Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:33

Гулнора Каримова қутисидаги "сўнгги васиятномалар" - бойликларнинг сўнг эгаси "Ислом ва Имондир"


Гулнора Каримова Швейцария банкидаги махсус қутида сақлаб келинган сўнгги васиятида ўзига оид барча бойликни ўғли Ислом ва қизи Имонга қолдиришини васият қилган.
Гулнора Каримова Швейцария банкидаги махсус қутида сақлаб келинган сўнгги васиятида ўзига оид барча бойликни ўғли Ислом ва қизи Имонга қолдиришини васият қилган.

4 сентябрь куни Стокҳольм судида бошланган маҳкама жараëнида швед прокурори Гуннар Стетлер¸ Гаяне Авакян¸ Рустам Мадумаров каби Гулнора Каримовага яқин шахслар номига очилган оффшор ширкатлари¸ уларга қарашли акция ва бошқа бойликларнинг асл эгаси айнан Гулнора Каримова эканини тасдиқловчи фактларни тақдим этди.

Стокҳольм судида 14 декабрга қадар давом этадиган маҳкамада Швециянинг энг йирик телекоммуникация ширкати TeliaSoneraнинг уч собиқ раҳбари 2007-2010 йиллар давомида ўша даврдаги Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага 400 миллион АҚШ долларига яқин пора берганликда айбланмоқда.

Айблов хулосасига кўра¸ Гулнора Каримова¸ Ўзбекистон телекоммуникация секторини амалда тўлиғича назорат қилган ва бу бозорга кириш учун хориж ширкатлари "келишув" қилиши лозим бўлган ширкатларнинг ҳаммаси¸ хусусан¸ TeliaSonera турли схемалар орқали юзлаб миллион доллар тўлаган Takilant ширкати аслида Каримовага қарашли бўлган.

Суд жараëнида бу айбловни қувватлаш учун намойиш этилган ҳужжатлар нусхаси Стокҳольм шаҳар суди ва прокурор Гуннар Стетлер томонидан Озодликка тақдим этилди.

Гаяне Авакяннинг Takilant эгаси сифатида ëзган васияти нусхаси.
Гаяне Авакяннинг Takilant эгаси сифатида ëзган васияти нусхаси.

Бу ҳужжатлар орасида Гулнора Каримова ва унга хизмат қилган қатор шахсларнинг "сўнгги васият"лари ҳам бор.

Бу шахслар номига оффшор ҳудудларда очилган (аниқ сони номаълум¸ аммо OCCRP 100 дан кўплигини тахмин қилади - таҳр.) турли ширкатлар номига очилган банк ҳисобларига¸ Швейцария¸ Ҳолландия¸ АҚШ ва Швеция прокуратураси таъкидича¸ юзлаб миллион доллар пул қўйилган¸ улар номига дунëнинг қатор шаҳарларида қимматбаҳо кўчмас мулк сотиб олинган.

Ана шу бойликларини Гаяне Авакян¸ Рустам Мадумаров ва Марина Клюева кабилар номига расмийлаштирган Гулнора Каримова¸ Стокҳольм маҳкамасида кўрсатилган ҳужжатлардан аëн бўлишича¸ бу бойликларнинг расмий эгаси деб кўрсатилган шахслар қўлига ўтмаслиги ва уларда қолиб кетмаслигини олдини анча олдиндан олиб қўйган.

Швед маҳкамасига тақдим этилган ҳужжатлар 2004 йилда расмийлаштирилган ва улар Швейцария прокуратураси томонидан Гулнора Каримовага қарашли экани тахмин этилган банк ҳисобларидаги пуллар музлатилиши ортидан Каримованинг айни банклардан конфискация қилинган махсус қутиларида сақланган.

Каримова бойликларига элтувчи бу “бебаҳо қоғозлар” “сўнгги васият” деб аталади.

Швед прокурори Гуннар Стетлер ўз тақдимотида улардан тўрттасини намойиш қилди.

Булар Гулнора Каримованинг собиқ эри Рустам Мадумаров¸ унинг шахсий ëрдамчиси Гаяне Авакян ва номига қатор банк ҳисоблари¸ оффшор ширкат ва кўчмас мулк расмийлаштирилган Марина Клюеваларга ëздириб олинган васиятномалардир.

Инглиз тилида¸ афтидан¸ Ўзбекистон ташқарисида расмийлаштирилган бу ҳужжатлар матни бир хил¸ фақат шахслар номи ва уларга оид маълумот алмашган¸ холос.

Авакян¸ Мадумаров ва Клюеваларга қўл қўйдирилган ҳужжатлар матни бундан олдин расмийлаштирилган ҳар қандай мулкка оид васиятномадан воз кечиш ва ягона ва сўнгги ҳужжат айни ана шу васиятнома эканини таъкидлаш билан бошланади.

Авакян¸ Мадумаров ва Клюевалар¸ маҳкамада намойиш этилган ва нусхаси Озодликка берилган васиятномаларида¸ Takilant, Swisdorn ва Marvelgate ширкатларига оид барча бойликларнинг ягона ва сўнгги эгаси Гулнора Каримова экани ва ўзларидан кейин бу ширкатлар ва унга оид бойликларни Гулнора Каримовага васият қилиб қолдиришларини ëзади.

Швед прокурори¸ ўз айблови учун TeliaSonera ва VimpelCom ширкатлари билан келишув имзолаган “ҳамкорлар” - Takilant ва Swisdorn Limited ширкатларининг асл эгаси¸ расмий регистрацияда кўрсатилган Авакян ва Мадумаров эмаслигини исботлаш учун айнан шу васиятномаларни ўз тақдимотига илова қилди.

Стетлернинг Озодликка айтишича¸ Швейцария прокуратураси томонидан конфискация қилинган қутилар ичида¸ бундай васиятномалар анчагина.

Швейцария банкларидаги махсус қутиларда ушбу васиятномалар билан бирган Гулнора Каримованинг ўз "сўнгги васиятномаси" ҳам сақланган.

Швед судида тақдим этилган бу васиятномада Каримова ҳам¸ унинг ўзидан кейин қонунан тан олиниши лозим сўнгги ва ягона васият экани ва бойликларининг эгаси икки фарзанди - 1992 йили туғилган Ислом ва 1998 йили туғилган Имон эканини билдиради.

Озодлик Ўзбекистон томонидан оғир жиноятларда айбланиб¸ озодликдан чеклаш жазосига ҳукм этилган¸ АҚШ ва Европада йирик миқдорда пора олганликда айбланаëтган Гулнора Каримованинг бу васиятномаси ҳозирги шароитда қанчалик қонуний кучга эга эканини ўрганишга ҳаракат қилади.

XS
SM
MD
LG