Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:58

Собиқ ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев 2 кун ҳибсда ушлаб турилиб, қўйиб юборилди


собиқ ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев
собиқ ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев

Ўзбекистон ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев ҳибсга олинганидан икки кун ўтиб, душанба 29 январь куни тушликдан кейин, қўйиб юборилди.

Бу ҳақда Озодликка Адҳам Аҳмадбоевни ҳибсга олиш амалиётида иштирок этган ички ишлар вазирлиги юқори мулозими 30 январь куни маълум қилди.

Адҳам Аҳмадбоев иши душанба, 29 январь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туман судига олиб чиқилиши кутилган эди.

Озодлик Адҳам Аҳмадбоевнинг жума оқшомида ҳибсга олингани ҳақида хабар берганди.

Бироқ, Озодлик манбаси собиқ вазирнинг ҳибсга олинганидан икки кун ўтиб нима учун қўйиб юборилгани сабабини билмаслигини билдирди.

Собиқ ички ишлар вазирига жиноий иш очилганми ёки йўқлиги борасида Озодликда аниқ маълумот мавжуд эмас.

Ўзбекистон ҳукуматига яқин бир манба Адҳам Аҳмадбоевнинг ҳозирда ўз уйида эканини билдирди.

Шавкат Мирзиёев 22 январда Ўзбекистон ҳукумати ва парламентининг қўшма йиғинида тўрт соат давомида маъруза қилган ва ўз нутқида Аҳмадбоевга алоҳида тўхталиб уни сотқинликда айблаган эди.

Озодлик Аҳмадбоев иши юзасидан воқелар ривожини кузатишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG