Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:06

Ўйинчи ёшини кичрайтирган 2 тренер футболдан умрбод четлатилиши мумкин


FIFA, 2012-йил
FIFA, 2012-йил

Ўзбекистон Футбол Федерацияси 17 яшар ўсмирлар орасида Бухорода ўтган чемпионатда ёши кичрайтирилган ўйинчи бўлганини аниқлади. Расмий хабарда айтилишича, бу ўйинчи Сирдарё терма жамоаси таркибида бўлган. Федерация президенти бу ўйинчини майдонга туширган икки мураббийни умрбод футболдан четлатиш чорасини кўрмоқда.

2 декабрь куни федерация расмий сайтида берилишича, 23-29 ноябрь кунлари Бухорода бўлган 2000-йилда туғилган ўсмирлар футбол жамоалари ўртасидаги республика чемпионати бўлиб ўтган.

Жами 12та жамоа иштирок этган чемпионатда қатнашган Сирдарё вилояти термасида "ёши кичрайтирилган ва қайдномадан ўтмаган футболчи" бўлгани аниқланган.

Оқибатда, вилоят терма жамоасининг натижалари бекор қилинди ва мусобақадан четлаштирилди.

Бунга қадар, 2016 йилнинг июлида ккки ўзбек футболчиси - Илëс Зaйтуллаев ва Аббос Махситалиевнинг паспортдаги ëши атайлаб ëшартирилгани боис, Ўзбекистон Футбол федерациясида текширувларга сабаб бўлган эди.

Матбуотда тарқаган маълумотларда 2001 йилдан сўнг Италиядаги турли футбол клубларида ўйнаган Илëс Зейтуллаевнинг туғилган санаси паспортида кўрсатилган каби 1984 йилнинг 13 августи эмас, балки 1979 йилнинг 13 августи экани айтилганди.

Ўзбекистон Футбол федереациясидаги Озодлик манбаси ўйинчиларга нисбатан ўшанда ҳам қаттиқ жазо қўллангани, хусусан, "Зaйтуллаевнинг Италия чемпионатларида қозонган барча совринлари бекор қилингани, унга виза берилмаслиги учун Шенген шартномасига аъзо Европа давлатлари консулхоналарига ҳам маълумот юборилганинини" билдирган эди.

Бу каби ОАВ чиқишларидан сўнг Озодликка интервью берган Илёс Зайтуллаев ёшининг кичрайтирилганини тан олган.

"Мен, Илёс Зейтуллаев, 1982 йилнинг 13 июлида туғилганман. Бу менинг ҳақиқий туғилган санам! Ёшлигимда туғилган кунимни 1984 йилнинг 13 августи, деб ўзгартиришган. Олдин ҳам 1979 йилда туғилганлигим тўғрисида гаплар юрарди, лекин бунга бепарво эдим. Карьерам бошланганида эса бу майда ёлғон жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида ўйламаганман, ҳатто. Бу ишни мен қилмаган бўлсам-да, мен бу айбни тан оламан", деган эди ўзбекистонлик футболчи.

Эндиликда, Сирдарёда ҳам шундай ҳолат аниқлангач, ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов махсус буйруқ чиқаргани хабар қилинмоқда.

Буйруқда жамоага масъул бўлган икки киши - "Жаҳонгир Муродқосимов ва Аҳрор Миразимовларни футболдан бутунлай четлаштириш, лицензия, сертификатларини бир умрга бекор қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига тақдимнома киритилиши айтиб ўтилган".

Хабарда айтилишича, буйруқ нусхаси федерациянинг ҳудудий бўлимларига ҳам етказилган ва бундай ҳолатга йўл қўядиганларга кескин чора кўрилишидан огоҳлантирилган.

XS
SM
MD
LG