Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:45

Мирзиëев "Каримов аэропорти"ни яхшилашга оид қарор чиқарди


Тошкент аэропортидан чиқиш машмашаси.
Тошкент аэропортидан чиқиш машмашаси.

Президент Шавкат Мирзиëевнинг 4 май кунги қарори "Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида" деб номланади.

Унинг биринчи жумласида ëзилишича мазкур қарор:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорининг бажарилишини таъминлаш ҳамда аэропорт инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида замонавий талабларга мувофиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида" қабул қилинган.

Қарор номига чиққан топшириқ бир гап билан ифодалангач¸ президент қарори¸ бу аэропортда қилиниши лозим ўзгаришларга бағишланади.

Ислом Каримов номли Тошкент халқаро аэропортидаги хизмат сифатини тубдан яхшилаш учун президент Мирзиëев Бош вазир Абдулла Ариповга бир ой ичида:

йўловчиларнинг божхона, чегара ва иммиграция тартиботларидан ўтиш вақтини қисқартириш;

божхона, чегара ва иммиграция хизматлари, ички ишлар органлари ва аэропортда хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ходимлари томонидан хизмат ваколатларининг суиистеъмол қилинишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш;

пойтахтга ва республикага келадиган йўловчилар, меҳмонлар ва хорижий делегацияларга хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлаш¸ йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг багажи билан ишлашнинг технологик жараёнини оптималлаштириш;

кузатиб қолувчилар ва кутиб олувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, махсус ажратилган ҳудудда автотранспортлар тўхташ жойларини ташкил этиш"га қаратилган чора-тадбирларини ишлаб чиқишни буюрди.

Бу комплекс дастурни ишлаб чиқиш жараëнига¸ президент қарорига мувофиқ¸ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги жалб этилади.

The Guide to Sleeping in Airports сайти эълон қилган сўнгги йиллик рейтингда Тошкент халқаро аэропорти йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражаси дунëда энг ëмон бўлган беш аэропортдан бири деб топилди.

Бу соҳада дунë бўйлаб ўтказилган сўровда қатнашган 26 мингдан зиёд саёҳатчи дам олиш учун мавжуд қулайликлар¸ хизматлар¸ овқатланиш имконлари¸ миграция ва хавфсизлик ва мижозларга хизмат кўрсатиш даражасидан келиб чиқиб¸ Тошкент халқаро аэропортини дунëдаги ëмонлар бешлигига киритди.

Озодликка боғланган ўзбекистонликлар ҳам¸ Тошкент аэропортининг¸ айниқса¸ келган йўловчиларни қабул қилиш қисмидаги шароитнинг ниҳоятда ëмонлиги¸ паспорт текшириш пунктларининг аянчли аҳволи¸ узун навбатлар¸ чегара ва божхона хизмати вакилларининг қўполлиги¸ юклар чиқишининг соатлаб чўзилиши ва бепул юк аравачалари каби энг оддий хизматларнинг ҳам йўқлигидан шикоят қиладилар.

XS
SM
MD
LG