Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:10

Президент Каримов вафот этди. Ўзбекистонда 3 кунлик мотам эълон қилинди


Ўзбекистонни 27 йил давомида қатиққўллик билан бошқариб келган президент Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида инсульт оқибатида, 78 ёшида вафот этди.

Бу ҳақдаги Вазирлар маҳкамаси ва Олий Мажлиснинг ахборотида мамлакат бўйлаб 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Президент Каримовнинг дафн маросимини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг раиси Бош вазир Шавкат Мирзиёев тайинланди.

"Ёш давлатимиз учун ғоят мураккаб ва масъулиятли даврда вазият беқарорлашувининг олди олингани ва халқимизнинг уруш даҳшатларини кўрмасдан эсон-омон ўтиши бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ." - дейилади ахборотда.

Каримов ўз васиятига биноан Самарқанд шаҳрида 3 сентярб куни ота-онасининг ёнида тупроққа қўйилади.

"Биз барчамиз учун ўта оғир жудолик муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва бутун Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз."

Ўзбекистон телеканали Ислом Каримовнинг ўлганини эълон қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:24 0:00

Президентинг кичик қизи Лола Каримова ҳам ўзининг Instagram саҳифасида отасининг вафоти ҳақида ёзиб қолдирди.

"У бизни тарк этди... Сўз излаяпман ва ўзим бунга ишонмаяпман... Албатта, биз Оллоҳникимиз ва албатта, биз унга қайтгувчимиз. Худо раҳмат қилсин!" - деб ёзди Лола Каримова.

Озодлик Марказий Осиëдаги энг қаҳри қаттиқ президент сифатида ном чиқарган Каримов ҳаëти ва қолдирган меросига назар ташлайди.

Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ 1-котиби Ислом Каримов инсон ҳақларини топташ орқали аҳолини қўрқувда ушлаб келган хавфсизлик тизимлари қўллови¸ Россия ва Ғарб ўртасидаги геосиëсий мувозанатни ушлаш ва президент ваколатларини чекланмаган тарзда кенгайтириш билан ҳокимиятни шу қадар узоқ вақт давомида ўз қўлида сақлай олди.

Инсон ҳақлари фаоллари Каримов бошқарувининг сиëсий ўзга фикрлиликни муттасил бостириш¸ аҳолини пахта далаларига мажбуран ҳайдаш¸ куч ишлатар тизимларининг муттасил қийноқ қўллаши билан кечганини айтадилар.

Ўлими билан Каримов на ҳукумат фаолияти устидан жамоатчилик назорати ва на демократия ва қонун устиворлиги тажрибаси бор бир мамлакатда СССР қулашидан олдин ҳокимиятни ўз қўлига олган якка ҳукмдор ўрнини ким эгаллайди¸ деган савол жавобини очиқ қолдириб кетди.

1938 йил 30 январда Самарқандда туғилган Ислом Каримов маълумотига кўра иқтисодчи эди. Унинг ҳокимият тепасидаги ҳаëт ва фаолияти 1989 йилда – Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси 1-котиби лавозимига тайинланиши билан бошланган эди.

1990 йили Ўзбекистонда президентлик лавозими жорий қилингач¸ Олий Мажлис томонидан Ўзбекистоннинг 1-президенти этиб сайланган Ислом Каримов Ўзбекистон сиëсий ҳаëтининг кейинги ўн йилликларини ҳам белгилаб берган концепциясини 1991 йили Наманганда - Тоҳир Йўлдош ва унинг радикал издошлари қуршовида қолганида илгари сурган эди.

Агар эртага мени президент қилсангиз¸ менга бир жумла керакки¸ парламентни тарқатиб юборадиган ҳуқуқ берсангиз¸ ундан кейин мани ҳуқуқим¸ мани гапим битта бўлади. Агарки президент катта кучга эга бўлмаса¸ман ҳеч нарса қилолмайман. Эртага парламент чиқиб йўқ дейди¸ шу билан тамом” деган эди Тоҳир Йўлдош билан музокараларда Ислом Каримов.

Каримов Тоҳир Йўлдош билан музокара қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00

1991 йил 31 августида Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган Ислом Каримов СССР қулаганидан кўп ўтмай ўтказилган илк президент сайловлари ва ундан кейинги сайловларда ҳам ғолиб деб топилди.

Кейинги 25 йил давомида неча марта сайлов ўтказилган бўлса¸ ҳаммасида Каримовнинг 90 фоиздан кўпроқ овоз олгани айтилган бу тадбирлар Ғарб томонидан на эркин ва на адолатли деб топилди. Ўзбекистон конституцияси очиқ-ойдин қилиб бир шахснинг икки муддатдан ортиқ президент бўлмаслигини таъкидлаб турганига қарамай¸ кейинги икки сайловда яна қатнашиб¸ яна ғолиб деб эълон қилинган Каримов ҳокимиятининг легитимлиги кескин танқидларга учради.

Сиëсий технологиялар устаси деб кўрилган Ислом Каримов ҳокимиятни ўз қўлида марказлаштириш учун ҳар хил референдумлар фойдаланди¸ сиëсий мухолифатни яроқсиз ҳолга келтирди¸ эҳтимолий рақиблар ва жамоатчиликни назоратда ушлаш учун мустақил ва танқидий матбуотни буткул йўқ қилди.

Каримов ҳокимияти даврида Ўзбекистон адлия тизими ҳибсга олинганларга нисбатан систематик қийноқлар қўлланилиши боис халқаро ҳуқуқ гуруҳлари танқидига нишон бўлиб келди.

Ислом Каримов айримлар томонидан Ўзбекистондаги хавфсизлик тизимлари шавқатсизлигини оқлаш учун исломий жангарилар картасидан фойдаланганликда айблаб келинди.

1999 ва 2004 йили Тошкентда юз берган портлашлар¸ 1999 ва 2000 йилларда Ўзбекистон исломий ҳаракатининг кетма-кет хуружларидан кейин мамлакатдаги исломий гуруҳлар қаттиқ таъқибга учради.

90-йиллар охирида депутатларни исломий радикалларга қарши етарлича курашмаëтганликда айблаган Ислом Каримов “агар бунга журъатингиз бўлмаса¸ менга қурол беринг¸ уларнинг калласидан ўзим отаман”¸ деган эди.

Ислом Каримов Ўзбекистоннинг геосиëсий жойлашувидан фойдаланиб АҚШ билан яқинроқ алоқа ўрнатишга уринди ва шу мақсадда Америка ҳарбийларининг Афғонистондаги ҳарбий амалиëтлари учун таъминот ëрдами таклиф қилди.

Ҳуқуқ фаоллари АҚШ ҳукуматини имтиëзли транзит учун мамлакатдаги инсон ҳақлари вазиятига кўз юмганликда айблаб¸ Вашингтон эса¸ бу айбларни рад этишга уриниб келди.

2005 йил 13 май куни Андижонда юзага чиққан норозилик намойиши хавфсизлик кучлари томонидан шавқатсизларча бостирилганидан сўнг Каримов халқаро ҳамжамиятнинг бу қонли воқеалар бўйича мустақил текширув ўтказиш талабини қатъиян рад қилди. Каримов томонидан хориждаги исломий террорчилар тарафидан уюштирилгани айтилган Андижон воқеаларида¸ расмийларга кўра¸ 187 одам нобуд бўлди.

Минтақавий гегемон

Марказий Осиëдаги қолган тўрт давлатнинг бари¸ қолаверса¸ Афғонистон билан ўзаро чегарага эга Ўзбекистон минтақада энг катта аҳоли ва энг катта армияга эга давлат. Мамлакат шунингдек каттагина нефт ва газ заҳиралари устида жойлашган.

Каримов ҳукмронлиги даврида Ўзбекистон минтақавий гегемонга айланишга ҳаракат қилди ва бу уриниш қўшнилар билан муносабатларни кескинлаштирди¸ чегара ва сув устидаги келишмовчиликларга олиб келди.

Тошкентнинг исломий экстремизм таҳдиди баҳонасида қўшнилар билан чегараларни ëпиши ҳам ўзбекистонликлар¸ ҳам чегаранинг нариги томонидагилар ҳаëтини жиддий мураккаблаштириб келди.

Газ экспорти¸ аниқроғи тўланмаган пул баҳонасида газ узатишни тўхтатиб қўйиш Каримовга Қирғизистон ва Тожикистон каби камбағал қўшниларга босим ўтказиш имконини берди.

Қўшнилар кўп марта Каримов махфий хизматларини ўз ҳудудларида турли хуружлар уюштириш ëхуд Тошкент томонидан қидирилган шахсларни ушлаш учун чегарадан ўтиб-қайтишда айблади.

Инсон ҳақлари вазияти борасидаги танқидларга қарамай Ўзбекистоннинг жуғрофий жойлашуви ва ëнилғи заҳиралари Россия ва Ғарб ҳукуматларини Каримов ҳукумати билан яқинроқ алоқа ўрнатишга ундади.

Аммо Каримов сиëсати Тошкент ва Москва¸ қолаверса АҚШ¸ ЕИ ва халқаро молия ташкилотлари орасига кўп бора совуқчилик тушишига ҳам сабаб бўлди.

90-йилларда Тожикистон фуқаролик уруши гирдобига тортилди¸ Қирғизистон ва Қозоғистон намойишлар¸ қолаверса президент ва парламент ўртасидаги зиддият сабаб фалажланди ва аксар минтақа давлатлари бу вазиятдан чиқиш учун халқаро ëрдамга муҳтож бўлиб қолди.

Аммо Каримов бошқарган Ўзбекистон ўтиш даврида жиддий беқарорликка чап бера олди ва аксар постсовет республикаларидан фарқли халқни электр қуввати ва газ каби энг зарур хизмат ва маҳсулотлар билан таъминлай олди.

Шунга қарамай кузатувчиларга кўра¸ шавқатсиз репрессиялар ва яшаш шароитининг муттасил ëмонлашиб бориши Ўзбекистонда қуролли қаршилик учун қулай замин яратмай қолмади.

Мамлакат йиллардан бери иқтисодий ислоҳотлар йўқлиги¸ кенг кўламли коррупция ва қариндош-уруғчилик учун танқид қилиб келинмоқда. Ҳукумат шунингдек пахта етиштириш жараëни¸ айниқса¸ йиғим-терим пайтидаги кенг кўламли мажбурий меҳнат учун халқаро гуруҳлар танқиди остида қолиб келмоқда.

Оила иши

Каримовнинг қизлари Гулнора ва Лола Каримовалар отаси яратган тузумдан энг кўп манфаат кўрган шахслар сифатида кўрилади. 2011 йили иккала қиз Швейцариядаги Bilan журнали томонидан бу мамлакатда яшовчи энг бадавлат 300 шахс рўйхатига киритилган эди.

Бир неча йил муқаддам отасининг вориси деб кўрилган тўнғич қиз Гулнора Каримова 2014 йилдан бери жамоатчилик кўзидан ғойиб бўлди ва норасмий маълумотларга кўра¸ халқаро коррупция жанжали ортидан уй қамоғига олинган.

Ислом Каримовнинг саломатлиги ҳақида Вазирлар Маҳкамаси 28 август қисқа баëнот тарқатиши эртасига унинг вазияти ҳақида аниқроқ маълумот берган кенжа қиз Лола бўлди.

Лола Каримованинг рус¸ ўзбек ва инглиз тилларида ëзилган Instragram ва Facebook хабарида отасининг мияга қон қуюлиш ташхиси билан реанимацияга ëтқизилгани ва унинг аҳволи “барқарор” экани айтилди.

Отаси даврида Ўзбекистоннинг UNESCOдаги элчиси лавозимига тайинланган Лола Каримова-Тиллаева жамоатчиликдан “отаси саломатлиги ҳақида ҳар хил миш-мишлардан тийилиш ва оиланинг шахсий ҳаëтига ҳурмат кўрсатишни сўради.

XS
SM
MD
LG