Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:16

HRW Мирзиëевни иккита фаолни озод қилиб¸ яна иккитасини қамаш сиëсатини тўхтатишга чақирди


“Ўзбекистонда икки фаол озод этилди¸ бошқалар қамалди” деб номланган баëнот эълон қилган Human Right Watch инсон ҳақлари гуруҳи¸ ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов ва журналист Солижон Абдураҳмоновларнинг озод этилганини олқишлади¸ айни пайтда¸ 27 сентябрь куни ҳибсга олинган журналист Бобомурод Абдуллаев ва бошқа сиëсий маҳкумларни ҳам озод этишга чақирди.

“Аъзам Фармонов ва Солижон Абдураҳмоновларнинг узоқ йиллик ҳақсизликдан сўнг озодликка чиқарилиши ижобий хабар¸ аммо сиëсий қамоқлар чархпалаги тўхташи лозим. Президент Мирзиëев барча сиëсий маҳбусларни озод қилиб¸ Ўзбекистон фуқароларининг танқидий фикрини тинч йўл билан изҳор этиш каби фундаментал ҳаққини кафолатлаши лозим”¸ дейилади ташкилотнинг Марказий Осиë бўйича тадқиқотчиси Стиве Свердлов чиқарган баëнотида.

27 сентябрь куни Ўзбекистон МХХ ходималри томонидан яширин тарзда ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаевга Интернетда Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан “туҳмат мақолалар эълон қилиб¸ Ўзбекистонда қонуний йўл билан сайланган биринчи ва амалдаги президентни ҳокимиятдан ноқонуний воситалар билан ағдаришга уринганлик” айби қўйилмоқда.

Human Right Watch баëнотида¸ Абдуллаевга қўйилаëтган айбларнинг сиëсий характерга эгалиги тахмин қилинади ва Абдуллаев¸ қолаверса¸ ëзувчи Нурулло Отахонов каби бошқа диссидентларга қўйилаëтган 159-модда бўйича айбловлардан воз кечишга чақирилади.

“Ўзбекистон расмийлари фундаментал инсон ҳақларидан фойдаланганларга қўйилган сиëсий характердаги айбловлардан воз кечиб¸ бундай айб билан қамалганларнинг ҳаммасини озод этиши керак. Мирзиëев мамлакат ҳуқуқ-тартибот тизимларига фуқароларнинг эркин фикрни тинч йўл билан изҳор қилиш учун жазоланмаслиги ҳақида очиқ-тиниқ мужда бермоғи лозим”¸ дейилади бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Human Right Watch ташкилоти 4 октябрь куни эълон қилган баëнотда жумладан.

27 сентябрь куни Истанбулдан Тошкентга келган ёзувчи Нурулло Отахонов Ислом Каримов халқаро аэропортида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди ва тўрт кун ҳибсда сақланганидан сўнг¸ 1 октябрь куни озод этилди.

Айни пайтда¸ Отахоновга нисбатан 2017 йил 11 май куни Яшнобод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 1-қисми («Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш») ҳамда 244-1 моддаси, 3-қисми, «г» банди («Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш, оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этиш») бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ишлари давом этмоқда¸ унинг паспорти олиб қўйилган.

2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган Human Rights Watch ташкилотининг яқин келажакда Ўзбекистон ичкарисида ўз фаолиятини қайта давом эттиришига расмий изн берилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG