Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:31

Эрон ва Россия дипломатлари: Теҳрон ядровий дастури бўйича яқин орада келишувга эришмаймиз


Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Ароқчи
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Ароқчи

Вена шаҳрида қудратли давлатлар билан учрашган Эрон ва Россия музокарачилари Теҳроннинг ядро дастури бўйича 2015 йилда эришилган келишув осонликча қайта тикланмаслигини айтдилар.

12 июнь куни Теҳроннинг бош музокарачиси Аббос Ароқчи Эронда 18 июнь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан муросага келинмаслигини айтди.

Эрон давлат матбуоти Ароқчи “Шахсан мен бу ҳафта Венада бирор хулосага келишимизга ишонмайман”, дегани ҳақида хабар қилди.

Россия вакили Михаил Ульянов эса журналистларга:

“Мавжуд матнни тозалаш ва иккинчи даражали мавзулар атрофидаги квадрат қавсларни олиб ташлаш учун яна бир неча ҳафта керак бўлади. Биз келишув қандай амалга оширилишига эътибор қаратишимиз лозим”, деди.

Москва Эроннинг асосий иттифоқчиларидан биридир.

Эронда 18 июнь куни президентлик сайлови бўлиб ўтади. 2015 йилги келишувни илгари сурган жорий президент Ҳасан Руҳоний икки марта тўрт йиллик муддатни ўтаб бўлгани учун номзод бўла олмайди.

Буюк Британия, Хитой, Франция, Германия, Россия ва Эрон вакиллари Вашингтонни битимга қайтариш ва Теҳронни ўз бўйнига олган мажбуриятларига риоя қилишга чорлаш учун Австрия пойтахтида учрашди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йилда АҚШни битимдан чиқариб олиб, Эронга қарши молиявий санкцияларни қайта жорий қилган эди. Шу сабабдан келишувнинг келажаги хавф остида.

Трамп кўрган чораларга жавобан Теҳрон уранни келишувда белгилангандан кўпроқ даражада бойита бошлади.

АҚШнинг янги президенти Жо Байден Эрон дастлабки келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажара бошласа, битимга Вашингтонни қайтаришга тайёрлигини билдирган.

Америкалик музокарачилар Венадаги музокараларда европалик дипломатлар орқали билвосита қатнашмоқдалар.

Бугунга қадар бешта учрашув бўлиб ўтди. Музокарачилар жорий ойнинг бошида музокаралар энг нозик босқичга ўтаётганини айтишган эди.

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас “Reuters” агентлигига берган интервьюсида:

“Гап барча иштирокчи томонларнинг мослашувчанлиги ва прагматизми ҳақида кетмоқда. Вақтни чўзиш ҳеч кимга фойда келтирмайди”, деди.

“Politico” нашри 13 июнь куни музокарачилар қолган муаммоларни ҳал қилиш йўллари ҳақида 20 саҳифа матн тайёрлаганини хабар қилди.

Ҳисоботда айтилишича, АҚШ ва Европа давлатлари келишувда Эроннинг баллистик-ракета дастури ва унинг минтақавий хатти-ҳаракатларига бўйича бўлажак музокаралар тилга олинишини хоҳлайди.

Ўз навбатида, Эрон АҚШнинг 2018 йилдаги каби битимдан чиқиб кетмаслиги тўғрисида кафолат берилишини истайди.

XS
SM
MD
LG