Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:17

Д.Эркинзода: Пол Дэйни ҳақиқатни акс эттириш ёхуд Каримов ҳайкалидан воз кечишга чақирамиз!


Пол Дэй ўзининг "Учрашув жойи” деб номланган асари модели қаршисида, 14 февраль, 2007 йил
Пол Дэй ўзининг "Учрашув жойи” деб номланган асари модели қаршисида, 14 февраль, 2007 йил

Хорижда яшаётган ўндан ошиқ ўзбекистонлик сиëсий фаол британиялик таниқли ҳайкалтарош Пол Дэйга очиқ мактуб билан мурожаат қилди. Улардан бири - Швецияда яшаётган фаол Дилобар Эркинзода дунёга донғи кетган ижодкордан Ўзбекистонни 26 йил бошқарган Ислом Каримов шахсига объектив ёндашишни сўради.

“Марказий Осиëда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси сайтида эълон қилинган очиқ мактубда фаоллар Дэйдан Ислом Каримов ҳайкалини ясашдан воз кечишни сўраган.

“Сиз ҳайкал қуриб хотирасини абадийлаштирмоқчи бўлаëтганингиз одам туфайли биз йиллардан бери ватанимизга боролмаймиз. Ислом Каримов ҳукмронлиги давридаги террор туфайли биз ўз яқинларимиз¸ оила аъзоларимиз ва дўстларимиздан айрилдик. Каримов назоратидаги хавфсизлик кучларининг таъқиблари саноқсиз ўзбекистонликларни “Авлиë Панкрас станциясидаги учрашув жойи” деб номланган асарингизда акс этган яқинлари билан қайта кўришиш бахтидан мосуво қилди”¸ дейилади очиқ мактубда.

Андижондаги қонли воқеалар¸ пахта қуллиги¸ Каримов оиласининг халқ бойликларини талаш ортидан миллиардлаб бойлик орттиргани тасвирланган очиқ мактуб имзочилари¸ Каримов ҳайкали учун тўланадиган ҳақни “ифлос пул” деб атаган.

Қуйида Дилобар Эркинзода билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Сиëсий муҳожирлар Пол Дэйдан Ислом Каримов ҳайкалидан воз кечишни сўради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:06 0:00
Бевосита линк

Ўтган йил май ойида Ўзбекистон марҳум президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Москвадаги Ислом Каримов номи берилган хиëбонига ўрнатиладиган ҳайкални британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй (Paul Day) ясашини эълон қилган эди.

Британиялик скульптор халқаро майдонда инсон ҳақларини поймол қилиб келган диктатор сифатида танилган Ислом Каримовга Москвада ўрнатиладиган ҳайкални ясашга рози бўлгани учун танқидга учраган эди.

Британиядаги The Times газетасининг ëзишича, Дэй танқидларга жавобан, санъаткор сифатидаги ўз вазифаси сиëсатчилар фаолияти устидан ҳукм чиқариш эмас, ўзига пул тўловчи мижозлари буюртмасини сидқидилдан бажариш эканини билдирган.

Мустақил Ўзбекистоннинг 1-президенти хотирасини абадийлаштириш учун қабул қилинган дастур доирасида Ислом Каримовга Тошкент ва Самарқандда ҳайкал ўрнатилди.

2017 йилнинг 7 март куни Туркманистонда биринчи бўлиб марҳум ўзбек президенти бюсти тантана билан очилган эди.

XS
SM
MD
LG