Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:47

7- синф ўқувчисини зўрлаганлар устидан суд бошланди, ҳокимлик қизнинг уйини таъмирламоқда


Фарғона вилояти Бешариқ туманида 14 ëшида ҳомиладор бўлган қизнинг уйи ҳокимлик томонидан таъмирланмоқда
Фарғона вилояти Бешариқ туманида 14 ëшида ҳомиладор бўлган қизнинг уйи ҳокимлик томонидан таъмирланмоқда

Ҳомиласи мулозимлар топшириғи билан уйида йўқ қилингани айтилаётган 7- синф ўқувчисини зўрлаганликда, у билан жинсий алоқа қилганликда гумон қилинаётганлар устидан 20 август куни Жиноят ишлари Бешариқ туман судида (Фарғона вилояти) маҳкама жараëни бошланди. Судланувчилар орасида зўрлангани айтилаётган 14 яшар қизнинг онаси ҳам бор.

Ўзбекистон Бош прокуратураси мулозимининг Озодликка билдиришича¸ ”Фарғона вилояти, Бешариқ туманида яшовчи ғараз ва паст ниятларда моддий наф кўриш эвазига ўзининг 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган фарзандини жинсий алоқа қилишга ундаган 39 яшар аëл содир этган жиноят ишини суд кўриб чиқмоқда”.

Прокуратура расмийсига кўра¸ суд жараëнида 22-36 ëш оралиғидаги уч нафар оилали ва болали эркак 14 ëшга тўлмаган қизни зўрлашда айбланмоқда.

Фарғона вилоят суд-психиатрия экспертизасининг Озодлик тасарруфида нусхаси мавжуд бўлган хулосасига кўра¸ бу тўрт нафар айбланувчи “ўзининг ҳаракатларини тушуниб қилган ва ўз ҳаракатларини бошқара олган”.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди вакилининг Озодликка 20 август куни билдиришича¸ "Ўзбекистон Жиноят кодексининг 28- 118- моддаси 4-қисми ва 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4 -қисми “а” бандида кўзда тутилган жиноятни содир" қилганлик бўйича айбланаëтган 39 яшар аёлга (зўрлангани айтилаётган қизнинг онаси) нисбатан суд давомида “тилхат” эҳтиëт чораси қўлланилган.

- Инсонпарварлик нуқтаи назаридан қўшмачиликда айбланаëтган судланувчи суд мажлисига уйидан келиб кетяпти. 118-модда, яъни номусга тегиш жинояти билан айбланган уч нафар йигитга нисбатан эҳтиëт чораси сифатида қамоқ қўлланмоқда. Жиноят ишида вояга етмаган ўсмир қиз фигурант бўлгани боис суд ëпиқ режимда ўтмоқда.

Фарғона вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари имзолаган айблов хулосасининг Озодликка юборилган нусхасидан англанилишича¸ уч шахс "14 ëшга тўлмаган ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан жинсий эҳтиëжини анъанавий ва ноанъанавий тарзда қўрқитиб қондиришда" айбланмоқда.

Зўрланган қизга “икки баклашка ëғ” берилди

Озодлик ўтган ҳафтада Фарғона вилоят, Бешариқ туманидаги қишлоқлардан бири мактабининг 7-синф ўқувчиси К.М нинг беш ойлик ҳомиласини акушер-доя маҳаллий мулозимлар буйруғи билан уйида аборт қилгани ҳақида ëзган эди. (Озодликка зўрлангани айтилаётган қиз яшайдиган қишлоқ ва у ўқийдиган мактаб манзили¸ бу жараëнга алоқадор шахсларнинг исми-шарифи маълум. Айбсизлик презумпцияси ва ахлоқ нормаларидан келиб чиқиб¸ улар эълон қилинмаëтир - таҳр.)

Ана шундан кейин Бешариқ туман ҳокимлиги мулозимлари “ҳомиласи туширилган” ўсмир қиз оиласига бориб “моддий ëрдам кўрсатган”.

Воқеа содир бўлган маҳалла фаолининг Озодликка айтишича:

- Зўрланган қиз оиласига туман ҳокими икки кило ун¸ икки баклашка ëғ ва 200 000 сўм пул ëрдами берган. Бундан ташқари туман ҳокими топшириғи билан бу оиланинг 2 миллион 600 минг сўм миқдирдаги электрдан қарзи кечилган. Шу кунда бу оиланинг уйини туман ҳокимлиги зудлик билан таъмирдан чиқариб бермоқда. Мабодо Тошкентдан текширувчилар келиб қолса¸ бу аëл турмуш ташвишлари ва етишмовчилик боис икки қизи ва ўзини бозорга солди деган гап чиқмаслиги учун бу ишлар қилинмоқда.

Бешариқ туман расмийлари таъмир ишига бош-қош бўлмоқда.
Бешариқ туман расмийлари таъмир ишига бош-қош бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG