбаровна қўлига ўтган. Шунингдек¸ “Ўзфармсаноат” концерни собиқ раҳбарларидан айримларига жиноий иш очилгани ҳақида ҳам маълумот бор”¸ деб ëзди 8 ноябрь куни Фарғона агентлиги.

Айни пайтда¸ вазиятдан хабардор бир-биридан мустақил икки ўзбекистонлик кузатувчи¸ фармацевтика саноатига унинг бошқарувини мустақилликдан кейин бир муддат ўз қўлига олган шахс ва кланлар қайтаëтганини иддао қилди.

1993 йили ташкил этилган “Ўзфармпром” (ўзбекчаси “Ўзфармсаноат”) нинг биринчи раиси Қобул Қаюмович Шодиев эди. Асли касби тиш доктори бўлган бу одам ўзбекистонлик миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг туғишган акаси. Шу одам¸ аниқроғи¸ ишбилармон Шодиевлар оиласи мустақил Ўзбекистон фармацевтика бозорини ўз назоратига олган эди. Тошкент фармацевтика заводи¸ Гулистон ва Самарқанддаги ҳар хил фармацевтика корхоналари шуларники эди. Кейинчалик¸ тахминан 90-йиллар охирига келиб¸ бу оила манфаатлари Гулнора Каримова билан тўқнаша бошлади¸ улар секингина бозор хўжайинлигидан четга сурилди¸ ўз фаолиятини бошқа постсовет давлатларига кўчирди. Лекин уларнинг фармацевтика бозоридаги ўрни бутунлай йўқ бўлиб кетгани йўқ. Билишимча¸ бу бозор назоратини яна Шодиевлар клани ўз қўлига олаяпти. Президент қарори¸ майдондаги эски ўйинчиларни супуриб¸ ўрнини янгиларига бўшатиб беришга хизмат қилади”¸ дейди Ўзбекистон аввалги ва жорий бошқарувидаги ички жараëнлардан яхши хабардор собиқ мулозим.

Озодлик ихтиëрида Шодиевлар кланининг Ўзбекистон фармацевтика саноатидаги аввалги ва жорий улушини кўрсатувчи аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ.

(Бундай маълумот сизда бўлса¸ уларни Озодликка йўллаш орқали жамоатчилик билан баҳам кўришингиз мумкин.)

Алоқадор

XS
SM
MD
LG