Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:15

FT: Туркия Афғонистонда хавфсизликни таъминлашда кўпроқ роль ўйнашга интилмоқда


Ўтган ҳафтада АҚШ Афғонистондаги асосий ҳарбий базани тарк этди. Вашингтон мамлакатдан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетар экан, Толибон мамлакат бўйлаб тобора кўпроқ ҳудудни эгаллаб бормоқда. Бу эса мамлакатда фуқаровий уруш авж олиши ҳақида хавотирга сабаб бўлмоқда.

Жорий ҳафтада Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар Туркия “афғон халқининг хавфсизлиги, тинчлиги ва фаровонлиги учун ҳисса қўшишга” қатъий қарор қилганини айтди. Бу ҳақда TRT давлат телерадиокомпанияси хабар берди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтган ойда бўлиб ўтган НАТО саммитида Жо Байденга агар АҚШ президенти “дипломатик, моддий-техник ва молиявий ёрдам” кўрсатса, Туркия Кобулдаги аэропортда хавфсизликни таъминлаши мумкинлигини айтган эди.

Аммо бунинг учун Туркия Толибон билан келишувга эришиши керак бўлиши мумкин. Жангари гуруҳ пойтахт томон тобора илгарилаб бормоқда.

Туркиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Ҳикмет Четин Толибон АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқиб кетгандан кейин, Афғонистон тупроғида ҳеч қандай хорижий кучларга тоқат қилмаслигини аниқ айтганини таъкидлади.

“Ҳозир Афғонистонда де факто фуқаролар уруши кетяпти. Туркияга оташкесим ва толиблар билан келишув керак. Гуруҳ ҳозир “НАТО билан келгансиз ва НАТО билан кетасиз”, демоқда. Толибон розилигисиз Туркия бу ролни ўз зиммасига олгани хато. Бу жуда хавфли”, деди Четин.

Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортни хавфсиз келиб-кетиш нуқтаси ўлароқ сақлаш Афғонистонда элчихона ва гуманитар ёрдам ташкилотларини сақлаб қолиш учун жуда муҳимдир.

“Биз Кобул аэропорти очиқ қолиши ва ишлаши кераклиги биламиз. Агар у бўлмаса, элчихоналар ёпилади ва Афғонистон изоляция қилинган давлатга айланади”, деди Акар.

НАТОнинг иккинчи йирик армиясига эга бўлган Туркия Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиб келади. Акар 500 кишилик батальон кўпайтирилмаслигини айтган. Эрдўғон эса Венгрияни ҳам, Покистонни ҳам миссияга жалб қилишга умид қилаётганини айтган.

Покистон АҚШга ўз ҳудудидан ҳаво ҳужумларини уюштиришга рухсат бермай келади.

Покистон ҳукуматининг юқори лавозимли расмийси исмини ошкор қилмаслик шарти билан Financial Times (FT) нашрига берган интервьюсида Исломобод Анқара Покистондан “логистик ёрдам ва ҳудуди орқали ўтиш ҳуқуқини сўрашини” кутаётганини айтди. Шунингдек, расмий Покистон Туркия билан “Афғонистон бўйича разведка маълумотларини алмашишга” умид қилаётганини қўшимча қилди.

Туркия Афғонистонда 2001 йилда уруш бошланганидан бери АҚШга жанговар бўлмаган ёрдам кўрсатиб келади. Эрдўғон аэропортни ҳимоя қилишда давом этиш ташаббусини АҚШ билан совиб кетган “муносабатларни қайта тиклаш” учун имконият ўлароқ кўрмоқда, деди мустақил хавфсизлик таҳлилчиси Ҳасан Селим Озертем.

“Туркия ушбу қадам мамлакат НАТОнинг ажралмас ҳамкори эканини кўрсатишга ёрдам беради, АҚШ билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини, бундай масъулиятни ўз зиммасига оладиган кам сонли мамлакатлардан бири эканини эслатади, деб ҳисоблайди”, деди таҳлилчи.

Байден президент этиб сайланганидан бери Эрдўғон АҚШ билан муносабатларни тиклашга ваъда қилиб келади. АҚШ Туркия НАТО учоқларини уриб туширишга мўлжалланган рус ракета тизимини сотиб олгани учун Анқарага қарши санкцияларни жорий қилган.

Афғонистон бўйича келишув “бу [тортишувларни] музлатиб қўяди ва томонлар ижобий кун тартибига эътибор қаратишига имкон яратади”, деди Озертем.

АҚШ ҳукумати расмийлари Туркия билан битим борасидаги ютуқлар ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

XS
SM
MD
LG