Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:33

Имон Каримова онасини "ўғри" деб атаган Юлдуз Усмоновага "миннатдорчилик" билдирди


Гулнора Каримова
Гулнора Каримова

Ўзбекистон собиқ президентининг невараси Имон Каримова онасини “ўғри” деб атаган Юлдуз Усмоновага “миннатдорчилик”изҳор этди.

27 июнь куни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзбек шоу бизнесининг Гулнора Каримовани яқин кунларда озодликка чиқишини сўраб дуо қилаётган ва мадҳ этаётган айрим вакилларини кескин танқид қилиб чиқди.

Интернетда тарқатилган видеомурожаатда Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовани "ўғри", деб атади.

"Сиз ўғирлаб қочсангиз, мен қайси ўғрини соғинишим керак? Ўғри-ю у! Йиғиштиринглар бунақа хом-хатала гапларни. Ижодни қилинглар, микрофонни тузукроқ олиб, ашула айтишни ўрганинглар" – деди Юлдуз Усмонова.

Санъаткорнинг бу видеомурожаатига Имон Каримованинг жавоби ўзбекистонликларни куттириб қўймади.

Имон Каримованинг Instagram саҳифаси
Имон Каримованинг Instagram саҳифаси

28 июнь куни ҳозирда "Лондон Иқтисодиёт Мактаби"да таълим олаётган Имон Каримова Instagramдаги шахсий саҳифаси орқали Юлдуз Усмоновага истеҳзоли "миннатдорчилик" билдирди.

Имон Каримова Юлдуз Усмоновага онасининг коллекциясидан кийимларни кийгани, унга атаб қўшиқ куйлагани ва “Биз санъаткорлар — ҳаммамиз к***миз” деган сўзларини эслатди.

Имон Каримованинг Юлдуз Усмоновага жавоби
Имон Каримованинг Юлдуз Усмоновага жавоби

Қуйида Имон Каримованинг Юлдуз Усмоновага йўллаган жавоби:

Ҳурматли Юлдуз опа!

Сиз Туркияда қувғинда юрган пайтларингизда ва сиз севган "Халқлар дўстлиги" саройида концерт бера олмаган кунларингизда онам сизни қўллаб-қувватлаганидан, жонингизга оро кирганлигини эслаганингиз учун мен ва акам номидан раҳмат айтаман. Яъни, шу давр ҳукумат идоралари томонидан сизга нисбатан кескин тақиқлар бўлишига қарамай, "Асрлар садоси" саҳнасида қизингиз Нилуфар билан чиққанингизни ҳам эслаймиз. Ва сиз ўша ерда тақиқларга қарамай, онамнинг ёрдами билан Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, яъни бобомизга атаб жон дилдан, яхши кўриб, "Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон" қўшиғини ижро этгандингиз.

Ўтган йили "Халқлар дўстлиги" саройида берган концертингизда онамнинг "Гули" коллекциясидан либос сўраб, олиб турган эдингиз ва шу либосда саҳнага чиққанингиздан ҳам фахрланамиз.

Шунингдек, биз сизга шахсан онам учун ёзиб куйлаган таниқли "Гулисан" қўшиғи учун ҳам раҳмат деймиз.

Сиз жуда ёқтирган, ўша биз билан бирга ўтиришларнинг бирида "Биз санъаткорлар — ҳаммамиз — ***миз", деб айтгандингиз ва шундан сўнг бу борада Рашид Холиқов билан ҳамманинг олдида кўп маротаба тортишган эдингиз.

Лекин биз ҳозир очиқчасига, шаффофларча тан олиб айтамизки, сиз халқимизнинг ғурурли санъаткорисиз ва сиздан бошқалар ўрнак олади. Сизга Аллоҳ барча қилган яхшиликларингизга яраша ажрини берсин".

Гулнорага аталган қўшиқ

​Юлдуз Усмонова Ислом Каримов даврида Шерали Жўраев ва Обид Асомов каби муайян вақт “тақиқланган санъаткор”лар қаторида бўлган. Юлдуз Усмонова ўзига қўйилган тақиқни Гулнора Каримова воситасида ҳал этишга ҳаракат килгани ҳам айтиб келинади.

У 2013 йили Дубайдаги концерти пайтида Гулнора Каримовага бағишланган “Гулисан” деган қўшиқ​ айтган.

Юлдуз Усмонова “Гулисан”, деган қўшиқ тақдимотида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизининг саноқсиз бойликлари билан қизиққан журналистларни танқид ҳам қилиб ўтган эди:

- Сизларни нима ишларинг бор уни пули қаердан келгани ҳақида?! Малика-ку у ахир¸ узумини енглар, боғини суриштирманглар¸- деган эди Юлдуз Усмонова.

Гулнорага қилинган таъзим

Интернетдаги Youtube.com порталига юкланган видеотасвирда Юлдуз Усмонова 2013 йилда Гулнора Каримовага таъзим қилаëтган онлари акс этган.

Youtube.com порталидаги тасвирда Юлдуз Усмонова президентнинг қизига миннатдорлик маърузасини рус тилида бошлаб, ўзбекча давом эттирган эди:

- И хочу сказать, жудаям кўпчилигинглар гап орқали биласизлар, холос. (Гулнора Каримова ҳақида айтиляпти - таҳр.) Ўзи мана шунақанги бир садда қиз. (содда қиз демоқчи - таҳр.) Бир одамни атрофига пластилинга ўхшаб ëпиштириб, бир нарсалааа қиб ташлайди... Отангга балли қиз бу. Чунки қатта бўсаям, ўзини атласини тошийди. Қатта бўсаям ўзбеклигини оборади. Шунинг учун Оллоҳдан юққани рост бўлсин! (Нима юққани ҳақида аниқлама йўқ - таҳр.) Ҳаммамизнинг йўлимизни рост қилсин! (Обид Асомов тарафга қараб қўяди - таҳр.) Халқнинг йўли очилсин! Мана шунақанги қизларимизниям йўли очиқ бўлсин, деган эди юрист дипломига эга собиқ депутат, халқ артисти Юлдуз Усмонова. (Матнда хонанданинг сўзлашув услуби айни ҳолида сақланди - таҳр.)

Ана шундан кейин Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовага бағишланган “Гулисан” қўшиғини яна бир бор ижро қилган эди :

Қордан қўрқмас чучмома,

Гуллайверсанг қишда ҳам,

Қишнинг Гулисан.

Ҳар кўнгилга йўл топиб,

Исëнини ололсанг,

Кўнгил Гулисан.

XS
SM
MD
LG